Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet30/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70
Bog'liq
biofizika

dG0 = - 1,987 · 298,15· 2,303ln17 = -7140 кЖ / моль.
Бу термодинамик натижа, яъни dG0<0 қийматга эга бўлиши юқоридаги трансфосфорилланиш жараёнининг стандарт ҳолатда ўз-ўзидан амалга ошишини билдиради.
Стандарт оксидланиш-қайтарилиш потенциали фойдаланиб, қуйидаги термодинамик тенглама асосида dG0 қийматини ҳисоблаб топиш мумкин.
dG0 = - nFdE0
n – электронлар сони;
F – Фарадей сони ва у 96,864 кЖ / моль га тенг;
dE0 – модданинг стандарт оксидланиш-қайтарилиш потенциаллар фарқи.
Гибсс энергияси қуйидаги тенглама орқали ифодаланганда:
dG = dН - ТdS
dН – энтальпия фактори,
ТdS – энтропия фактори.
Ушбу қийматлар бир-бирига қарама-қарши интилишларни ифодалайди. Энтальпия фактори (dН) тизимда тартибсизлик даражасини камайтиришга, ТdS қиймат эса тартибсизлик даражасини кўпайтиришга интилади. dG = 0 қийматга эга бўлган ҳолатда эса энтальпия фактори тизимнинг энтропия факторига тенг бўлади ва бу шароитда тизим мувозанат ҳолатига келади.


4.4. Cтационар ҳолатларнинг барқарорлиги ва биологик триггерлар
Термодинамик тизим параметрлари (V, р, T ва бошқалар ) муҳит билан ўзаро таъсирлашишда вақт давомида ўзгармаса, тизим ҳолати стационар ҳолат дейилади.
Термодинамик нуқтаи назардан тирик ҳужайра очиқ тизимдир ва унинг нормал фаолияти тизимдаги стационар ҳолат барқарорлик мувозанат кўрсаткичига боғлиқдир. Пригожин теоремаси: ташқи параметрларнинг ўзгармаслик ҳолида, стационар ҳолатда энтропия ҳосил қилиш тезлиги минимал катталикка интилади.
Ушбу теоремага асосан, стационар ҳолатда энтропия ўсиш тезлиги, яъни энтропиянинг вақтга нисбатан олинган функцияси (dSi/dt) қайтмас жараёнлар боришига боғлиқ. Бунда энергетик мувозанат йиғиндиси икки қарама-қарши оқим: мусбат энтропия (ҳужайрадан ташқи муҳитга йўналган) ва манфий энтропия (ташқи муҳитдан ҳужайрага йўналган) қиймати билан тавсифланади.
Тизимнинг барқарор ҳолатда бўлиши, яъни ҳужайра нормал ишлаши учун ушбу икки оқим ўртасида мувозанат таъминланиши лозим. Ўз-ўзини бошқарувчи жараёнларнинг бузилиши юқоридаги мувозанат ҳолатини издан чиқаради, оқибатда тизим ҳалокатга учрайди. Термодинамик тизимнинг қўзғалган ҳолатдан барқарор ҳолатга ўта олиш характери стационар ҳолат барқарорлиги критерийси ҳисобланади. Биологик тизимларда бир неча барқарор стационар ҳолатлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлади. Тизимда стационар ҳолатларга ўтишда кесишиш нуқтаси бифуркация нуқтаси деб аталади. Бир неча барқарор стационар ҳолатга эга ва улар ўртасида беқарор нуқта орқали ўтиш имконияти мавжуд бўлган тизим триггер тизим деб номланади.
Триггер ўтишнинг бир неча йўллари мавжуд. Кимёвий реакцияларда реагент концентрацияси оширилганда тизимдаги триггер ўтиш ҳолатини куч ёки махсус ўтиш усули деб аталади.
Агар тизим триггер ўтишида фазали портрет деформацияси кузатилиб, бунда х- ўзгарувчи эмас, балки тизим параметрлари ўзгарса ва фақат битта стационар ҳолат мавжудлиги тизимига ўтилса, бундай кўриниш - триггер ўтишнинг махсус бўлмаган ёки параметрик усули деб номланади. Триггер ўтишлар тизимдаги барқарор стационар ҳолатлар ва улар ўртасидаги ўтишлар имкони бўлган биологик жараёнларнинг моделларини тузишда қулайлик яратади.



Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling