Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Расм 8.1.1. Мембранада ҳаракат потенциалининг келиб чиқиш схемаси


Download 4.37 Mb.
bet45/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   70
Bog'liq
biofizika

Расм 8.1.1. Мембранада ҳаракат потенциалининг келиб чиқиш схемаси. (Кальмар гигант аксонида микроэлектрод усулидан фойдаланиб қайд қилинган натижалар асосида, Ходжкин А., 1965).
Юрак миокард хужайраларида харакат потенциалининг ҳосил бўлиши нерв ва скелет мускул ҳужайраларидан фарқ қилиб, реполяризация фазасининг давомийлиги билан тавсифланади. Агар нерв ҳужайраларида бу фаза 1 мс, тана мускул хужайраларида 2-3 мс ни ташкил этса, кардиомиоцитларда эса 250-300 мс қийматга эга. Бу ҳолат юракнинг қон ҳайдаш функциясида қўзғалиш, қисқариш жараёнларининг синхронлиги билан ифодаланади ва кардиомиоцит ҳужайра мембранаси ташқи ва ички томонларида ионларнинг тақсимоти орқали тушунтирилади (расм. 8.1.2).



Расм 8.1.2. Кардиомиоцитлар мембранасида ҳаракат потенциалининг келиб чиқиш схемаси

Табиий шароитда миокард ҳужайралари доимий ритмик фаоллик, яъни қўзғалиш ҳолатида бўлиб, тинчлик потенциали тушунчаси унга нисбатан шартли равишда қўлланилади. Миокард ҳужайраларида тинчлик потенциали –90 мВ атрофида қийматга эга бўлиб, деярли тўлиқ К+ ионлари концентрацияси градиенти бўйича ифодаланади. Миокард ҳужайраларида тинчлик потенциали пейсмекер тармоқ ҳужайраларида –60 мВ га тенг. Миоцит мембранаси ионлар тақсимотида ҳужайра ташқи муҳитида Na+ ионлари миқдорининг юқорилиги, яъни 145 мМ га тенг. Cl- ионлари 120 мМ, К+ ионлари миқдори эса нисбатан паст, яъни 4 мМ қийматга эга. Эркин Са2+ ионлари [Са2+]о миқдори 2 мМ атрофида бўлади. Саркоплазмада эса Na+ ионлари миқдори паст 15 мМ ва Cl- ионлари 6 мМ, К+ ионлари миқдори эса нисбатан юқори, яъни 150 мМ ни ташкил этади. Ҳужайра саркоплазмасида эркин Са2+ ионлари [Са2+]i концентрацияси 10-7 М, қисқариш вақтида 10-5, ҳатто 10-4 М гача кўтарилади. Умумий [Са2+]i миқдори 2 ммоль / кг га яқин ва унинг анчагина қисми ҳужайра ички оқсиллари билан боғланган ёки митохондрия, саркоплазматик тўр цистерналарига йиғилган ҳолатда бўлади. Миокард ҳужайраси ташқи ва ички томонларида ионларнинг бундай тақсимоти тинчлик ва ҳаракат потенциалини асослаб беради. 8.1.2-расмда миокард ҳужайра мембранасидаги ион каналлари ва ионлар тақсимоти акс эттирилган.




Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling