Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet55/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70
Bog'liq
biofizika

S = ΔФ/ΔФэ
Бу ерда: ΔФ- ёруғлик оқими; ΔФэ- шу ёруғлик оқимини вужудга келтирувчи нурланиш қуввати.
Бу тенгама асосида ΔФ ва ΔФэ ларнинг қиймати тўлқин узунлиги дан +d гача бўлган оралиқ учун ўринли ҳисобланади. Одам кўз аппарати тўлқин узунлиги 555 нм га тенг бўлган монохроматик сариқ, яшил ёруғлик нурига жуда сезгир бўлади. Бу ҳолда қуввати 1 Вт га тенг бўлган нурланиш ёруғлик оқими 683 лм га мос бўлган ёруғлик сезгисини ҳосил қилади. Бунда юқоридаги тенглама асосида тўлқин узунлиги учун S = 555 нм = 683 лм / Вт нурланиш кўринувчанлиги келиб чиқади.
Шунингдек, кўриш жараёнида нисбий кўринувчанлик тушунчаси киритилиб, у қуйидаги тенглама билан ифодаланади:
S = S / Smax
Бу ерда: Smax - берилган нурланиш спектрининг максимал кўринувчанлиги , S нинг ёруғликнинг тўлқин узунлигига боғлиқ кўрсаткичи ҳисобланади.
Кундузги кўринувчанлик учун Smax га тўғри келадиган максимал тўлқин узунлиги =555 нм ни, кучсиз ёруғлик ҳолатида эса =510 нм қийматни ташкил этади. Кучсиз ёруғлик ҳолатида кўзнинг ранг ажратиш қобилияти сусайиб, турли хил ранглар кўкимтир кулранг тусда қабул қилинади.
Кўзнинг тўрсимон қобиғида жойлашган таёқча ҳужайралари ёруғликка сезгир ташқи, яъни биринчи ва ички, яъни иккинчи сегментлардан иборат бўлиб, ички сегментида ҳужайранинг ишлашини таъминловчи ядро ва митохондриялар жойлашган бўлади. Ташқи сегментининг ичида диаметри 6 мкм га тенг бўлган юпқа дисклар жойлашган ва бу дискларнинг ҳар бири икки қават мембранадан ташкил топган бўлиб, шакл жиҳатидан липосомаларга ўхшашдир.
Ушбу кўриш дискларига кўриш пигменти, мураккаб тузилган оқсил молекуласи - родопсин жойлашган бўлиб, унинг молекуляр массаси 40 000 Д га тенг. Родопсин молекуласи хромопротеинлар жумласига киради ва опсин оқсилидан ҳамда ретиналь деб аталадиган хромофор группасидан ташкил топган.
Умумий ҳолатда родопсин витамин-А альдегиди, ретиналь ва оқсил опсиндан ташкил топган. Ёруғлик нури кванти ютилганда бу бирикмада фотофизик ва фотокимёвий ўзгаришлар амалга ошади. Бунда ретиналь изомерланиб, молекула ён занжири тўғриланади ва оқсил билан боғланиш йўқолади. Оқсил молекуласининг ферментатив марказлари фаоллашади.
Бунда дастлаб метородопсин каби оралиқ моддалар ҳосил бўлиб, сунгра ретиналь оқсил опсиндан ажралади. Фермент ретиналь редуктаза таъсирида ниҳоят А-витамини ҳосил бўлади. Кўз пигментлари тўр пардасининг қоронғи фазага ўтишида кўриш арғувони, родопсин қайта тикланади. Бу жараён учун тўр парда А-витамин цис- изомерлари мавжуд бўлиши лозим. Агар организмда витамин-А етишмаса родопсин молекуласи қайта тикланиш жараёни издан чиқади ва шабкўрлик деб номланувчи потологик ҳолат келиб чиқади. Кўз тўр пардасида кўришда 100 лк нур таъсирида 5 соатдан кейин 0,006 родопсин ифодаланиши амалга ошади ва бу жараён қатъий тежамкор тарзда юз беради.
Ретиналь бир неча фазовий изомерларга эга ва опсин молекуласи билан унинг фақат II-цис-ретиналь изомери боғланади. Ёруғлик таъсирида ретиналь родопсиндан узилиб, барқарор ҳолатдаги транс-изомерга айланади. Ушбу жараён натижасида дисклар мембранасида родопсиннинг ўзгариши билан боғлиқ ўзгаришлар юз беради, яъни родопсин дисклараро гидрофил сиртдан мембраналарнинг ички гидрофоб фазасига кўчади.
Тинчлик ҳолатида дисклар мембраналари Na+, K+, Ca2+ ва бошқа ионларни ўтказмайди, ёруғлик таъсирида эса мембрананинг ионлар учун ўтказувчанлик хусусияти ортади. Бу жараёнда родопсинннинг роли шундан иборатки, унинг ёруғлик таъсирида конформацион ўзгариши мембранада баъзи ионлар учун “поралар” ҳосил қилади ва ташқи мембранада эса Na+ каналларини ёпади. Натижада, мембрана ички ва ташқи томонларида ионларнинг нотекис тақсимланиши, яъни потенциаллар айирмаси ҳосил бўлади. Ушбу кўринишдаги ҳаракат потенциали эса кўриш жараёнида нерв импульсини вужудга келтиради.
Таёқча ҳужайраларининг ташқи сегменти мембранасида кучсиз ёруғлик натижасида ҳосил бўлган потенциал натрий ионларининг нотекис тақсимланишига боғлиқ. Ёруғлик таъсирида родопсиннинг конформацион структураси ўзгаришлари натижасида Na+ иони учун мембрана ўтказувчанлиги кескин камаяди, лекин бошқа ионлар учун ўзгармайди. Тўр парда таёқчалари ташқи сигментларининг ўзига хослиги шундан иборатки, тинчликда уларнинг цитоплазматик мембранасидаги потенциал, нерв ва бошқа кўпгина ҳужайралар мембрана потенциалидан фарқланиб, Na+ ионлари билан белгиланади. Тинчлик пайтида ташқи сигмент мембранасининг натрий ионларига ўтказувчанлиги бошқа ионларга бўлган ўтказувчанликдан кескин фарқланади. Натрий ионлари ўз электрокимёвий градиентлари бўйлаб ташқаридан цитоплазмага қараб ҳаракатланади, сўнг ташқи сегментни ички сегмент билан боғловчи оёқча орқали, ички сегмент томон диффузияланади ва ички сегмент мембранаси орқали Na, К-АТФ-аза иштирокида ташқарига хайдалади. Бунда K+ ионлари учун мембрана ўтказувчанлиги энг юқори ҳолатда ва ҳосил бўлган потенциал K+ табиатига эга бўлади. Натижада, таёқча ҳужайрасининг ташқари сегментидаги цитоплазматик мембрана потенциали мембрана ташқарисида манфий, ҳужайра ичкарисида мусбат ишорага эга бўлади.

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling