Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Расм 8.2.3. Кимёвий синапснинг тузилиши ва ишлаш механизми


Download 4.37 Mb.
bet48/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70
Bog'liq
biofizika

Расм 8.2.3. Кимёвий синапснинг тузилиши ва ишлаш механизми.


Электр синапслар, асосан, умуртқасиз ҳайвонларда мавжуд бўлиб, бу синапсларда қўзғалишнинг узатилишини тушунтиришда нерв толаси қўзғалганида келиб чиқадиган ҳаракат токлари ўша тола борадиган ҳужайрага таъсир кўрсатади деб ҳисобланади. Электр йўли билан ишловчи синапсларнинг синаптик тирқиши 2-3,5 нм ни ташкил қилади ва бу синапсларда кечикиш қайд этилмайди.
Аралаш синапслар электр ва кимёвий синаптик узатиш механизмларининг айни бир синапсда бўлиши ҳисобланиб, бундай синапсларда сигналлар кимёвий синапсларга нисбатан тезроқ узатилади.
Қўзғалишни кимёвий йўл билан ўтказадиган синапсларда (парасимпатик нейронлар синапсларида, симпатик ганглиялар, нерв-мускул бирикмалари) ацетилхолин, адреналин каби медиаторлар мавжудлиги қайд килинган. Қўзғалишнинг толадан ўтиш механизмлари икки жараён, яъни сигнални мембрананинг ён атрофидаги бўлакларига таъсир этиши ва шу бўлакларда ҳаракат потенциалининг ҳосил бўлишидан иборат. Мембрананинг таъсирланган жойида, масалан, унга ўрнатилган катод остида деполяризация ривожланади. Бунинг сабаби, тола ичида натрий ионлари тола бўйлаб икки тарафга тарқалади ва мембрананинг қўшни бўлакларини деполяризацияга учратади. Бу пассив деполяризация маҳаллий жавоб пайдо бўлишига ва унинг миқдори мембрана деполяризацияланиши критик даражасига етишига сабаб бўлиши мумкин. Натижада ҳаракат потенциали юзага келиб, мембрананинг ёнбош қисмларини қўзғатувчи куч бўлиб хизмат қилади. Мембрананинг кўзғатилган қисми ён атрофидаги қисмларни ҳам қўзғатади ва шу тарзда қўзғалиш тола бўйлаб икки тарафга тарқалади.
Миелинсиз толаларда қўзғалиш узлуксиз ҳолда, толанинг бошидан охиригача ҳаракат потенциаллари вужудга келиши тарзида тарқалади. Бу эса натрий ва калий каналларининг нерв толаси мембранасида текис тақсимланишига боғлиқ.
Қўзғалишнинг миелинли толалардан ўтишида эса бошқача ҳолат кузатилади. Яъни қўзғалиш толалардан сальтатор равишда ўтади. Сальтатор ўтказишнинг сабаби шундаки, миелинли толаларда потенциалга боғлиқ бўлган натрий ва калий каналлар мембранада текис тарқалмаган. Раньве бўғимларида уларнинг сони миелинсиз тола мембранасидаги каналлар сонидан 200 марта кўп. Толанинг миелинли қисмларида бундай каналлар деярли йўқ, яъни толанинг бу қисмлари қўзғалувчанликка эга эмас. Агар қўзғалган бўғимга энг яқин турган бир ёки икки бўғим шикастланса, қўзғалиш учинчи, тўртинчи бўғимларга сакраб ўтиб, уларда ҳаракат потенциали ҳосил қилади.
Қўзғалишнинг миелинли толалардан сальтатор ўтказилишида энергия сарфи анча кам ва қўзғалишнинг ўтиш тезлиги миелинсиз толалардагига нисбатан жуда юқори бўлади. Шунинг учун, миелинли толалар нерв тизими фаолиятини аниқ ва тез бажарилишини таъминлаб туради.



Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling