Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Постсинаптик потенциаллар. Миниатюр потенциаллар


Download 4.37 Mb.
bet49/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70
Bog'liq
biofizika

8.3. Постсинаптик потенциаллар. Миниатюр потенциаллар
Синапсда пресинаптик мембранадан ажралган нейромедиатор постсинаптик мембрана рецептори билан таъсирлашиб, постсинаптик потенциални вужудга келтиради. Постсинаптик потенциаллар қутбсизлантирувчи, яъни қўзғатувчи ва қутблилик даражасини оширувчи, яъни тормозловчи потенциалларга бўлинади. Постсинаптик мембранада медиатор таъсирида Na+ ион каналлари активлашиб, натрий ионлари ҳужайрага кира бошласа, K+-каналлари орқали калий ионларининг ташқарига чиқиши кузатилади. Бунда риверсияланиш потенциали 0 мВ ни ташкил этувчи қўзғатувчи потенциал вужудга келади. Постсинаптик мембранада Cl- ёки K+ каналлари фаоллашиши натижасида калий ва хлор ионларининг концентрация градиенти йўналишидаги ҳаракати мембрана қутблилигини ошириб, гиперполяризацияга олиб келади ва тормозловчи потенциал келиб чиқади. Б.Катц синаптик жараёнларни ўрганиш давомида пресинаптик мембранадан нейромедиаторнинг спонтан порциялар ҳолида ажралиб чиқиши билан ифодаланадиган, амплитудаси 0,5 мВ ва давомийлиги 20 мс ни ташкил этувчи постсинаптик потенциалларни қайд этади ва буни миниатюр потенциаллар деб номлаган.
Пресинаптик мембранада жойлашган Са2+ -ион каналлари фаолияти медиатор ажратиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Бунда кирувчи Са2+ ионлари медиатор пуфакчалари устки қисмида мавжуд булган оқсил комплексига таъсир кўрсатиб, пуфакчалардан медиаторнинг синапс тирқишига экзоцитоз орқали секрециясини таъминловчи омиллардан бири ҳисобланади.
Маҳаллий ўсимлик Aconitum zeravshanicum туридан ажратиб олинган зеравшенизин алкалоидининг Amerikana periplaneta сувараги нерв-мушак синапсида медиатор ажралиш жараёнига таъсири ўрганилганда, ушбу алкалоид синапс пресинаптик ва постсинаптик мембраналарда сигнал узатиш жараёнида ҳосил бўлувчи миниатюр потенциаллар частотасини дозага боғлик ҳолатда контролга нисбатан 67,3 % га камайтириши кузатилди. Бизга маълумки, синапсда миниатюр потенциаллар частотаси тўлиқ ҳолатда пресинаптик мембрана орқали ифодаланади ва зеравшанизин алкалоиди ушбу мембранада жойлашган Са2+ ион каналлари фаолиятига сусайтирувчи таъсир кўрсатиб, Са2+ ионларининг мембрана орқали киришини чеклаб қуяди ва натижада медиатор ажралиш жараёни фаоллиги пасаяди.

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling