Ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Кўришнинг биофизикавий асослари
Download 4.37 Mb.
|
biofizika
10.2. Кўришнинг биофизикавий асослари
Кўриш умуртқалилар ва бўғимоёқлиларга хос бўлган фоторецепциянинг бир тури ҳисобланиб, улар қабул қилаётган маълумотларнинг кўп қисмини кўриш орқали оладилар. Кўзнинг кўриш фаолияти асосида фотобиологик жараёнлар ётиб, фотобиология соҳаси бу жараёнлар механизмларини ҳам тадқиқ этади. Юксак организмларнинг кўриш рецептори - кўз ўз-ўзини бошқариб турувчи тирик тизимдир. Тасвирнинг тўр пардада фокусланиши киприксимон мускуллар ёрдамида, хрустал эгрилик радиусининг ўзгартирилиши орқали амалга оширилади. Тўр пардага тушадиган ёруғлик миқдори, ёй парда мускуллари фаолияти натижасида қорачиқ катталигининг ўзгартирилиши орқали бошқарилади. Маълумки, кўз тўр пардаси таёқча ва колбачалар жойлашган бўлиб, уларнинг нурни сезишда, ва умуман кўриш тўқималари фаолиятида катта аҳамиятга эга. Бу жараёнда таёқча шаклидаги ҳужайралари ёруғликни жуда яхши сезади, яъни кучсиз ёруғликдан ҳам таъсирланиш хусуситяига эга. Колбача шаклидаги ҳужайралар эса кучли ёруғликдан таъсирланиб, кўзнинг ранг ажратиш фаолиятини таъминлайди. Кўзнинг кўриш фаолиятини тушуниш учун кўзнинг ёруғликка сезгирлик кўрсаткичи киритилган бўлиб, бу кўрсаткич маълум шароитда кўриш сезгисини туғдира олиш қобилиятига эга бўлган минимал ёруғлик қийматидан иборат. Кўзнинг ёруғликка сезгирлик кўрсаткичи турли ёруғлик спектрларига мослашиш қобилияти (адаптацияси) туфайли маълум интервалда ўзгариши мумкин ва бу мослашув механизми қуйидагича амалга ошади: а) кўз қорачиғи диаметрини ўзгартириш ва ёруғлик оқими қийматини кўпайтириш орқали; б) колбача ва таёқча ҳужайраларини қорамтир пигмент билан экранлаш орқали; в) ёруғликка сезгир ва парчаланмаган моддаларнинг концентрациясини камайтириш орқали; г) жисмнинг ёритилганлик даражасига боғлиқ ҳолда кўриш сезгисини ҳосил қилишда қатнашувчи ҳужайралар сонини ўзгартириш орқали. Ёритилганлик даражаси 10-7 кд/м2 дан 105 кд/м2 гача бўлган интервалда кўзнинг кўриш фаолияти меъёрий ҳолатда амалга ошади. Кучсиз ёритилганлик даражасида, масалан қоронғуликда кўзнинг тўрсимон томирига 1 секундда ўртача 100 та фотон таъсир этади ва унинг ўртача 10 % таёқча ва колбача ҳужайралари томонидан ютилади, фотонларнинг 90 % эса кўзнинг шохпарда қобиғидан қайтади. Одамнинг кўз аппарати ўртача 40 нм дан 760 нм тўлқин узунлиги интервалидаги электромагнит тўлқинлар таъсирини сезади. Бу жараёнда кўзнинг спектрал сезгирлиги қуйидаги тенглама билан ифодаланади: Download 4.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling