Ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 4.37 Mb.
bet56/70
Sana08.11.2023
Hajmi4.37 Mb.
#1756971
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70
Bog'liq
biofizika

Ранг кўриш - кўзнинг тўлқин узунлиги турлича бўлган ёруғликни сезиш қобилиятига айтилади. Маълумуи, одам кўзи 302-950 ммк атрофидаги ёруғлик нурларини сезади ва идрок эта олади. Ранг кўриш, уч компонентли назарияга кўра, ютиш максимумлари 445 нм, 535 нм ва 670 нм соҳалар билан характерланадиган, родопсинларга эга уч тип колбачалар мавжудлиги билан шартланган. Родопсинлар томонидан ёруғликнинг ютилиши, колбачаларда потенциал пайдо бўлишига сабаб бўлади. Ранглар ва улар орқали тасвирнинг қабул қилиниши, тўр пардадаги колбачаларгина эмас, балки бутун бир кўриш анализатори фаолиятидир.
Колбача ҳужайралари пигменти таркибида ҳам родопсин каби II-цис-ретиналь мавжуд бўлиб, бу пигментнинг оқсилли қисми бошқача структурага эга ва шу туфайли йодопсин деб аталади. Одамнинг колбача ҳужайралари ютилиш максимумлари тўлқин узунлиги 445, 535 ва 570 нм га тенг йодопсинлардан ташкил топган ва бу уч компонентли ранг сезиш назариясига асос қилиб олинган. Йодопсин оқсил структурасидаги издан чиқиш ҳолатлари организмда кўриш аппарати фаолиятида турли хил патологияларнинг келиб чиқишига олиб келади. Масалан, дальтонизм касаллигида йодопсин оқсилларнинг синтезланиши бузилади ва кўз қизил ҳамда яшил рангларни ажратиш қобилиятини йўқотади.
Ёруғлик нури, спектрал хоссалар билан характерланиб, кўриш пигментлари, масалан, родопсин, нур энергиясининг қамровчиларидир. Нур ютиш эвазига уларнинг электронли қўзғалган ҳолатга ўтиш қобилияти кўриш сигналининг пайдо бўлишини таъминловчи жараёнлар занжирини бошлаб берадиган триггерлик хоссасини шартлайди.
Фоторецепциянинг умумий реакциясини, қуйидаги кўринишда тасвирлаш мумкин:
Родопсин + ёруғлик ––– нерв импульси
Кўриш пигментларининг ютиш спектрлари, кўриш рецепциясининг таъсир спектрларига мос тушади. Ёруғликка сезгир ҳужайралар, кучайтириш коэффиценти 105 - 106 билан характерланади. Ёруғлик кванти, родопсин орқали, нерв импульси пайдо бўлишининг асосида ётувчи, ионларнинг мембрана орқали юзага келадиган кучли оқимни бошлаб беради. Энергетик нуқтаи назардан, фоторецепция юксак эндергоник жараён ҳисобланади.
Тўр парда фоторецепторлари кўп қаватли ҳужайралардан ташкил топган. Пигментли эпителийда ҳосил бўладиган тасвир, кириш сигнали вазифасини бажаради. Чиқиш сигнали эса кўриш нервида импульслар билан кодланган, нейтрал тасвирдир. Фоторецептор ҳужайралар таёқча ва колбачалар молекуляр фоторецептор структураларини ўз ичига олган, параллел дискларнинг кетма-кетлигидан иборат, чўзиқ шаклдаги қурилмадир. Дисклар қалинлиги, тахминан 12-15 нм, улар орасидаги масофа эса 14-16 нм ни ташкил этади. Колбачалар рангли кўришни таъминласа, таёқчалар кучсиз ёритилганликдан таъсирланади.
Тўр пардадаги ҳужайралараро синаптик контактлар мавжуд. Горизонтал ҳужайралар қўшни рецепторларни бир-бири билан боғлаб, информациянинг латерал йўналишдаги ўтказилишини таъминласа, биполяр ҳужайралар информациянинг ички синаптик қатламга ўтказилишини таъминлайди. Ганглиоз ҳужайранинг хар бири чекланган сондаги фоторецептор ҳужайралардан информация олади. Кўриш пигментлари липохромопротеидлар, яъни оқсил, липид ҳамда хромофор ретиналдан иборат комплексдир.

Download 4.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling