Ва ўрта махсус таълим вазирлиги
v. ҲУЖАйРАВИЙ ЖАРАЁНЛАР БИОФИЗИКАСИ
Download 4.37 Mb.
|
biofizika
v. ҲУЖАйРАВИЙ ЖАРАЁНЛАР БИОФИЗИКАСИ
5.1. Мембраналарнинг тузилиши Маълумки, барча тирик ҳужайраларнинг ички муҳити ташқи муҳитдан мембрана орқали ажралиб туради. Шунингдек, ҳужайра органеллалари, компартментлари (ҳужайра ички қисмлари) ҳам мембрана билан қопланган. Мембрана сўзи лотинча membrana - юпқа парда деган маънони беради. Ҳужайра мембранаси қалинлиги ўртача 7 - 10 нм га тенг. У ҳужайрани ташқи муҳитдан чегаралайди, моддаларнинг танлаб ўтказилишини таъминлайди ҳамда турли хил ташқи таъсирлардан ҳимоялайди. Биомембраналар оқсил молекулалари, липидлар, сув ва анорганик компонентлардан ташкил топган (расм 5.2.1). Мембрана липидлари 14-22 та углерод атомларидан иборат занжир бўлиб, фосфолипидлар, гликолипидлар ва стероидлардан ташкил топган. Фосфолипидлар молекуласи икки қисмдан ташкил топган: бош қисми (қутбланган гидрофил) ва дум қисми (гидрофоб). Фосфолипиднинг бош қисми фосфор кислотаси қолдиғи, гидрофоб дум қисми углеводородлар қолдиғидан ташкил топган. Липид молекулалари ҳужайра мембранасида қалинлиги 3,5-4,0 нм бўлиб, икки қават ҳосил қилиб жойлашади. Биомембраналар таркибига кирувчи оқсиллар хилма - хил бўлиб, уларнинг молекуляр массасининг қиймати ўртача 10 - 240 кД ҳисобланади. Оқсиллар мембранада липид молекулалари матриксида жойлашиш ўрнига кўра интеграл ва периферик оқсилларга бўлинади. Мембрананинг липид қисмига кам боғланган бўлиб, мембрана чеккасида жойлашган оқсиллар периферик оқсиллар дейилади. Липидга боғланиб, мембранани ички қисмига ёриб кирган оқсиллар эса интеграл оқсиллар деб номланади. Мембрана оқсиллари ферментатив, модда ва ионлар ташилиши, регуляторлик ва структуравий тузилиш каби функцияларни таъминлайди. Мембранада оқсил молекулалари углеводлар билан бирикиб гликопротеидларни ёки липидлар билан бирикиб, липопротеидларни ҳосил қилади. Оқсиллар ҳужайра қуруқ массасининг 10-15 % ни, липидлар 25-75 % ни ташкил қилади. Сув мембранада боғланган, эркин ва кам боғланган шаклларда бўлиши мумкин. Ички боғланган сув, алоҳида молекулалар ҳолида углеводород молекулалариаро жойлашиб, ЯМР- спектроскопияда корреляцион вақти: с = 10-7 сек ни ташкил этади. Боғланган сув гидрат қобиқ ҳолида липид ва оқсил қутбли қисмларида жойлашиб, осмотик нофаоллиги учун эритувчи эмас. Эркин сув изотроп ҳаракатчан кўринишда бўлиб, липид қатламлар орасида жойлашади. Download 4.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling