Ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 4.37 Mb.
|
biofizika
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хемилюминесценция
11.2. Люминесценция турлари
Люминесценция деб биологик объектларнинг маълум бир ҳароратдаги иссиклиқ нурланишидан ортиқча бўлган, ҳамда давомийлиги ҳам нурланувчан ёруғлик тўлқинларининг даври 10-15с қийматидан анча ортиқ бўлган нурланишга айтилади. Люминесценция ёруғликнинг қайтиши ва сочилишидан каби иккиламчи нурланиш ҳодисаларидан фарқ қилади. Люминесценция ҳодисаси қўзғатувчи хусусиятларига кўра, зарядланган заррачалар таъсирида юзага келувчи, ионоллюминесценция кўринишида, яъни ионлар таъсирида, катодолюминесценция каби электронлар таъсирида, триболюминесценция кўринишида, яъни айрим кристалларни парчаланиши натижасида, электролюминесценция кўринишида, яъни электр майдони таъсирида, радиолюминесценция кўринишида, яъни ядровий нурланиш келтириб чикарадиган, фотолюминесценция кўринишида, яъни фотонлар таъсирида, рентгенолюминесценция кўринишида, яъни рентген ва γ-нурланишлари таъсирида юзага келувчи гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Хемилюминесценция ҳодисаси экзотермик кимёвий реакциялар натижасида ҳосил бўлади. У бевосита реакция маҳсулоти томонидан, ёки реакция маҳсулотидан энергияни олиб ўтиш натижасида қўзғалувчи бошқа компонентлар томонидан юзага келади. Хемилюминесценция ёрқинлиги, яъни вақт бирлиги ичида чиқарилаётган квант сонлари, реакция тезлигининг ва хемилюминесценция эффективлигининг ошиши билан ўсиб боради. Хемилюминесценция эффективлиги - реакциянинг битта актига тўғри келувчи квантларнинг ўртача сонидир. Хемилюминесценция ҳодисаси асосида физика, кимё ва биологияда соҳаларида кенг қўлланиладиган услублар ишлаб чиқилган. Хемилюминесценциянинг оддий кўриниши биологик объектларнинг модда алмашуви реакцияларида кузатилувчи шуълаланиш ҳисобланиб, бу биохемилюминесценция дейилади ва жуда кўп денгиз ҳайвонлари ва ўсимликлари, баъзи қўнғизлар, чувалчанглар, биологик чириндиларнинг нурланиши бунга мисол бўлади. Фотолюминесценция жараёнининг бошланғич вақти атом ва молекулаларни ёруғлик кванти hv энергияли фотонлар билан қўзғатиш даври билан белгиланади. Стокс қонунига кўра люминесценция спектри, шу люминесценцияни келтириб чиқарувчи спектрга нисбатан узун тўлқинлар томонга силжиган бўлади. Нурланувчи фотоннинг энергияси hv ютилган фотоннинг энергияси hv дан катта эмас: Download 4.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling