Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet62/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   70
Bog'liq
biofizika

6СО2 + 6Н2О  С6Н12О6 + 6О2
Фотосинтез - эркин энергиянинг ташқи манба ҳисобига тўпланишига олиб келадиган, ўсимликлар ва барча гетеротроф организмлар мавжудлигини таъминловчи ягона биологик жараёндир. Фотосинтез натижасида, ўсимликлар ҳар йили 4*107 т органик модда синтезлаб, 200 млрд тонна эркин О2 ажралиб чиқади. Фотосинтез атмосферада СО2 концентрациясининг ошиб “парник эффектини” келтириб чиқаришига тўсқинлик қилади. Фотосинтез махсулотларида мужассамланган эркин энергия, инсониятнинг энергияга бўлган эхтиёжини таъминловчи асосий манбадир. Фотосинтезда бошланғич фотофизикавий ҳамда фотокимёвий босқичларнинг юксак (тахминан 95%) эффективлигига қарамай, қуёш энергиясининг ҳосилга ўтадиган қисми 1-2 % дан ошмайди. Бундай паст эффективлик- ёруғликнинг тўла ютилмаслиги ҳамда биокимёвий ва физиологик даражаларда мавжуд чекланишлар билан шартланган.


11.3. Фотоқўзғалувчанлик энергиясидан фойдаланиш йўллари
Фототаксис (taxis - жойланиш) - таксис ҳодисаларининг бир тури бўлиб (термо-, хемо-, гидротаксис ва хоказо), эркин ҳолатдаги биологик объектнинг ёруғлик таъсиридан келиб чиқадиган, муайян йўналишли ҳаракатидан иборат. Бошқа хил таксислар сингари, фототаксислар ҳам объектнинг ёруғлик манбаи томон (ижобий) ёки унга тескари (салбий) йуналишдаги ҳаракатини белгиловчи, топотаксислар ҳамда майдон ёритилганлигига жавобан объектнинг силжишини белгиловчи фототаксисларга бўлинади. Фототаксислар содда ҳайвонлар, чувалчанглар, бактериялар, сув утлари ҳамда баъзи бир ҳужайра ичидаги органоидлар учун характерлидир. Фототаксис таъсир спектрларини ўрганиш орқали қайд этилганки, хлорофилл, фикоцианин ва фикоэритрин - сув ўтлари ҳамда содда ҳайвонларда, бактериохлорофилл - бактерияларда, фитохром - хлоропластларда фототаксисни таъминловчи пигментлардир. Кўп ҳолларда шу хилдаги пигмент сифатида хромопротеид ишлайди. Содда организмларнинг фототаксиси, ҳар хил пигментлар иштироки билан шартланган ҳам бўлиши мумкин. Фототаксик жавоб бирламчи фотокимёвий маҳсулотлар фотооксидланиш реакциясининг натижасида эмас, балки АТФ-аза активлигининг оширилиши натижасида амалга ошади. Фототаксис фотосинтез билан алоқадор ҳисобланади.

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling