Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Расм. 8.1.3. Кардиомиоцит ҳужайраси мембранасида ион каналлари ва ионлар тақсимоти


Download 4.37 Mb.
bet46/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70
Bog'liq
biofizika

Расм. 8.1.3. Кардиомиоцит ҳужайраси мембранасида ион каналлари ва ионлар тақсимоти.
Миоцит ҳужайра мембранасида тинчлик пайтида К+ каналлари очиқ ҳолатда, яъни мембрананинг К+ ионига нисбатан ўтказувчанлиги юқорилиги сабабли концентрация градиенти бўйича К+ ионлари мембрана ташқарисига чиқиб туради ва мембрана ташқи қисмида мусбат (+) заряд кўпаяди, ички қисмида эса анионлар миқдори ортади ва манфий (-) зарядга эга бўлиб қолади. Бу ҳолат миоцит ҳужайра мембрана тинчлик потенциали вужудга келишини асослайди. Бу потенциал К+ ионларининг чиқишига қаршилик кўрсатувчи куч К+ ионлари осмотик босимига тенглашгунча ортиб боради ва Е К+ -калийли мувозанат потенциали деб аталади. Ташқаридан мембрана ички анионлари таъсирида ва градиент бўйича ташқи Na+ ионлари мембрана ички тамонига ўта бошлайди ва ички Na+ ионлари АТФ сарфланиш ҳисобига фаол ташилишини таъминловчи Na++ ион насоси ёрдамида ташқарига чиқарилади.
Na++ ион насоси. Миоцит ҳужайраси ички ва ташқи муҳитидаги ионлар концентрацияси бир хиллиги мембрана орқали метоболик энергия сарфланиши билан ионларнинг концентрация градиентига қарши фаол ташилиш механизмлари орқали таъминлаб турилади. Na++ ион насоси миоцит ҳужайра мембранасида ва Т-тибулалар деворида жойлашган бўлиб, Na++ ионларининг боғланган транспорт тизими ҳисобланади. Бу тизим ишлаши учун маълум шароит талаб этилади, масалан ҳужайра ташқарисида [К+]о = 0 бўлса, бу механизм табиийки ишламайди. Ҳужайра ташқарисига чиқарилаётган Na+ ионлари ва концентрация градиентига қарши киритилаётган К+ ионлари ўртасидаги нисбат турли адабиётларда турлича 3:2, 3:3, 3:1 каби кўрсатилган. Одатда эса, ушбу нисбат 3:2 ҳолатда ифодаланади, 3:3 ҳолат ноэлектроген бўлиб, бундай ҳолатда мембранада потенциаллар фарқи кузатилмайди. Na++ ион насосининг ҳаракатлантирувчи кучи (Na++) –АТФ аза ферменти ҳисобланиб, унинг фаоллашиши учун Na+, К+, Са2+ , Мg2+ ионлари керак бўлади. Миоцит ҳужайра мембранасининг ички томонида бу тизим ишлаши учун Na+ , Мg2+ ионлари, АТФ, мембрана ташқи томонида эса К+ ионлари бўлиши талаб этилади.
Дастлаб оралиқ фосфорланишда Na+ ионлари ва дефосфорланишда К+ ионлари қатнашади. Na++ ион насоси 3 та Na+ ионини ҳужайрадан чиқариб юбориши учун бир молекула гидролизланган АТФ сарфланади. (Na++) –АТФ аза тизими юрак гликозидларининг мембрана ташқи тамонига таъсири остида, шунингдек сульфигидрил реагентлар, N-этилмалеимид, симоб ва этакрин кислота асосидаги диуретик моддалар фермент фаоллашишидаги SH-гуруҳини боғлаш орқали ингибирлайди. Na++ насосининг блокланишида дастлаб тинчлик потенциали ЕМ бир оз қутбсизланиш таъсирида 2-6 мВ га ўзгаради. Қисқа вақт давомида блокада қўзғалувчанлик ва харакат потенциалига таъсир кўрсатмасада, бир неча минутдан сўнг ЕМ тинчлик потенциали қиймати ва ҳужайра юзаси кенглигига боғлик ҳолда ионлар концентрация градиентининг пасайиши кузатилади. Натижада қутбсизланиш ортиб, харакат потенциали ўсиши пасаяди ва ниҳоят қўзғалувчанлик йуқолади. Шу ҳолатда мембрана тинчлик ва ҳаракат потенциали қиймати бевосита Na++ ион насосининг фаолияти билан боғлиқ. Na++ ион насоси тизимининг ишлаш тезлиги миокард ҳужайраларида юрак ритми частотасига боғликлиги қайд этилган.

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling