Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet35/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   70
Bog'liq
biofizika

dm/dt = - DS(dс/dх)
Бу ерда D – пропорционаллик коэффиценти деб аталади. Шунингдек, модданинг ҳужайрага диффузияланиб кириш тезлиги Коллэндер ва Бэрланд тенгламасига бўйсинади:
dm/dt = kS(C-C0)
Бу ерда, C, C0 – ҳужайра ички ва ҳужайра ташқарисидаги модда концентрацияси, k – сингдирувчанлик константаси.
Мембраналарнинг ион сингдирувчанлиги - Pj ва ион ўтказувчанлиги - Gj каби хоссаларини фарқлаш зарур. Мембрананинг бу икки хоссаси ўзаро боғлиқ, сингдирувчанлик қийматининг ўзгариши доимо ўтказувчанлик қийматининг ўзгаришига олиб келади. Сингдирувчанлик хусусияти ҳужайра атроф муҳити эритмаларидаги ионлар миқдорига боғлиқ эмас. Мембрананинг ион ўтказувчанлиги эса мембрана потенциалининг кичик силжишларидаги ионлар оқими ўзгаришини характерлайди ва ташқи ва ички муҳит эритмаларидаги j ионлар миқдорига боғлиқдир.
Gj = z FdJj / φ = dIj /φ
Бу ерда: Gj - мембрананинг ион ўтказувчанлиги, Jj - j ионлари оқими, z - валентлик, F - Фарадей сони, φ - электр потенциали.
zFdJj = dIj мембранадаги потенциаллар фарқи ҳосил бўлишига жавобан j ионларининг ташилиши натижасидаги ток ўзгаришлари.
Сувда эрувчан йирик моддалар, масалан, органик кислоталарнинг анионлари мембранадан ўта олмайди. Уларнинг транспорт механизмлари бошқача, яъни осонлашган диффузия тарзида кечади. Молекулаларнинг мембранадан ташилиши, фақат уларни махсус ташувчи тизимлар билан боғланишидан кейингина рўй беради. Моддаларни махсус ташувчи тизимлар ёрдамида мембранадан ўтказилишида, ташувчи тизимлар ўтказилаётган модда билан биргаликда диффузияланади.
Махсус ташувчи тизим бир вақтнинг ўзида икки субстратни боғлаши ҳам мумкин. Масалан, Na+ ионларининг эритроцит ва ичак эпителий ҳужайралари мембранаси орқали ташилишида бир йўналишда, симпорт ҳолатда бир қатор аминокислоталар ҳам осонлашган диффузия орқали ўтказилади.
Осонлашган диффузияда субстратнинг мембрана орқали ўтиш оқими қуйидаги тенглама билан ифодаланади:

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling