Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Расм 5.2.2. Биомембраналарнинг схематик тузилиши


Download 4.37 Mb.
bet33/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
biofizika

Расм 5.2.2. Биомембраналарнинг схематик тузилиши.


5.3. Биомембраналарнинг хоссалари
Биомембраналар танлаб ўтказувчанлик, эгилувчанлик, қўзғалувчанлик, фагоцитоз, энергия ҳосил қилиш, қисқарувчанлик ва рецепторлик каби хоссаларга эга.
Биомембраналар фаол тизим бўлиб, у ҳужайранинг ташқи муҳит билан ўзаро муносабатларини, турли хил моддаларни, жумладан ионларни танлаб ташқи муҳитдан ичкарига кириши ва ташқарига чиқарилишини, гормонлар ва бошқа бошқарувчи молекулаларнинг боғланишини, ферментлар катализлайдиган турли рекацияларнинг кечишини, электр импульсларнинг ҳосил бўлиши ва ўтказилишини таъминлайди. Ҳар бир мембрана ўзига хос бўлган функцияни бажаради. Умуман мембраналарнинг структураси маълум вазифани бажариш учун мослашган бўлади.
Мембранада тизимлар иккита асосий фаза ҳолатида бўлиши мумкин:
1) қаттиқ икки қатламли кристалл ҳолат ёки гел ҳолатида,
2) суюқ кристалл ҳолатда бўлади.
Иккала ҳолатда ҳам липид фазасининг икки қатламли структураси сақланиб қолади. Мембрана ҳарорати оширилганда қаттиқ фазанинг суюқ фазага нисбати ўзгаради. Мембранани ташкил қилган фосфолипидларнинг ярим миқдори қаттиқ ва иккинчи ярми суюқ бўлган ҳолатни белгилайдиган ҳарорат фазали ўтиш ҳарорати дейилади. Бу ҳарорат липидларнинг углеводород занжири узунлиги ва унинг тўйиниш даражасига боғлиқ. Липидларнинг углеводород занжирларнинг узунлиги ошиши билан фазали ўтиш ҳарорати ҳам ошади ва тўйиниш даражаси камайиши билан бу ҳарорат пасаяди.
Фазали ўтишда содир бўладиган ўзгаришлар асосида липидларнинг углеводород занжирларининг фазовий ўзгаришлари ётади. Гел - суюқ кристалл ҳолатдаги фазалараро ўтишда углеводород занжирлари транс- ҳолатидан тартибсиз ҳолатига ўтиши содир бўлади. Бунда бир липид молекуласи эгаллайдиган юзанинг қиймати ошади ва углеводород қатламининг қалинлиги камаяди. Бунда ташқи каватлар оқсил молекулаларидан ва ўртада жойлашган қават икки қатор ҳолатда жойлашган липид молекулаларидан ташкил топганлиги аниқланган. Мембрана ташқи томонида жойлашган оқсил молекулалари яхлит ҳолатда эмаслига сабабли липид молекулалари ҳужайра ташқарисида мавжуд бўлган гидрофоб хусусиятга эга моддалар билан бевосита таъсирлашади. Бунинг натижасида эса сувда эримайдиган ҳолатдаги моддалар мембранадан бемалол липид молекулалари қаватида эриши орқали ўта олади.
Ҳужайра мембранаси ташқи томонида жойлашган оқсил молекулаларининг махсус конформациясидан ҳосил бўладиган ион каналлари орқали турли хил ионлар қатъий тартибда, махсус танловчанлик хусусияти асосида ҳужайра ички муҳитига ўтказилади ёки ташқарига чиқариб юборилиши амалга ошади. Шу билан бирга мембрана ташқи қисмида жойлашган оқсил молекулалари мембрананинг ички ва ташқи қаватларида жойлашган фермент тизимлари, ион каналлари, биологик фаол моддалар билан танловчанлик асосида таъсирлашадиган рецептор деб аталувчи махсус молекула тузилмаларини ташкил этади. Бу тузилмалар фаолияти асосида ҳужайра ташқи муҳит таъсиротларини қабул қилади



Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling