Вафо жаранги изландим сарҳадсиз севги даштида


Download 95.97 Kb.
Sana09.06.2023
Hajmi95.97 Kb.
#1473137
Bog'liq
Шерлар Вафо жаранги


ВАФО ЖАРАНГИ
Изландим сарҳадсиз севги даштида,
Дилимнинг озорлардан жафоли они.
Фақат излагандим унга аслида,
Малҳам деб шу даштда тансиқ вафони.

Бунда кимдир шоду кимлар дил озор,


Ким топар бахт ким унутиб ахдини.
Ошиқлар кезишиб бу даштни кўп бор,
Ўтказар умирнинг кўплаб вақтини.

Бу даштда тўкилар баъзида кўз ёш,


Гоҳи ором йўқдир йўқдир бир нажот.
Толиқиб нигоҳлар тугар бўлса дош,
Руҳига тиғ санчар аламлар бот, бот.

Фиғонларим сачрашиб оёқ остига,


Ўчакишиб ерни ёндирар лов лов.
Тақдирим олгандюай мени қасдига,
Жисмимга туташиб ловуллар олов.

Бу дашт саҳнадайин томошали тус,


Мен бунда бир ижрочи ёнаман гўё.
Қаршимда хашамдор ўриндиқ маҳсус,
Унда томошабин шу бевафо дунё.

Атрофни ўхшатиб чексиз денгизга,


Сароблар ёйганди оппоқ фаранги.
Узоқдан қайиқда ташланиб кўзга,
Аниқ эшитилар карвон жаранги.

Карвонга талпиниб менки ногоҳон,


Қалбимга нурин сочди умид қуёши.
Гўзалроқ кўриниб шу жумлай-и жаҳон,
Яноқларим ювдилар севинчлар ёши.

Умидла ёндошиб мен карвон қошга,


Сўзландим дилларни хўрлар жафони.
Дедиларки қаралмас кўзлар ёшига,
Бергувчи тақдирдир биздан вафони.

Умидла бу даштни кезганча кўп бор,


Ёдимдан чиқдилар умид хил ранги.
Умрим шу даштларда кечиб хору-зор,
Биргина ёд қолди вафо жаранги.
ТАНИШ КУЙ
Қанчалар унитмай сени дилозор,
Қалбда соғинчларим ҳилпирар пир пир.
Эсламай дийману номингни такрор,
Ҳаёлда уйғонар илк дамлар бир бир.

Ўчирмоқ бўламан хаёлдан барин,


Аммо хаёлимда сенла кечар ўй.
Энди унутганда ўтмишнинг рангин,
Ва такрор жаранглайди ўша таниш кун.

Унутиш истагин ҳоҳламай қанча,


Қалбим қолаётир сенингла хаста.
Сени унутганим сайин ҳамки шунча,
Ортидан кўринар сиймойинг аста.

Унутиш керакдир унутмоқ лозим,


Ўтмишла олдинга боқмоқлик не ҳол.
Хотиранг бўлмасин қанчалар азим,
Илк дамлар яна қайтиб келмоғи маҳол.

Қанчалар унутишга чоғлансам ҳар гал,


Қайта жонланади хотиралар-у.
Сени қувласамда руҳимда тугал,
Жой олиб бўлибсан қалбимдан мангу.

Майлига қолақол ширин туш каби,


Тотиб юр айрилиқ стаминг бир бир.
Бизга тақдир йўлаган хижрон азоби,
У сени хам қийнасин токи бир умр.

БУГУНИМИЗ ЁЛҒОН


Сенинг кўзларингдан ўқидим зохир,


Биргина дедим мен эссиз бечора.
Сени севганимдан ачиндим ахир,
Сен эдинг ўзингла ўзинг оввора.

Сенга бағишладим жоним жахоним,


Ишқинг ўти доғлагач қалбимни пора.
Сенла кутмоқ эдим хар севинч оним,
Сен эдинг бепарво қайдадир оввора.

Қалбим сенга тутиб муҳаббат майин,


Сенга имкон берди у яна кўп бора.
Севгим ифорларин сезиб сезмайин,
Сенинг қалбинг эди кимлар билан оввора.

Нетай гумроҳ қалбим сени танлагач,


Номингдир қалбимда такрор ибора.
Қалбга сеҳирлардан оташ йўллагач,
Ишқнинг куйидан мен хамдирман оввора.

Оввораман дардли қалбда сарҳалак йўл,


Охири кўринмас у кўз ёш фоввора.
Билганим қалбимдир сенга чўзиб қўл,
Қолдику фироқларда садпор оввора.

Бугунимиз ёлғон эрта хақиқат,


Вақтдир билгувчи тадбир мулозим.
Ишонаман келалрлар у кунлар албат,
Аммо кеч англарсан сен хам азизим.

Нетамиз тақдир бу азалий ҳоким,


Ким қочганки бизлар қочсак қалб пора.
Хали умидларим тоқат қучар жим,
Хали бунда иккимиз бирдек оввора.
ҚАЙДА БОР
Ошиқларга олам эрса тор,
Хеч бир ёзиқ қилмас экан кор.
Висол бирла келса хам озор,
Биздай висолга зорлар қайда бор.

Муҳаббатга тое бўлиб ёр,


Куйлатсалар кимни бахтиёр.
Қалби қумсаб ул ёрин зор зор,
Тунлари биздай бедор қайда бор.

Кимлар қилса вафосин изхор,


Кимлардир уни хурлашар ағёр.
Вафо ғариб вафо бўлса хор,
Биздай вафога зорлар қайда бор.

Кимлар қилса вафосин изхор,


Кимлардир уни хўрлашар ағёр.
Вафо ғариб вафо бўлса хор,
Биздай вафога зорлар қайда бор.

Қалбларида кезиб илк баҳор,


Ул дилдора бўлиб интизор.
Ёрин соғиниб дили абгор,
Йиғлаб қўшиқ айтган қайда бор.
БЕКОР
Қалбни титиб йиғлатган,
Кўринмас бир дард экан.
Юракларни қақшатган,
Севги сочган гард экан.

Бирров севган ошиқлар,


Севгисиз жумард экан.
Айтишиб куй-қўшиқлар,
Кетгани номард экан.

Гул бергани хам бекор,


Севгисин айтиб такрор.
Бўлмаса гар вафоси,
Чин севгиси хам бекор.

ИШҚНИ КЎРГИН


Паймонада бағрим ҳундир,
Вафо истаб кўнглим кулдир.
Менга пешвоз хижрон йўлдир,
Ишқни кўргин нелар этди.

Куйдирди у оташларда,


Айёр боққан қош кўзларда.
Алам қолиб бу бошларда,
Ишқни кўргин нелар этди.

Муҳаббатки хуш чоғлади,


Мени ипсиз дил боғлади.
Вафо қилмай хўп доғлади,
Ишқни кўргин нелар этди.

Баҳор энди қайга кетди,


Гул ўрнига тикон битди.
Интиғи зор йиғлаб ўтди,
Ишқни кўргин нелар этди.

ҚАЙТГИН
Умидларим сўнди умидларим пуч,


Бесамар термулиб йўлларга кўзим.
Қолмади танамда изламоққа куч,
Қайлардан излайин сени азизим.

Сени ўйлаб ҳар лаҳзамда соғиниб,


Кетган йўлларинга боқаман беҳол.
Ҳатто изларингни мендан қизғониб,
Ўчириб бўлибди шошқалоқ шамол.

Майсаларга боқдим қалбан ўкиниб,


Шудринглар юзидан излаб рухсоринг.
Қолгага ўхшайман сендан ўтиниб,
Ушбу дам унутиб берган озоринг.

Бир зумда ҳаммаёқ файзсиз бенур,


Жисмимни бурдалар хижронларидан из.
Менга сенсиз бу дунё керак бўлмайдир,
Бисотин қўшқўллаб берса ҳам сенсиз.

Сенга талпинар ҳар лаҳзам ҳар оним,


Туролмай бу ҳисдан бўлолмасман жим.
Сенга бергим келар жумла жаҳоним,
Қалбимни қийнагач бу соғинч тилсим.

Фроқларда қолдим сенга интизор,


Сени севганимми ёзиғим айтгин.
Бир умрга бўлсам ҳам севилишга зор,
Азизим фақат сен ёнимга қайтгин.

ҚЎЙИБ БЕРИНГ


Севиб боқса ёмон сиз томон,
Ҳадиклардан олмангиз гумон.
Қалбингизга солмай ҳаяжон,
Севиб қопти денгда бир ёмон.

Яхши бўлиб ҳоллашинг бир он,


Ёмонларга бериб сиз имкон.
Зинхор боқманг уларга ҳайрон,
Ёмон бўлиб туғилмас ёмон.

Ёмонлар ҳам ишқнинг қурбони,


Асқотар бир ёмон томони.
Қўйиб беринг айни имкони,
Қай яхшининг йўқ бир ёмони.

Ҳамма яхши бўлса бир томон,


Оғиб қоларди хаёли замон.
Дунё бўлсин дия бир армон,
Бир яхшига доим бир ёмон.

Тутманг ахир унга ҳам осон,


Севгисидан қилманг сиз гумон.
Бўлмайин сиз гумони нафсон,
Севиб сиз бўлинг яхши инсон.
БИЛАРЛАР
Боланга бермагин қанчалар дакки,
Дашноминг кор қилмай бағринг бўлар ҳун.
Қадрингни биларлар албат қачонки,
Ўзлари кексайиб қолганда бир кун.

ЎТИШАР
Марра йўлга ўхшайди азалий дунё,


Ошиқар бу йўлдан барча оломон.
Гуноҳ савобларин орқалаб гўё,
Ўтишар шошишиб яхшию ёмон.

НОМСИЗ ДЕНГИЗ


Маҳкумман тўлқинлар отар ҳар ёнга,
Қирғоғим тарафга кўринмас бир из.
Ҳасрат асоратин англатар менга,
Шўр сувлардан тўлган бу номсиз денгиз.

Бу тақдирми ё қисматимнинг ёзиғи,


Кўзларимга тўлар шўришган нами.
Бу қандайин сир бўлди ўркач ҳар ёғи,
Лабларимни силар таниш шўр таъми.

Сен билган даврдан бошлаб сузаман,


Чексиз сарҳадида қулочлар отиб.
Кўпчик тўлқинларда сарсон кезаман,
Ўксик дардларимни галма гал ютиб.

Мен сузиб юраман шунга маҳкумман,


Бетизғин йилларнинг саволи учун.
Гоҳ қалқийман ҳам гоҳида чўкаман,
Қалбда аламларим увлашиб маҳзун.

Мен англаб етмаган севги ифорин,


Номсиз денгиз узра қадрин сезаман.
Айтгали ошиқиб кўнгил изҳорин,
Қирғоққа талпиниб ҳамон сузаман.

Баъзан сезгим сезиб кимнидир ёнида,


Унинг борлигига назар ташлайман.
Сенлигингни англаб ҳорғин бир ҳолда,
Сенинг учун ҳам яна суза бошлайман.

Сузаман, сузаман, сузавераман,


Шўр таъмли сувлари димоғим ёриб.
Ҳар қулочлар отганда ютавераман,
Нажотсиз нигоҳим уммода толиб.

Сенинг кўзёшингдан бўлганми бунёд,


Қирғоғи кўринас бу баҳри уммон.
Нигоҳларинг йўллаб қалбимга фарёд,
Суздириб қўймишми у мени умрбод.

Ё менинг кўзёшим чорлаб ўзимни,


Олислаб қўйганми қирғоқдан йироқ.
Васлинга зор айлаб ёшли кўзимни,
Ажрин тўлқинлардан сўрарми қирғоқ.

Сузишдан толиқиб қолган ёзғирим,


Унмас нигоҳида қирғоғи йироқ.
Чўкишга йўғрилган аянч тақдирим,
Қирғоқдан умидин узганди мутлоқ.

Тубсиз убқонлари тортар товоним,


Жисмимни қамрагач ҳолсизлик карахт.
Ўзимни овутар шу маҳкум ҳолим,
Қирғоққа талпиниб чўкиш ҳам бир бахт.

Алвидо мен каби маҳкум этилган,


Бўғзин сув босиб бўкаётганлар.
Маҳкум тақдирига армон битилган,
Қирғоққа талпиниб чўкаётганлар.

Алвидо денгиздан узоқдагилар,


Кўпчиган тўлқиндан йироқдагилар.
Меҳр оқибатли соф муҳаббатли,
Алвидо, алвидо қирғоқдагилар.

НИЧУН
Тиқдиримга бордир сўроғим,


Сўроғимда ҳам алам оҳим.
Яратмишсан ғариблик учун,
Айтгин менинг недур гуноҳим.
Юрагимга ғам йўллаб маҳзун,
Нигоҳимга ўй солдинг узун.
Ҳаёт кечса севинмоқ учун,
Ғам андуҳга яратдинг нечун.

Армоним бўйлаб дунёйимдир ҳор,


Ғамдан безиб тунларим бедор.
Сўзим айтиб дегум сўнги бор,
Нега мени яратдинг зор зор.

Синовингдан биридирми ҳол,


Қийнар мени бу мавҳум савол.
Ҳар лаҳзамда унсалар завол,
Кўз ёшларга яратдинг нечун.

ОҚИБ БЎЛИБМИЗ


Иккимиз учрашган соҳил бўйига,
Ошиқдим қидириб хотирадан из.
У ерда маст бўлиб висол куйига,
Ўтиришар эдилар бир йигит бир қиз.

Таърифга озижман айтгали бир сўз,


Севишган жуфтликни тасвир қилар ким.
Узукка қўйилгандек эди ёқут кўз,
Уларга маҳлиё бўб боқиб қолдим жим.

Нима ўзи шу аслида сирли висол,


Икки ёт қалбларни бирлаган тилсим.
Қачонлар кечганда бизда ҳам шу ҳол,
Бизга ҳам боққандир четдан аллаким.

Соҳил бўйлаб юриб қидирдим ўзни,


Висол дамларини қалбан этиб ҳис.
Биздан узоқларга олиб ўзини,
Зув елган шўх ёшлик кетибди олис.

Хотира ҳисларин излаб боргандим,


Ёшлар енгиллатди менинг истагим.
Ўша илк висолни кўриб бўлгандим,
Ундан ортиғини келмас излагим.

Ҳаёт эканда бу бир жўшқин шаштли,


Сузмоқ мушкул экан қарши оқимга.
Оқиб бўлибмизда биз ҳам бир пасли,
Висолла хўшлашиб қайтдим ортимга.

КЕЛАҚОЛГИН


Деразамдан мўралайди тун,
Вахималардан сўзлаб у афсун.
Келақолгин келгин азизим,
Тунлар кечар бунчалар учун.

Чидар эдим ёлғизлик кунга,


Қандоғ чидай бу ваҳм тунга.
Бу тунлардан безиб азизим,
Дардларимни сўзлайман кимга.

Сенсиз кечиб тунларим маҳзун,


Бораётир чўзилиб бу тун.
Келақолгин келгин азизим,
Қалбимга тун чўкмси учун.

СОҒИНДИМ
Қийнаганда алам ҳижронлар,


Доғда кечди сенсиз бу онлар.
Сени кутиб хастали жонлар,
Ёрим сенинг малҳамларинг соғиндим.

Аёз кезиб қисмат боғимда,


Бўронлари кўнгил тоғимда.
Қалбим юпин тўнган чоғимда,
Сени кутиб тафтларингни соғиндим.

Тунлар аро мен сенга бўлиб зор,


Сени қумсаб кўп кутдим бедор.
Вафо излаб топмай вафодор,
Дор қилмоққа зулфларингни соғиндим.

Хастали қалбим орзиқиб гўё,


Нафасимдир сўнгиси гўё.
Майли сенга бўлсин дия бу дунё,
Розлашгали сен малакни соғиндим.

ҚАЛБИМ ИЗЛАР


Боқиб турар кулиб кўзингиз,
Нурдай ойдин чеҳра юзингиз.
Суратингиз қучиб йиғлайман,
Менга йўқми айтар сўзингиз.

Бугун сизни қутламоқ бўлиб,


Гуллар уздим қучоғим тўлиб.
Таваллуд кун сизнинг онажон,
Сиз боқасиз беозор кулиб.

Бугун сизга тўймайин боқиб,


Қалбим излар сийратингизни.
Юрагимни айрилиқ ёқиб,
Қутлаб қолдим суратингизни.

ОСИҚ ҚОЛГАН ТОР


Умрим бўйи бўлиб интизор,
Бу хаётда кимдир кимга зор.
Дадамларни эслатар менга,
Уй тўрида осиқ қолган тор.

Торларини силайман майин,


Соғингандан сизни кун сайин.
Сизни ҳаёт кўрганимдайин,
Термуламан қараб тўймайин.

Сизни қумсаб чекаман озор,


Торингизни қучганча такрор.
Ҳам эъзозли ҳамки бу ёдгор,
Дадажоним осиб кетган тор.

Чексиз бу дунё кўринади тор,


Армонлардан орзулар абгор.
Юпатгувчи шу эъзозим бор,
Уй тўрида осиқ қолган тор.

БЎЛСАКИ
Ранжу маломатга қолмас одамзот,


Бўлсаки қалбининг сардори имон.
Қай қалбки гумонни қилар экан ёд,
Улки беимон ҳам азобда хонумон.

ТОКАЙ
Ҳижронлар ҳолимни қилишарлар танг,


Ғамзада шодликни на билайин ман.
Эртаним бугундан олар бўлгач ранг,
Ҳижронли эртани на қилайин ман.

Нигоҳим даштида баҳордан бўй ҳис,


Назарсиз баҳорни на қилайин ман.
Дилдаги оҳимни ёр сезиб сезмас,
Токай висолига оҳ урайин ман.

Дастидан оҳ уриб минг тазар этсам,


Бемалҳам рўёларин на қилайин ман.
Токайки ишқида зор хазор ўтсам,
Жафоли бу дунёни на қилайин ман.

ШОДЛИККА ТЎЛАТ


Дераза олдида хаёлга чўмиб,
Қайларга термулиб йиғлаб турар қиз.
Ғамгин кўзларидан ёшлари томиб,
Сўниқ юзларига солиб турар из.

Эй фалак бунчалар бўлмасанг золим,


Ҳаёт гулшанингда сирларинг қат қат.
Оқизиб қўйибсан ёшларин толим,
Бевафо ном олиб дилга берма лат.

Қўлларида қотиб ғижимли мактуб,


Лабларини силар кўз ёшидан нам.
Ҳали муҳаббатни англамасдан туб,
Йўллабсан қалбига сен бир умрлик ғам.

Муҳаббатдан безиб озорманд кўнгли,


Баҳоринг кўркига боқмас энди тик.
Аламдан қовжираб қалбдаги гули,
Ошифта юраги қоларми кемтик.

Севгининг сехридан у бўлган эди шод,


Қалби қувончлардан зав-шавққа тўлиб.
Бир парча қоғоздан олиб у фарёд,
Қолди қалб ғунчаси умирбод сўлиб.

Қайтиб бер сен унга қувонч шодасин,


Қолмасин қалбида ғуссадан туйғу.
Армонга чулғама ширин орзусин,
Токи муҳаббатни куйлаб юрасин у.

Ҳали ўн гулидан очилмай бири,


Ўктам чиройингдан қолмасин безиб.
Қалбидан улоқтир фарёдни нари,
Юрсин ишқ боғингда қувончла кезиб.

гўзалликнинг юзига дор осса қайғу,


қайдан нажот излар муҳаббат халак.
Бу ҳол тамға бўлиб қолмасин мангу,
Шодликка тўлатгин сен дунёни фалак.

ДАЛЛОЛГА ХАЛОЛ


Хаётдан кузатиб хайрон қоламиз,
Сўзлар сулоласига шох дея даллол.
Сўз мулкидан қолган қуруқ сизу-биз,
Сўзни сайқаллаган даллолга халол.

ЭСЛАЙСИЗ
Ёшликда иккимиз ўйардик тўп тўп,


Оналар қиларди бизга дуолар кўп кўп.
Тишлаганман қулоғинг ўшанда хўб,
Ҳали мени сиз эслайсиз жуда кўп.

Ёшликда уйғонган аҳдли муҳаббат,


Кечсангиз қийнайди у сизни албат.
Ёрингиз бўлса ҳам баҳтдан салобат,
Ҳали мени кўп эслайсиз жуда кўп.

Кўрганингиз бўлиб ҳоҳиш тушингиз,


Бойлик олди сизнинг ақлу ҳушингиз.
Кузатганда ҳўшлаб табар ҳешингиз,
Ҳали мени сиз эслайсиз кўпдан кўп.

Тушдаги бахт секин кулиб қарса,


Сочларингиз майин майин силаса.
Тушдан чўчиб нохуш олиб хулоса,
Ҳали мени сиз эслайсиз кўпдан кўп.

ЙИҒЛАБ БОРАР ЁР


Ҳасаратимга оҳлар уланди,
Оҳларимга алам беланди.
Бевафо ёр ишқида куйиб,
Карвонинга зорим йўналди.

Тўхта карвон сенга арзим бор,


Нортуядан баробар бир дилдор.
Ваъда бериб вафоси ағёр,
Карвонингдан йиғлаб борар ёр.

Осудаликка бермайин озор,


Равон тахтда кетар дилозор.
Тўхтагин сен тўхтагин бир бор,
Карвонингда йиғлаб борар ёр.

Қалби озор чекмайин зинҳор,


Манзил бўлсин кўркамли баҳор.
Эсламайин илк севгин такрор,
Карвонингда йиғлаб борар ёр.

ОВУНАМАН
Қирларда кечсалар лолалар сайли,


Ошиқлар қувнашсин севишган зайли.
Майли мен бормайин кўрмайин майли,
Овунаман сизнинг борлигингиздан.

Ўзгалар йўлатмас мени сиз томон,


Соғинсамда сизни сизни кўп ёмон.
Сизни яна бир кўриш қалбимда армон,
Кўрсам овунаман борлигингиздан.

Ёзғирли нолалар ўчлайди ғамдан,


Ҳижронлар бағримни эзгани шундан.
Афсуслансам гоҳо севганим кундан,
Овунаман сизнинг борлигингиздан.

Оҳларим кетолмай қалбан ўзимдан,


Томчига айланиб оқар кўзимдан.
Аламим келганда ёлғизлигимдан,
Овунаман сизнинг борлигингиздан.

КЕЛГАНИНГ ЁЛҒОН


Оллоҳдан йўлланган иноят йўлдош,
Ёнингда ҳамқадам вафоли сирдош.
Лек сен оқизсанг унинг кўзидан ёш,
Сенинг бу дунёга келганинг ёлғон.

Аллага зор қолса осиқ бешигинг,


Келганга бўлмаса хушнуд эшигинг.
Ўзга тингламаса ҳаёт қўшиғинг,
Сенинг бу дунёга келганинг ёлғон.

Ўз нафсин шаштини қилолмайин даф,


Тортиб турсанг дунёни сен ўзинг тараф.
Олсангу бермасанг жамиятга наф,
Сенинг бу дунёга келганинг ёлғон.

Ёшлигинг эргашса кекса паллага,


Вужудинг эш бўлиб гўдак чиллага.
Ўзинг турсанг чўмиб ўгит аллага,
Сенинг бу дунёга келганинг ёлғон.

Бесамар ўтсалар саҳаринг ҳам шом,


Умр бўйи қилмайин эзгу эҳтиром.
Кетсанг қолдиролмай арзир яхши ном,
Сенинг бу дунёга келганинг ёлғон.

БИР КЎРИШ АРМОН


Ёлғизим дедингиз кўзда қароғим,
Бахтимга йўғрилган ягона сиз ёр.
Бугун танимасман сизни ардоғим,
Сизни лол этгандай ўзга бир дилдор.

Не учун бунчалар севгим қадри хор,


Керагидан ортиқ севибманми ё.
Мен сизла бўлолмай йиғларману зор,
Айрилиқ сабабин изларман танҳо.

Ёлғонмиди қалбимни эттингиз шод,


Кўнглим чаманин яшнатиб ҳар он.
Оқибат бўларкан қалбларимиз ёт,
Ничун сизни севдим мен ничун ҳаяжон.

Наҳот адаштирди ҳиссиёт севги,


Тақдир йўлаклари энди қай томон.
Қалбимизда қолиб хотира сўнги,
Айибсиз бу азал дунё айбдор ҳамон.

Ўтдилар умр йўлда излари қолиб,


Қалбларни орзиқтиб сертошқин баҳор.
Сиз мени қийнайсиз қалбга дарз солиб,
Бахтимдан ёдгорим сиз бевафо ёр.

Барибир севаман сизни севганман,


Унутгим барин келишингиз ҳамон.
Жонимни тўшардим йўлингизга ман,
Аммо энди сизни бир кўриш армон.
ҚУТЛУҒ СЎЗ
Кўрганимдан бери ёруғ дунё юзини,
Хавасим ортди бунга яна бир баҳя.
Тинглаётиб ёқим алла сўзини,
Лолу ҳайрон бўлганман бу сўз не дия.

Мурғак вужуд танга хуш ёқиб алла,


Сеҳри эди жуда ҳам узоқ юпанч дам.
Узоқ, узоқ сокин мудроқли палла,
Қизиққандим йиғлоқи ҳолимда ҳам.

Билмас эдим дунёнинг сирли сирин,


Нега қуёш сочар деб олов нурин.
Билмайин бунинг тушнуксиз барин,
Ўйлардим булутлар қилишин йиғин.

Йиғлар эдим доим билмоқчи бўлиб,


Ойдин тунда қайга кетади деб тун.
Рости қулайдику дердим кун келиб,
Осмонда бўлмагач бирорта устун.

Йиллар бўйлаб онгга давр ифорин,


Ўсди руҳим ўсди бирга вужуд тан.
Руҳимни қийнаган жавобнинг барин,
Ҳаётдан англадим барчасини ман.

Алланинг сеҳридан бўлганча сарҳуш,


Кундузлар куяркан тун кўксига бош.
Алланинг сеҳрини безагли хуш,
Заминга куч бериб тураркан қуёш.

Дунё ранглатиб ҳаёт сеҳри жилосин,


Борлиққа сеп сочган шукуҳ палласи.
Янада саржилоли қилиб эртасин,
Унга завқ шавқ бераркан она алласи.

Барчасига ўзи у кўкдаги пурқат,


Борлиққа ризқ боши экан булутлар.
Заминга насиба улашиб қат-қат,
Бошидан зебу зар сочаркан улар.

Мудом жарангласа оналар алласи,


Олам барҳаёт токи дунё экан бут.
Кўкка ёйилиб ложувард фаранги,
Осмон туравераркан суянчиқ унут.

Ўжар вужудимда қизиқишим ошиб,


Сўрандим табиат жамлиги ничун.
Деди бедор тунга уйқусин осиб,
Оналар куйлаган қутлуғ сўз учун.

УНУТДИНГИЗ


Ўзга баҳор ифори бўйидан,
Сиз мастона сеҳри куйидан.
Унутдингиз, унутдингиз ёр,
Ўзга ёрнинг ишқи ўйидан.

Келганида интизор баҳор,


Сизни излаб чекди у озор.
Ўз баҳорга боқмайин зинҳор,
Унутдингиз, унутдингиз ёр.

Унутдингиз эсламай бир бор,


Баҳор қолди ортингизда зор.
Баҳорингиз эди эди беғубор,
Унутдингиз, унутдингиз ёр.

СУЮКЛИ БЎЛГИН


Қалбинга йўлланса қайсики гумон,


Бағрингни гумондан ғамга тўлатма.
Жаннатнинг пойида турсангда шодмон,
Эй дўстим дилинга ғурур йўлатма.

Мағрурлик ҳисидан тутиб юксак бош,


Аясанг борини сен ўзга бир ётдан.
Етгайми сендаги оқибатли дош,
Ўтишинг ўйласанг Пулисиротдан.

Қалбинг бўлса тоза биллур беғубор,


Афзал эрур кимхоблару ҳам зардан.
Сахийликдан топсанг элда эътибор,
Баҳра оларсан дўст чашма Кавсардан.

Оллоҳга хуш келса имон хандаси,


Муҳаммад аҳлида ўрним деб билгил.
Яратганнинг бўлиб мўмин бандаси,
Эй дўстим Оллоҳга сюкли бўлгил.

БИЛАРМИСАН


Дунё боқий умр онлар омонат,
Омонат умрли одам эса тумонат.
Сен қилиб уларнинг биргига ҳиммат,
Ортингда бир савоб қолдирдингми дўст.

Келганда чинқиргин товушингми ё,


Қолгани кимларда овушингми ё.
Куни келиб унутар бўлганда дунё,
Сени эслагали нима қилдинг дўст.

Зар тарнов қасирни айлаб муҳташам,


Нафсингла югурдинг осойишсиз дам.
Рўзғор деб чопдингу ўзинг учун ҳам,
Охират кўркинга нима кўрдинг дўст.

Дўстларингни тўплаб шинам хонангга,


Топганингни тўкдинг обрў шаънингга.
Эътибордан холи у ота онангга,
Кўнгли пойига сен нени сочдинг дўст.

Ташвишдан толиққан хорғин ваҳлингга,


Қарамай ташиндинг оила аҳлингга.
Ғувурдан униққан ҳаёт лавҳингга,
Номайи битикдан нени ёздинг дўст.

Зиммангда адодирми беш вақтли қарзинг,


Инобат бўлгайми узурларинг арзинг.
Руҳингда ҳозирми оҳират ҳаржинг,
Бир кун кетмоғингни билармисан дўст.

СЕН БАХТЛИ БЎЛ


Бағрим ёқиб аламлардан ўй қолди,
Ёр ёрга бой жаранглардан куй қолди.
Кўзларимдан оқиб қатор томчилар,
Нигоҳимда сенинг бўлган тўй қолди.

Сени излаб чирқирайди вужуд жон,


Армон сизиб оромим йўқ лаҳза он.
Сенсиз келиб сенсиз кетса ҳар баҳор,
Ҳар баҳорда бўй чўзарлар бир армон.

Ўтар бўлдим ҳижронлардан танг қолиб,


Орзуйимга армон турди чанг солиб.
Бу ҳаётнинг нимасидан завқ олай,
Дунё турса ўзи айрилиқдан куй чалиб.

Бахт тиларман ҳар саҳару ҳар оқшом,


Қўлда тутиб армон тўла қадаҳ жом.
Озорларинг қийнасада дамбадам,
Сен бахтли бўл бахтли бўлгин сен эркам.

АФСУС
Уйқу ўлсин улар ғафлат йўлатди,


Уйқуда йўналган байтэди хўб тус.
Улар келгач мени атай ухлатди,
Уйқуда қолдилар кўп шеърлар афсус.

Уйқу дамда тузилган ўхшаш шеърлар,


Ғойибона аталиғ сўз эдида махсус.
Уйқу ўлсин ғафлат элитди улар,
Уйғониб топмадим ҳеч бирин афсус.

Эзиламан ичим ачиб қолдим ман,


Шеърлар эди мубошири жамли улус.
Наҳор туриб мисрасини излайман,
Топмайин уларни чекканча афсус.

Дилимга йўналган у сўз у товуш,


Тиниқ жарангли ҳам ёқим тартибиус.
Уйқумда қолишиб байтлар хуш,
Эслашга қийналиб қиламан афсус.

Уйқу ўлсин атай тўсдилар кўзим,


Битиклар жилоларин аяшди таъсус.
Тингламоқчи бўлганга бордир узурим,
Айтмоққа узурларим ҳозирим афсус.

ЭСЛАРМИСИЗ


Эслармисиз суюб ҳам куйиб,
Барчасини тақдирга йўйиб.
Эслармисиз бизни ҳам бир кун,
Қалбингизда севгимни туйиб.

Эслармисиз сиз маним ёлғиз,


Қолган бўлса севгидан бир из.
Кунда эмас майли йилда бир,
Зора бизни эслармисиз сиз.

Чодрин судраб ўтса қаро тун,


Иқболингга келса янги кун.
Эслармисиз мени туш каби,
Келган ҳар бир янги кун учун.

Унутилиб кетсак ҳамки биз,


Қалбинггизда қолгим дардман из.
Кимдир кутар кимдир унитар,
Унутишни эплармисиз сиз.

МЕНИ ЭСЛАДИНГМИ


Келдингми гулшаним хазон чоғимда,
Ҳижронлар кезар пайт севги боғимда.
Мени эсладингми куюк доғимда,
Сочимга оқ тушиб келган муҳаббат.

Орзулар саробга айланган бир чоғ,


Севги ҳислари ҳам кетганда йироқ.
Йўллаб қўйдинг қалбимга сен яна титроқ,
Сочимга оқ тушиб келган муҳаббат.

Кўзларим йўлингга илҳақли бир пайт,


Қайларда бағритош юрган эдинг айт.
Қолдиму севгидан сатир шингил байт,
Сочимга оқ тушиб келган муҳаббат.

Соғинчинг бағримни қўйганда эзиб,


Келдингми эслаб сен бир озиб ёзиб.
Кўзимдан ёшимни қўйдинг оқизиб,
Сочимга оқ тушиб келган муҳаббат.

Ҳамон сен гўзалсан сендадир чирой,


Ҳамон сеҳринг сенинг ифорларга бой.
Мудроқ қалбимдан сен олармисан жой,
Сочимга оқ тушиб келган муҳаббат.
ТУРОНИМ МАНИМ
Ватанимсан ўзинг сен мангу улуғвор,
Тарих тўнларингда оҳор устивор.
Сен менинг ватаним қалбимда виқор,
Мозийдан юксалган қўрғоним маним,
Номинг тароватли Туроним маним.

Жаҳонла беллашиб алп паҳлавонинг,


Зафарла қайтарлар жасур ўғлонинг.
Шарафли одиминг келажак онинг,
Ватан ватан менинг жонимсан,
Оқар томиримда қонимсан ватан.

Ўзинг алпсан азал курашга қодир,


Енгилмас Абдулланг сенинг баҳодир.
Сенсан Русланлару Муҳаммадқодир,
Ўзбекистон ўзлигим жоним ватан,
Сенсан ифтихорим юзлигим ватан.

Сен Андижону сен Сурхонимсан,


Нукусу Бухоромсан қадим хивамсан.
Халқинг куйлаган бир чирой шевамсан,
Сен менинг ватаним юксак тоғимсан,
Тўрт фаслнинг тўрт баҳор сўлим боғимсан.

КИМДАН СЎРАСАМ


Кимдан сўрасам бу ёлғон дунё сирин,
Томчи ёшда акси орзу нурини.
Тенгдирми армону аламга сири,
Бошлаб юрар улар бири борини.

Ким бор зукко кимдир бликла қодир,


Дунёни сирин айтоларми кимса бир.
Ёлғончи дунё жилосининг рангидан,
Изоҳ берса таъриф бирла бирма бир.

Ўнгдан сўлга боқилгунча бир ҳавас,


Ўртада қувончу гоҳо мунгли сас.
Қўноқ бўлган беш кун умр йўлида,
Етиб бўлмас турфали сири абас.

Гоҳ йиғлатиб гоҳ бўйлар гул анбарини,


Жо этганми қувонч қайғу бирини.
Дунёдирми хушлаб сўнгида кузатган,
Кимдан сўрасам ёлғон дунё сирини.

ВИСОЛ ЎЛДИРСУН


Тақдирдан сўрандим ёр васли учун,
Майлига ҳаётим нигоҳ сўлдирсун.
Ўтарки бу умрим ҳижронда маҳзун,
Беармон кетгали висол ўлдирсун.

Самарасиз ўтмайин бу фроқли он,


Қалбларнинг камларини ўзи тўлдирсун.
Орзуга етказмай турарки армон,
Ҳижрондан асратиб висол ўлдирсун.

Зорланиб турарки ишқнинг адоси,


Бўлсаки муҳаббат ўзин билдирсун.
Соилманки бугун висол гадоси,
Шайдодил ошқни висол ўлдирсун.

СИЗНИ КУТЯПМАН


Ошиқдингиз қайга менинг азизим,
Қалб кўксимга ғамдан солиб мудом из.
Ҳижрнлардан қотди йўлларга кўзим,
Бунчалар бераҳм тошбағирсиз сиз.

Кетди гўзаллигу кетди тароват,


Юпун қолди қалбим саҳро сингари.
Сизла кетди бирга ором ҳаловат,
Кетди ортингиздан эргашиб бари.

Кузатаман кўп бор раҳмим келиб гоҳ,


Қалбимнинг қараниб илк тароватин.
Юпатмоқчи бўлиб нажотга бир чоғ,
Қучиб тургим келар қуруқ савлатин.

Билсам устун экан асли унга сиз,


Сиз экан қалбимнинг қадди ҳам бети.
Бугун вайрондир савлати сизсиз,
Бугун чўкиб турар унинг бир чети.

Кечир қалбим мени кечиринг сиз ҳам,


Аросатда қолдим мен девона бўлиб.
Муҳаббат турмасин мендек кўзи нам,
Ўтинаман қолманг сиз бегона бўлиб.

Хижронлар тош босар кўксимда басир,


Ҳислардир туганмаслар поёни азим.
Қайтинг илк севгидан сўзлаб бир сатр,
Қалбим сизга муштоқ қайтинг азизим.

Йўл солинг зоримсиз таралган ёққа,


Тинсин ўксик қалбимнинг фарёди бир пас.
Жонимни қиларман сиз учун садқа,
Бир кўрининг сиз шунинг ўзи менга бас.

Қалбимданда кўпроқ соғиндимки ман,


Ҳатто суратингиз қучяпман гоҳ.
Келинг ташрифингиз қилмайин огоҳ,
Қайтинг азизим фақат сизни кутяпман.
ТУШЛАРИМГА КИРМАНГ
Сиз эдингиз қалбимга сирдош,
Орзуларим амалига бош.
Оқиздингиз кўзларимдан ёш,
Тушларимга кирманг илтимос.

Энди сизни унутган оним,


Неча тошиб совуди қоним.
Минг бор ўлиб тирикда жоним,
Тушларимга кирманг илтимос.

Сизсиз ўтсин наҳориму кеч,


Хаёлимни эгалламанг зич.
Эсламайин энди сизни ҳеч,
Тушларимга кирманг илтимос.

ДАРДИМИЗ БИР


Кўчамиз ҳам бир йўлларимиз туташ,
Зорланиб тўқнашар нигоҳларимиз.
Қалбимиз тубида ноласи ўхшаш,
Ётар исёнталаб дардман оҳимиз.

Атай чиқиб бизлар кўча бошида,


Шахтланамиз измаиз дилки вайрона.
Ҳукуми олий шу тақдирнинг қошида,
Шу кунга ҳам йўллаб чексиз шукрона.

Бизлар кўз қарашдан ҳатлолмай ҳаргиз,


Термулишиб сўзсиз ўтиб кетамиз.
Ҳар кўрганда ичда юракэтиб жиз,
Тош йўлдан ўтмишни ҳатлаб ўтамиз.

На сену ва на менда бўлса қани,


Жуърат топиб бир бор дилдан сўзлашсак.
Икки қалбнинг зорлаб қонга тўлганин,
Кўнгил очиб дарддан сабаб излашсак.

Гиналар ҳасратлар йиғлаган талай,


Қани дил зорлари тўкилса бир он.
Қалбга дардимизни туюклаб атай,
Умр эса ўз йўлида одимлар ҳамон.

Учрашамиз энди бизлар бегона,


Фақат нигоҳимиз тўқнашиб бир дам.
Нигоҳларнинг қаърида бағримиз ёна,
Қийнар иккимизни ҳам аёвсиз бир ғам.

Тош йўлга тўшалиб қолар сиримиз,


Вафиққи қалбимиз боқолмас изга.
Ўзимиз сезсакда санчиғ еримиз,
Дардларимиз бир тақдирлар эса ўзга.

СЕВИШИМ ГУНОҲ


Ўтмас эди ўйсиз бирор кун,
Ўйлар эдим сизни куну тун.
Ҳаёлимда сиз эдингиз сиз,
Ўёлар эдим висолинг учун.

Яқин олиб кўнглима сизни,


Ўёлар эдим сиз қаро кўзни.
Муҳаббатдан бўлганча сарҳуш,
Чиндан ошиқ атардим ўзни.

Ҳаёлларим тўзғиди ногоҳ,


Ўт қалади бағримға фироқ.
Сизни кўриб ўзга ёр бирла,
Йиғлаб қолди қалбимки эвоҳ.

Узоқ тунлар чекиб қолдим оҳ,


Озорингиз бағрим ёқар чоғ.
Севар ёрим сизки бегона,
Энди сизни севиш ҳам гуноҳ.

Ғариб қалбим дардига бир чоғ,


Ҳаёт берди малҳам дўст паноҳ.
Тахти равон бахтим ҳурмати,
Энди сизни эслаш ҳам гуноҳ.

СОҒИНДИМ СИЗНИ ОНАЖОН


Соғиндим мен сизни жуда соғиндим,
Кўнглим сизни қумсаб сизни изланар.
Минг бора қовжираб кўз ёшла ундим,
Уйқумни сачратиб яна бу саҳар.

Дардларим зор қақшаган юрагим тўла,


Кимлардир дардлашгим келади атай.
Бир кўнгил кўринмас чорловчи шўъла,
Борлари дардимга бепарво нетай.

Ҳамманинг ўз дардлари ўзига оғир,


Жисмига юкин осиб ўрнашган гўё.
Ўз ўзининг дардидан қалблари яғир,
Барчани сарҳалакли қилган бу дунё.

Ахтариб қоламан шундай бўлса ҳам,


Кўнглим дил зорини соғинчи устун.
Ҳаёт гузаридан боқмаски бир дам,
Йўққа ўхшаб кўринар юраги бутун.

Ёлғон дунё бу камидир рости ёлғон,


Ким ҳам бу тилсимотнинг адоғин етган.
Не не юраклардан сўрасам нолон,
Бутун деганнинг ҳам қалби дарз кетган.

Сезилиб бирларнинг нигоҳларидан,


Кўринар дарзидан ушалган чети.
Дардлари йиғилиб ўзин камидан,
Мен билганларнинг бари тўла ич эти.

Ким ҳам олар ўзганинг ҳасрат юкини,


Кимга зарили кепти ўзи дил вайрон.
Ҳар кимда эсгач ўзин дард эпкини,
Кўнгил кимга ҳам чопсин айтинг онажон.

Ана тонг ҳам отмоқда тоғлар ортидан,


Борлиққа сепин ёйиб таратар зиё.
Тун бўйи униқиб инсон дардидан,
Тонгдан эса янги кунни етаклар дунё.

Янги кунлар келарлар сочиб зиё зар,


Қани бутлаёлса кўнгил дарзларин.
Улар шу заминнинг кўркини безар,
Ҳечам ўчиролмас дарзнинг изларин.

Кўнглима кўз солсам ками сезилиб,


Соғинчли ҳислари кўтарар исён.
Сизга айтар сўзим қолган йиғилиб,
Қани бунга бир имкон энди онажон.

Қалбимни тилкалаб жудолик тоши,


Айрилиқ доғидан юрак бағрим қон.
Кўзларимнинг қуйилиб қонталаш ёши,
Соғиндим мен сизни азиз онажон.

ҲИССИЗ ОРЗУЛАР


О маним дилқувноқ орзу ҳисларим,
Парвозлар штатидан кўнгли ёришган,
Ҳислардан ҳипқириқ орзу тусларим,
Бугун армон билан бирга қоришган.

Қалбимга эдингиз ҳамоҳанг ҳамроҳ,


Қайга хаёл этсам зумда бўйлашган.
Сизлар билан чопқиллаб хаёлимда гоҳ,
Олдинда бахтимла эдим сўзлашган.

Армонлар бешавқат уларки золим,


Исканжа олдилар сизларни туркиб.
Сизнинг ҳисларини у юлқиб бир толим,
Ҳатто қанотингни қўйдилар қирқиб.

Кўнгли ярим қолган садпор орзулар,


Узоқлашмас бири жисмидан йироқ.
Парвоз қилмас ҳаётда қаноти йўқлар,
Бордайсизу аммо сиз ҳиссиз бироқ.

Орзуларим сизлар қанотсиз мажруҳ,


Сизлар на умидга на парвозга қодир.
Қалбимда қолдингиз сиз тўла андуҳ,
Орзусиз орзудай учолмайсиз бир.

Умидлар узоқлаб шўъласи сўнган,


Ҳисларинг қўл толган нигоҳинг уммон.
Қаърида истаклар назри синган,
Бугун оёғин босган кўксинга армон.

Нақадар пурвиқор юксак эдингиз,


Сизни мажруҳ этиб қўйишди улар.
Бирдан бир овунчим эдингизлар сиз,
Кўксимда кўкси қон ҳиссиз орзулар.

СЕН БОРСАН


Қалбимда лаҳзалар оним оромли,
Зоринга қайрилиб бир боқмасанг ҳам.
Нозларинг бўлсада бирам аламли,
Ширин ҳаёлимда сен борсан эркам.

Ҳаёт сарҳади гулзорли даштли,


Бирда равон бўлса бирда адашли.
Сен билан барчаси менгадир гаштли,
Севарим ёнимда сен борсан эркам.

Сен кулсанг қувонгум нозингдан алам,


Сезилар қалбимда ҳар орзиқли дам.
Сенла гўзал ҳамдир бу ёруғ олам,
Қалбимга қадрдон сен борсан эркам.

НАҲОР ЙЎҚ


Бағримни бурдалар висол дард ғами,
Ул ёрнинг ваъдасидан бирор адо йўқ.
Тўларми юракнинг зор интиқ ками,
Қувончлар йўллаган бирор садо йўқ.

Инсонки кўнгилла дилкаш зор экан,


Дилларни хуш этар сара наҳор йўқ.
Висолини соғинсанг дунё тор экан,
Дилвайрон корига васли баҳор йўқ.

Кунлари кечсалар ғам бирла маҳзун,


Кўнгилнинг зорига малҳам кори йўқ.
Кўзим юмиб барчасин унутмоқ учун,
Нетайки бу дунёнинг сиртмоқ дори йўқ.

КЕЛГИН
Ўғирлайди уйқимни ҳар тун,


Улар бунча узундан узун.
Юлдузларга термултиб узоқ,
Менинг тунлар кечарлар маҳзун.

Сени кутиб тўлғонади дил,


Дил зорларим тошиб тунда сел.
Ёноқларим кўз ёшдан соҳил,
Шаддодгинам кел ёнимга кел.

Ошиқликнинг озори хумор,


Тунлар кечар менингла бедор.
Хуморингни зор этмай дилдор,
Соғинтирмай селгин севар ёр.

СУРАТ
Узоқ йиллар ўтиб меҳмон сингари,


Ўчгандинг ҳаёлдан унутли имло.
Қалбимдан ўчиб хотиралар бари,
Унутиб бўлгандим мен сени аммо.

Қоғозлар қатидан ногоҳон чиқиб,


Ўрмалаб вафодан қочган жураътинг.
Гўёки у илондай олганди чақиб,
Унутиб қолдирган битта суратинг.

Кўзимга унганди қатра томчи ёш,


Қалбимга йўллашиб қайта хасталик.
Сенинг нигоҳинг эди қачонлар сирдош,
Мени қийнар эди йиртиш йиртмаслик.

Қалбимда кечинган хотиржам онлар,


Ўрнини тўлатди хотира ҳисга.
Сенла шодон ҳамки гоҳ маюс дамлар,
Қайтадан жонланиб келдилар эсга.

Бахтимга ўт қўйган шу хиёнат олов,


Тафтида кул бўлди ноёб севгимиз.
Бугун ўша олов ёқиб яна беаёв,
Суратла ёнма ён ёндик иккимиз.

ИШЛАРИ ҚУРСУН


Дунё кийгазар ҳар танга умрли кимхоб,
Оҳори завқларидан кўнгиллар хуштоб.
Эгинни зарларкану қалбники бетоб,
Дўстма бу дунёнинг ишлари қурсун.

Ярашарки ҳаётла қўшилиб оқсанг,


Кимнидир озорлаб кимгадир ёқсанг.
Бир куни қайрилиб ортинга боқсанг,
Кўринган изларнинг тартиби қурсун.

Дунёдир ўзи йиғлатиб гоҳо кулдирар,


Ғамлари тирикни тирик ўлдириб,
Хеч бирдан сўранмай ногоҳ сўлдирар,
Ғунчанинг юз очмас хазони курсун.

Қай бошда сочларки тартиби пайсал,


Пақмоқ суратида парвариш мақтал.
Кўрсанг тақир бошин кунда силар кал,
Қадрсиз қадрнинг оҳори қурсин.

Тоғларнинг эмаски бирдек қори бор,


Инсоннинг йўқчилу бойи бори бор.
Насиба сўранган бирнинг зори бор,
Бу зиқнали дунёнинг сарқити қурсин.

Дунё экан бу бир хушлати бир ўртар,


Ош қўйиб олдингга бурин қонатар.
Кимни сийлаб кимни эса йиғлатар,
Кўзларни қизартган иноми қурсин.

Ҳали бизга ноаён қанча сир ётар,


Ҳаёт суронида бошимиз қотар.
Кўринмай бир кўрганлар ақл ўргатар,
Ажинга эш бўлар насиҳат қурсун.

Келганимиз биз қуноққа бўлиб маҳлиё,


Ҳисларин қалбларга этмоқбўлиб жо.
Кузатсаки бир куни бу ёлғон дунё,
Ўзингдан сўрмай хўшлари қурсун.

Дунё саҳнаю сарҳади олис олис,


Ҳаётни ижрога мослабдур холис.
Таъсурот талқини ҳар кимда ҳар ҳис,
Дўстима бу дунёнинг ишлари қурсун.

БАҲОРЛАРИМ


Баҳорларим эди қувноғу садоли,
Севги бирла қувончдан эдилар сармаст.
Садолари тиниб бўлдим гадоси,
Баҳорларим экан орқага қайтмас.

Тинди шўху шодон завқи садоси,


Ёқимли мушканбар бўйлари кезмас.
Бугун баҳоримнинг бўлдим адоси,
Васли баҳорларим орқага қайтмас.

Қалбимни тўлатди орзу ғамларга,


Юракда қолдириб соғинчлар ўчмас.
Орзиқиб боққин деб ширин дамларга,
Кетган баҳорларим орқага қайтмас.

ТАСОДДИФ
Биз учрашдик орадан кўп йиллар ўтиб,


На бир салом бор на сен олдинг алик.
Зинҳор турмасамда табассум кутиб,
Сездим қалбингдан сенинг ўта вазминлик.

Энди сўзимиз йўқ борлари мажруҳ,


Сеҳр сўзлар қолган ўтмишларда ҳор.
Энди севгида йўқ на ифор шукуҳ,
Ортда қолиб кетди муҳаббат изҳор.

На сену ва на мен унга қаролдик,


Орзуси синиқли забун ҳолига.
Ўксик дардига на бизлар яролдик,
На бодик ҳолин сўраб лаҳза ёнига.

Кўзлардан сиздириб алам изҳорин,


Қалбларни ётлади висол ваъдаси.
Бизларни хуш этган севги баҳорин,
Сезилмас бир умр илиқли нафаси.

Бугунимиз рўё кечамиз эса ўтмиш,


Яраймиз бугунни қилолмоққа ҳис.
Илгарги ўт бўлиб орзиқиб ёниш,
Кетди ёшлик отин қамчилаб олис.

Вазминлик ортига олди беркиниб,


Иккимиз рангланган гуноҳларимиз.
Кўнглимиз турсада ичда эркиниб,
Аммо совуқ қотган нигоҳларимиз.

Ўтмишнинг қатига беркиб сиримиз,


Севгимиз ҳислари ҳориб олди тин.
Қалбимизга кўмиб неки боримиз,
Йиллар тараб ўтди юзларга ажин.

Тақдир иккимизни юзлатиб бир дам,


Йўлимизга қўйди тасодифли он.
Кўзларидан ётсираш сезилсаки ҳам,
Қўл чўзиб туришар қалбимиз ҳамон.

ИШОНЧИМ УЧУН


Оҳ лаҳзалар ҳолимга бўлинг гувоҳ,
Муҳаббатнинг ёноғин ёшлатди бу кун.
Севгим садоқатин ҳис этмай гумроҳ,
Ёлғони қуришади ишончим учун.

Маҳзунликка эш бўлди менинг сабрим,


Ўз қалбимга жойлаб муҳаббат қабрим.
Севгилим озорлаб йиғлатди бугун,
Қонлар йиғлаб қолдим ишончим учун.

Севгисин яшириб ёлғон ортига,


Бевафо йўллади лаҳзалар маҳзун.
Кетди у бош эгиб ҳиёнат юртга,
Мен унга ишонган ишончим учун.

АРМОН
Қишлоққа шошаман шаҳарни қўйиб,


Ишимнинг ховури сўниқса бир дам.
Оламан у буни ўнгримга туйиб,
Буларга зордайин мунис онам.

Қучоқлаб ўпганча юзу кўзимдан,


Тикилиб тўймаган кўзи бўлар нам.
Совғалар ортиқча кулар қувончдан,
Ўзингни соғиндим жонима болам.

Онамла ҳамқадам турарди кулиб,


Ташрифим руҳидан шодланган отам.
Қадрини сезаман бугунга келиб,
Ношуд фарзандлигим англаган паллам.

Қайта қайта қучиб эркалаб,


Ичда соғинчининг босарди додин.
Тушимда бешигинг тургандим силаб,
Дия эслаб қўярди гўдаклик чоғим.

Ҳаёт йўлларида униққан отам,


Елкамга қўярди азиз бошини.
Қувончи кўз ёшга айлангани дам,
Енггига суртарди томчи ёшини.

Онамла кечарди суҳбат сўнгиси,


Бугуну келажак мақсадлар тури.
Ечилиб диллардан тугун янгиси,
Тўзирди қалбимнинг пинхона сири.

Онамга баёнлаб дилда борини,


Отамни қўйибмандаврамиздан тоқ.
Бугун айтмоқ бўлсам дилсўз бирини,
Орамиз мангулик масофа йироқ.

Ҳар гал борганимда онам ёнига,


Аримаган бўлар кўзларидан нам.
Дерди совға олиб харжландинг нега,
Отанг совға экан биз учун болам.

Онамга боқаман дилвайрон хазин,


Ним кўнгли чирқирарайрилиқ тоққа.
Қисқа вақт ичида таралиб ажин,
Сочларин рангини бўяпти оққа.

Ҳаёли қадатиб нигоҳини олис,


Қадрдон сиёмосин соғинтади дил.
Қанчалар юпатмай онамни ҳаргиз,
Синганди кўнглини ойнаси чил-чил.

Ҳовлига боқаман сўниқли бенур,


Файсиз кўркидан кўзда қалқир ёш.
Елкамни силайман изланиб ҳузур,
Қанисиз деб отажон бизларга йўлбош.

Овутмас боламнинг хатто қий-чуви,


Ич этим сўтраган дунёйим хомуш.
Пойгадан боқтирар кўнглим қистови,
Ўрнингиз йиғилган жойингиз бўм бўш.

Шаҳарга қайтаман дардларим осмон,


Қалбимда жароҳат изин этиб ҳис.
Жисмимга ўт ёқиб тургач бир армон,
Шаҳар шовқини ҳам хаёлдан олис.

ҒАМГИН ИНГОҲ


Севгидан безиллаб қолган кезимда,
Сени қўйишдилар тақдирга боғлаб.
Самимият йўқ эди бирор сўзимда,
Бир севгини оташи қўйганди доғлаб.

Сенинг нигоҳинг ўтли бир нигоҳ эди,


Ғуссалар лаҳзасин қувлади нари.
Улар менга гўёки бир паноҳ эди,
Қувлашган ғамларим кетишди бари.

Ҳаёт гўзаллигин англатиб севгинг,


Ўтмишга айланади илгар мусибат.
Нигоҳимга тўқнашиб сеҳирли кўзинг,
Қалбимда уйғотди қайта муҳаббат.

Унутдим барчасин ўзни овутиб,


Ўтмишни эслашга йўқдайин хожат.
Аммо ҳаёлимда туришар кутиб,
Хотиралар қилиб такрор мурожаат.

Хотира дафтарин ўчмас бетидан,


Ҳаёлим варақлаб беради дашном.
Кўзлари жовдираб ўтмиш қатидан,
Илк муҳаббат менга мўралар мудом.

Қалбимни чалғитдим етмади доши,


Овундим сенла ёр кўнглимда гоҳо.
Ҳамонки оқиб тургач қалбим кўз ёши,
Қийнар илк севгининг ғамгин нигоҳи.
СИНФДОШ
Қайларда қай жабҳа бошини тутиб,
Кетдингиз қай томон дўстларим бебош.
Болалик дамларни энди унутиб,
Кетдингиз қайларга сизлар синфдош.

Мактаб эди бизларга қадрдон мезбон,


Чуғурлаб талашиб юрган кезимиз.
Китобларин ёйиб бизга дастурхон,
Мезбону ҳам меҳмон эдик ўзимиз.

Бугун хотиралар изимизга сингиб,


Фақат ҳаёлларда қолдик ўрнашиб.
Ҳаёт оқимини шаштига шўнғиб,
Тўй ҳашамдагина ногоҳ учрашиб.

Қалбларни қийнаган севги деб мудом,


Ғижим хатлар ёзиб у дамдан ўтдик.
Сафимиздан кетган дўстларни эслаб,
Тус тугал бўлолмай шу онга етдик.

Ҳаёт ўз бағрига олди саралаб,


Кимга баҳтни бериб кимларга бардош.
Кексалик ҳам бугун сочни оралаб,
Ўтмишга айланиб қолдик синфдош.
АРМОНСАН
Висолинга гувоҳ бўлган кўкламзор,
Чорлаб ҳаёлларга боғлайди қўшиб.
Иккимиз сайр этган у дамлар ҳар бор,
Муҳаббатни куйлайди гўёки жўшиб.

Тутқич бермай ҳаёлларим сен сари,


Фурсатим ўғирлаб ошиқар унсиз.
Севгига жўр бўлган садо илгари,
Мудом янграб турар севгилим сенсиз.

Бугун кўклам узра термулиб маъюс,


Хотиралар измига бўйсундим сўзсиз.
Қачонлар сеҳрлаб қўшган ўшал юз,
Ҳамон қийнар мени жодуси тенгсиз.

Йиллар келишиб бердилар шифо,


Қалбимга хотира сийратин чизиб,
Бўйларимиз етмаган ҳаёлий вафо,
Ўтмиш устунидан қолди осилиб.
Тақдирми бу асли туташ бўлмаган,
Ёшлик баҳоримда ёнган сумбатим.
Бир гулсан қалбимда ҳануз сўлмаган,
Юракда армонсан илк муҳаббатим.

АНГЛАДИМ
Юрсам баъзан ерга яланг из солиб,


Лой чапланиб пойларимда қотмишдир.
Нималар деганча у мендан нолиб,
Қўйиб берсам гар оёғимдан тортмишдир.

Деди шу осмонла менингдир орам,


Қаддинг ростлаб сенга тентиб юрар жой.
Тирикман деб топтамагин сен ярам,
Сен ҳам бир кун лой бўларсан ҳойнаҳой.

Иккимиз ҳасратла қуришиб суҳбат,


Одам Ато сир синоатин тингладим.
Бир кун нафас оним тинсаки албат,
Ўзимнинг ҳам лой бўлишим англадим.

Қанчалар авайлаб қўймайин қадам,


Ортда изларимдан келар нолиши.
Босмайин эмаклаб юролганда ҳам,
Судралиб гуноҳга ботаркан киши.

КЕТИБ БОРАДИР


Суюклигим нозиккина навниҳол,
Суриб борар ўзича ширин ўй ҳаёл.
Қалбимга йўллаб оташ бирла завол,
Ўзга ёр қошида кетиб борадир.

Удумни пеш қилиб бошин боғлашди,


Янгалари унинг кўнглин овлашди.
Муҳаббат сийнасин ўтда доғлашди,
Суюгим бир сўз демай кетиб борадир.

Оташлардан кўзимга кўл бўлди дунё,


Гулшаним гулгун ёниб чўл бўлди дунё.
Осмон қулаб бошимга ер чўкди гўё,
Севгилим бағримга доғлаб борадир.

РАШК БИРЛА


Ғуссалар шаробин тотишдан толдим,
Лаҳзаларим ўтарлар маъюс ғаш ила.
Қувончсиз чаманда тўлғониб қолдим,
Гумонлар қуршаганча ўша рашк бирла.

Хувиллар кимсасиз кўнгил кўчаси,


Мудом ҳис этмайин юксак ғурурла.
Кўнгилда ёпилиб ҳислар дарчаси,
Лоқайд руҳим турар ҳануз рашк бирла.

Баҳорим кетмоқда чиройин йиғиб,


Кўзида ёш қалқиб хўш деб тақдирла.
Қалбим турар ҳамон ғурурин тугиб,
Ҳануз ачомлашиб ўша рашк бирла.

СОҒИНЧ
Кўнгил истагини оҳлари ниҳо,


Орзу тилаклардан мосуво бўлди.
Биргина юпанчиқ умид ҳам гоҳо,
Армон чашмасидан тотгача сўлди.

Ҳислар эди қалбимга бўйин бўйлатиб,


Висолли дамларин кўнглига солган.
Ногоҳ келган ҳижронлар уни бўзлатиб,
Умиднинг ҳам бугун кўзлари толган.

Орзусин кўриб у ўзга чманада,


Умид кўзларидан қуйилди ёши.
Вафони илғаб шум ҳиёнат томонда,
Толар ҳижронлар оша етмай қулочи.
Умид туйғуларин хўрлаб саргашта,
Орзулар гўшасин қилдилар вайрон.
Кўнгил ҳамон унга соғинч ошуфта,
Бўлсаки барчасин хўрлади ҳижрон.

ДУТОРИМ
Чертай сени қўлимга олиб,


Ўтган ғамли кунларим учун.
Ўзим сени оҳанга солиб,
Чертай озор онларим учун.

Қувончимга шерик эдинг сен,


Висол боғин кезган ўшал кун.
Бугун ундан ҳаёл сурдинг сен,
Чертай вафосиз севгилар учун.

Сирдош билиб нажот сўрдим мен,


Оҳанг бирла қуёш кўрдим мен.
Сендан ўзга тингларми зорим,
Маъзур айла сирдош дуторим.

ЎЗБЕГИМ
Қумлари тўзғиган саҳро чўлингдан,


Ташаккур айтгали сени изладим.
Саҳоватинг илғаб юрак қўрингдан,
Темир миноралар томон хизладим.

Ер қаридан топиб ўтли вулқон,


Олов тилларини жиловлай олган.
Ўзбек тандирида қизартириб нон,
Фахрдан қалблари ғурурга тўлган.

Аска бағридан бир мавжланиб ялқин,


Бугун уловларингни орзиқар жаҳон.
Сурхон боғларини қилиб сен яқин,
Йўл қуриб тоғларни қилурсан талқон.

Қирларингдан излаб чўпон оғамни,


Боботоғ бағрида сурувлар кездим.
Ватан ҳис туйғуси уфурган дамни,
Аёзда қорайган юзангдан сездим.

Деҳқон ўз меҳнатин завқига тўлган,


Шодон суҳбатларинг дилимга туйдим.
Бободеҳқон қўллаб иқболи кулган,
Ўзбеки деҳқонимни мен янада суйдим.

Меҳмонин улуғлаб ҳимматли сўзи,


Саҳийлик қамровли ҳам ўнгу сўли.
Кўнглидадир табассум хушсурат юзи,
Меҳмонин қаршилаб кўксида қўли.

Ислом оламида мисилсиз тенги,


Хизир назар солган бунда элинга.
Оллоҳ ином айлаб кўнгилнинг кенги,
Ўзи Бек деб атаган танти феълинга.

Ожизга улашса ўнг қўлинг эҳсон,


Чапидир бу ҳолга назар солмаган.
Жаҳонда англашар Ўзбекни осон,
Топилмас оламда сени билмаган.

Асрлардан ошиган мозий садосин,


Аждодларим нидосидан тингладим.
Темур бобом қурган салтанат сатҳин,
Шу элимнинг сарҳадидан англадим.

Боболарим қурган азалий бу тахт,


Асрларга тақалар илдизи ботиб.
Аждодлар соғиниб кутган олис бахт,
Келмоқда юртимга тонг каби отиб.

Тупроғинг ҳидлаб кўзларимга суриб,


Бу кўнглим ғурурдан юксалар жўшиб.
Ўзимни шу халқла бир йўлда қўриб,
Ёзгум Ўзбегимни шеърларга қўшиб.

Чўх юксак зафарла шижоат мадҳи,


Меҳнатла юксалган очиқ юзлигим.
Ҳеч кимдан кам бўлмас ҳаётий аҳди,
Иқболи балқиган менинг ўзбегим.

Ҳар ён толе порлаб қуёшдай тўкис,


Жаҳонга юз тутган қадим ўзлигим.
Зафардан сўз кетса сени этгум ҳис,
Жаҳонда бир юлдуз танҳо Ўзбегим.

СЎНГИ БАХТ


Менга бахт бермишлар номига ўраб,
Мафтункор жилвали чапи ҳам ўнги.
Турардилар уни қўштирноқ қуршаб,
Дедилар бу бахтдир бисотда сўнги.

Ошиқиб кузатдим чиройи боси,


Бахтимсан бахт дия қалбимда ғурур.
Кезида фарздирки айтмоқлик жоиз,
Кўнглим кўкка етди шу онда мағрур.

Олмоқ бўлиб унга қўлларим чўздим,


Бошимга тож қилмоқ ҳаёллар суриб.
Аслида сип силлиқ бахтлигин сездим,
Назарим тўймайин синганин кўриб.

Ярим бахт ёнимда бу не ҳол энди,


Тутолмай бахтимни ушатдим нечун.
Фалакдан бир садо баралла деди,
Унутма сўнги бахт бўлмаган бутун.

ЙИЛЛАР АРМОНИ


Унутолмам сени урундим кўп бор,
Кўзим олдида сен чўх хушрўй сумбат.
Узоқ туним кечар озорла бедор,
Қайдасан қувончим сен илк муҳаббат.

Севгидан таралган хушбўй муаттар,


Сеҳрлари қалбимда ҳануз кезади.
Қанчалар кўп соғинсам азоби баттар,
Йиллар ўтсаларда ҳамон эзади.
Севги сеҳри экан қалблардан ўчмас,
Оташдан куюкли бир жоним мани.
Бағрим доғланиб ҳам оташда сармас,
Ҳамон қийнар мени йиллар армони.

Суратинг сақланиб ҳануз қалбимда,


Ҳадсиз йиллар ортдан боқар нигорон.
Ҳар ғамгин нигоҳли ўйчан кезимда,
Аламлар йўллайди йиллар армони.

КЕЛМАДИНГ


Тунлар менла бўлишиб ёнда сирдош,
Бағридан изладим қалбимга бардош.
Кўзимга унса ҳам ҳижронингдан ёш,
Нозлари фроқли зорим келмадинг.

Қалбим эди оймалак висолинга зор,


Туним кечар сенсиз озорла бедор.
Шунчалар бераҳим тошбағирсан ёр,
Оҳлари аламли қалбни сезмадинг.

Гулшанинг кезсаму бўйларинг тўйсам.


Сен дилбар малакни эркалаб суйсам.
Бу ғариб бошимни елканга қўйсам,
Бепарво дилбарим ёрим келмадинг.

ЁҚАСИЗ
Ҳар ўтганда сирли қараб боқасиз,


Дилимга сиз атай олов ёқасиз.
Нигоҳингиз сеҳридан мен девона,
Ростин айтсам сиз ҳам менга ёқасиз.

Сизни ўйлаб тонгларим ҳеч отмайди,


Бу кўнглимга сиздан ўзга нетмайди.
Мендан кулманг фақат сизни ўйласам,
Кўз олдимдан қарашингиз кетмайди.

Қалбим сизсиз ҳувиллаган чўл бўлди,


Юраккинам сеҳрингизга қул бўлди.
Вужудимга туташгандан бир олов,
Ёна ёна юраккинам адой кул бўлди.

Ўз қалбимга ўзим бардош этмайин,


Ҳаётимни сизсиз тасвир этмайин.
Сиздан бир сўз ололмайин азизим,
Қолаётир кўнглим тонги отмайин.

ТУШНУКСИЗ ДУНЁ


Сарҳадсиз кенг бозорга ўхшайди дунё,
Нафаслар хуруж қилар бақир чақириқ.
Ўзи ҳам ўз ҳолидан тушнуксиз илло,
Айлантириб ўтирар ҳаёт чиғириқ.

Сирларга қамровли жумбоқ тўп экан,


Бу фоний дунёнинг бағри қонида.
Нокерак нарсага харидори кўп экан,
Асли ярқираб турса ҳамки ёнида.

Лайин қўрғонида онглар адашли,


Кирганни сийладик дўзаҳ бегумон.
Остонада эса беимонли шаштли,
Харидга туришар тўп тўп оломон.

Бир ёнда ифорин таратиб майин,


Жаннат гулшанлари ташрифчига зор.
Қанчалар тушуниб чорлаган сайин,
Камдир жаннат излаб юрган харидор.

ФАҚАТ
Мени қийнаб ёрнинг рухсори васли,


Кўзимда ёшимни тарайди ёрим.
Томчи ёшларимда айрилиқ акси,
Мени йиғлатишга ярайди ёрим.

Вужудимни қамраб ёнганда олов,


Қўшилиб ёнадир нафис баҳорим.
Ҳижрони йўллаган шивирли алдов,
Ёниб эслашларга ярайди ёрим.

Кўнгил ҳавосидан ғурурланиб қув,


Ёндаги бахтига қарайди ёрим.
Кўзларимдан тўкиб ёшимни дув дув,
Фақат эслашларга ярайди ёрим.

КЎЗЛАРИМ ҚОЛДИ


Сенга айтар сўзларим кўпдир,
Йиғилдилар ҳасратим талай.
Ўзга ҳамдард имкони йўқдир,
Сен ҳаётда борсан ҳарқалай.

Айтмоқ бўлиб дилдаги зорим,


Сени кутдим узоқ тун бўйи.
Сен кетибсан кўзи хуморим,
Ўзга бахтга эргашган куйи.

Сендан эсган сеҳр куйимни,


Айтгин энди қандай топайин.
Кўз ёшларга тўлган йўлимни,
Пойида тентиб қайга чопайин.

Кетган йўлингда кўзим қолди,


Қалбим қолди ҳижронли хаста.
Ўзинг ёққан ўтли аланга,
Оламни тутди оташи аста.

Ёниб борар мен билган дунё,


Борлиқ ёнар айланиб кулга.
Оташда сезмам тирикманми ё,
Кўзларим гирён сенинг йўлинга.

АЗИЗСАН
Ҳовуч тупроғинг кўзимга суриб,


Тафтидан йиғладим меҳрингни гўё.
Кездим боғларинг қалбим жўш уриб,
Тароватинг айлаб дилга тўтиё.

Тафтли гўшангдан илғади кўзим,


Меҳринг чашмаю бағринг оромгоҳ.
Ватан деб атадим сени илк сўзим,
Менга азизсан табаррук даргоҳ.

Оқар экан шу жисмимдан қоним,


Мадҳингни куйлагум фурсат оним.
Қалбимга ҳамоҳанг борим маним,
Шамсу қамаримсан азиз ватаним.

Кўнглим гул терар сен боғу роғим,


Қалбимда фаҳрли шавкатим шоним.
Номусу орим кўзим қароғим,
Сенга жон фидо азиз ватаним.

Осуд бўлсин кунинг ҳам тунинг,


Сарҳадинг бўйлаб қалқон бўлгум ман.
Шижоат йўллар берган оқ сутинг,
Қалбим қўрғони жонажон ватан.

САРОБ
Эргашдим бир чирой жоду изидан,


Руҳсори лайливаш висоли сари.
Эргашдим ошиқлик шайдо кезидан,
Суюгим кетарди нозла илгари.

Солланиб борарди ҳушим ўғирлаб,


Жодулаб қўйгандай руҳимни сўзсиз.
Топгандайин бўлиб орзуни излаб,
Эргашдим ортидан меники изма из.

Шайдолик жисмимга кетганди сингиб,


Сеҳридан тўлқинлаб кезганда сар сар.
Ҳаргиз қололмадим кўнглингни енгиб,
Ўзим ўзлигимга солмайин назар.

Латофат йўқолди низдим ўнгида,


Кетгандай сайҳону боғлар оралаб.
Кетиб ҳам кетмайин нигоҳ сўнгида,
Қўйганди бир умр менинг қалбим яралаб.

Бу қандай ҳиссиёт солади жумбуш,


Тақдирим термулиб боқар кўзимга.
Нигоҳим хўб маъюс нигоҳим бўм бўш,
Чўчиган телбадек келдим ўзимга.

Қалбимга ёққанча оташдан маёқ,


Вужудим титратиб солди изтироб.
Вафосин қараниб турса иштиёқ,
Ўхшайди муҳаббат ҳам гўё бир сароб.

Ошиқлик қисмати қалбимда ридо,


Беролмам иштиёқ нигоҳига тоб.
Озор қалбим сармасдир аросат адо,
Умримга бўйланиб хўрлади сароб.

Маюс нигоҳимнинг кезида шу тоб,


Аянчли бир ифода маҳзун изтироб.
Ошиқлик дард экан давосиз азоб,
Руҳимни кишанлаб бўлди шу сароб.

ИЛОҲИЙ ИХЛОС


Ҳижрон даштидан рўё порлади,
Севги шароб тутар қўлида жоми.
Соғинган жамоли висол чорлади,
Булбул хонишлардан толган оқшоми.

Кўнгиллар талпиниб истакланиб хос,


Нигоҳлар тўқнашар ҳислар бораси.
Севгига қалб қўйгач илоҳий иҳлос,
Висолнинг қолмагай ўзга чораси.

СЕНГА ЙИҒЛАДИМ


Йиғлаб юпанмаган чақалоқ,
Онам қўлида бир гулинг эдим.
Ўсиб ҳидоят йўлига муштоқ,
Сени ёд этган қулинг эдим.

Шакоккликка ён бостимми ё,


Ўз бағримни ўзим тиғладим.
Наҳот бўлсанг бир камли дунё,
Номинг айтиб сенга йиғладим.

Обрў топдим ёд этиб сени,


Овунмоққа бердинг хўб давлат.
Аммо аяб сен гўдак меҳрини,
Қалбни қилдинг кўп қурқуқ савлат.

Қад ростлаган қўрғон иморат,


Сатхида кўп мунгларни кўрдим.
Кошонам чиройи ғамдан иборат,
Сендан фақат бир тирноқ сўрдим.

Ҳаёт сеҳри қалбимда ҳиссиз,


Умрим ғамдин сўниқ нигоҳим.
Сўрамадим мол давлат чексиз,
Фарзандим сўрадим сендан Оллоҳим.

ҲИЖРОН
Ўзлигин англатар хижрон ноласи,


Мукаммал қувончга тушган кўланка.
Бевафо қалбларнинг узур имлоси,
Унутиб кетишга у махсус йўлка.

Ғамга ботган дилда умид шамчироқ,


Қўллар етмаган бир залворли қўрғон.
Қувончлар ҳиссидан мутлақо йироқ,
Фақат ғам йўловчи фироқдир ҳижрон.

Ҳали қилинмаган бирор кашфиёт,


Донолар эгишган ҳижронлардан бош.
Даъвога менгзатиб куюнчак ҳаёт,
Инсонга атабдур қайғую кўз ёш.

Қалбларга йўллаган узлуксиз озор,


Дастидан қақшарлар қалбларки нолон.
Тақдирга юклатиб кечмишин абгор,
Ҳижронлар дастдан зорланар инсон.

Кўнглингни хўрловчи қисматий сарбон,


Олмишдир қалбларга нишоний ўқ деб.
Инсонга аталиниб номини ҳижрон,
Бунга ортиқ атаманинг иложи йўқ деб.

Азалий ҳамқадам азобли туйғу,


Айрилиқ дардини бўйлатгуви хис.
Бу ҳолга изоҳ деб ҳаётий урғу,
Ҳижрон атамаси олинмиш махсус.

ҲИДОЯТДИР


Разолатдан асра қалбинг,
Ўзликда бу адолатдир.
Ҳалолликдан келса ризқинг,
Шунинг ўзи бир саодатдир.

Соф ниятла бўлса киши,


Шодмон руҳли бир ҳимматдир.
Амал сўзли бўлса гар иши,
Муҳаммадга чин умматдир.

Сўзинг эрса ширин забон,


Яхши хулқдан далолатдир.
Руҳинг сийлар Оллоҳ мезбон,
Мангуликда кафолатдир.

Имон бўлса қалбда хатиб,


Умри куйи салоҳатдир.
Мўмин эрсанг жаннат насиб,
Руҳингда шавқ малоҳатдир.

Кўнгил суйган гўзалликни,


Ўзгага раҳво иноятдир.
Битиклардан олсак маъни,
Ҳарна бизга ҳидоятдир.

ЯХШИЯМ СИЗ БОРСИЗ


Ҳар қадамда қалбга тўкин меҳрингиз,
Ҳаёт йўлда ҳам устозсиз ўзингиз.
Эзгуликдан чанқар ҳатто кўзингиз,
Яхшиям сиз борсиз яхши одамлар.

Ҳаётни саодат наздида кўрган,


Саховат боғига қалбини кўйган.
Умрининг қасрини меҳрдан қурган,
Яхшиям сиз борсиз яхши одамлар.

Бу ҳаёт шаштида оқмоқлик хўбдир,


Қай қулочи толганга сиз оро кўпдир.
Сизнинг ҳар ҳислатлар оламга зебдир,
Яхшиям сиз борсиз яхши одамлар.

ШУНИСИ ДУРУС


Эй дўстим бу ҳаётга бир назар солчи,
Не ўзи бу давлат дўстим ўйлаб кўрчи.
Давлатинг бўлмаса агар ўткинчи,
Ёнингда юрарми ёлғондил йўлчи.

Недир у аслида бойликми севги,


Ишқида ўт ёнар инсон илиги.
Бирларнинг наздида ҳирси билиги,
Қаричлаб ўлчанар кимнинг кимлиги.

Сиз борин қадрланг қадрланг эй дўст,


Биттарму ҳаётда асло ками кўст.
Дўстларинг турсалар йўқлаб устма уст,
Соғ омон давлатдур шуниси дуруст.

КЕЧИККАН КЎКЛАМ


Борлиқни безатиб тароват сеҳри,
Келди фаслларнинг чиройли фасили.
Қалбларда уйғотиб ўзгача меҳр,
Келди фаслларнинг аъло асл асили.

Кўкламинга ошиқ интиқ шоирни,


Қалбин тўлатгали илҳомларга бой.
Шеърларда битсин деб кўклам сайрини,
Кечикиб келган гўзал кўкли кўкламой.

Бир чимдиминг сўраб зориқиб ўтган,


Нидоларин тугиб маюс сабрига.
Кўкламой келибсан мангуга кетган,
Сени бедор кутган шоир қабрига.

Кўкламинг устига тўккан кўз ёшинг,


Тонги шудрингларда унар субҳидам.
Қабрининг устига эгилиб бошинг,
Шоирни соғиниб кечиккан кўклам.

Яна сени кўраману деган нидоси,


Қалбларни ларзага солади ҳар дам.
Кўкламингнинг эди мудом шайдоси,
Эҳ сена кўкларингни кечитган кўлам.

БАХТ НИМАДИ


Бахт нимади қувончмикан ё шодлик,
Орзу тароватин маъсулими ё.
Сеҳр сўз битилган қалбдаги ўксик,
Имлолар жарангин ҳосилими ё.

Ғамгин юзнинг маюс нигоҳларида,


Умид чақмоқларин учқунлариму.
Ушалган орзунинг тагпойларида,
Бўғилган армоннинг тутқинлариму.

Орзиққан юракнинг аллақаерида,


Бесабр дук дуклар садолариму.
Ҳижрон азоблаган қалбнинг тўрида,
Бўғилган шодликнинг нидолариму.

Вафо излаб жафолардан сарма сар,


Озор қалбнинг оҳли фарёд додиму.
Ошиқнинг наздида руҳсори сабзар,
Тўймайин термулган мафтун ониму.

Нимадир у кўнгил унга талпинган,


Кўринмас туйғуму ҳисму ҳаяжон.
Муҳаббат оташин ранги битилган,
Ёҳуд висолдирму ҳар энтикли он.

АЖНАБИЙ САЙЁҲ


Қани сўзла тенгдош эй дўстим сайёҳ,
Жаҳонни кезмишсан мардона яйдоқ.
Қайдадир кўрдингми эзгулик маёқ,
Ёритиб турганин айтгин сен шу чоғ.

Бошинг эгма қара кўзимга тик боқ,


Унутма бу юртда бўлганинг онни.
Йўлингда учрабди миллатлар бироқ,
Кўрдингми таъзимла кутган инсонни.

Бўлса айтгин имонли қай элатда,


Соғлом авлод йилин тилга олганин.
Аҳдига содиқли қайси давлатда,
Имон даъватига амал қилганин.

Бизда бирор бир йил белибос ўтмас,


Ҳар йилнинг ҳуснига номлар анчайин.
Сиздайин ўткинчи сайёҳлар сезмас,
Бу одат рамзини билишинг қийин.

Осмонларга туташ юксак пурвиқор,


Тоғларимга боқ сен ташлагин назар.
Улар тилсиздирлар лекин назаркор,
Қабиҳ ният дўстдан қилишар ҳазар.

Ҳали манзилгача йўллар кезарсан,


Бу элнинг сарҳади узундан узун.
Боғларида ҳали ўзинг кўрарсан,
Ҳил-ҳил мевалари чин дўстлар учун.

Бизда қадрланар жумла мавжудод,


Бу оддий сўзимнинг туб маъносин ет.
Бунда кечар азал жаннатий ҳаёт,
Пок ният дўст каби баҳра олиб кет.

Айлантириб уловин педалларини,


Кезмишсан тагингда ғалтак симоёқ.
Аммо сен унутма бунда барини,
Кўрганинг сўзларсан юртингда сайёҳ.

Бизни тушунмадинг кўзингдан уқдик,


Совуқ нигоҳингдан лек қилмадик ор.
Йўлингда эл бўлиб гул билан кутдик,
Йес бўлса йесда хайр энди яхши бор.
БИР ТУН
Кўнгил экан талпинар ҳар дам,
Сени ўйлаб ўтмаслар кечам.
Сочингдайин тим қора бу тун,
Вужудимни чулғайди бу тун.

Ўзим сени излаб топаман,


Висолинга қалбан чопаман.
Аммо турар қаршимда бу тун,
Қувончимга тўсиқли устун.

Тонгдан сенинг ёнингда бўлгум,


Гар истасанг бир умр қолгум.
Висолинга етмоғим учун,
Менга тўсиқ атиги бир тун.

ОНАМДИР
Бахтиёр она ҳайкали пойида


Бир меҳрибон онаки фарзандин қучиб,


Қалбидан меҳрлари тошган мисоли.
Осмонида яйраб оқ қушлар учиб,
Ўзин англаган эзгулик тимсоли.

Гўдагин эркалаб қилиб хуш ният,


Истиқлол атаган у исмин жария.
Юзларин силайди эсган ҳуррият,
Мозийдан ҳамқадам мўътабар она.

У менинг онамдир ўзбегим онаси,


Далада улғайтиб аллалар айтган.
Озодлик куйининг эсганда саси,
Кетмонин судраклаб хуфтонда қайтган.

Аламларин тугиб асрлар қаърига,


Матонат боғига сабрини қуйган.
Сабр сарҳадида чидаб барига,
Ўтган кунларига бир қараб қўйган.

Қалбига маломат тиғи санчилиб,


Тарих чандиқлари ҳануз битмаган.
Орзуси минбарлар остида янчилиб,
Аммо орзусидан ҳечам кечмаган.

Марказдан таралган ура ура ҳайқириқ,


Шовқини кетганди миллат оралаб.
Денёни чўчитган ўша бақир чақириқ,
Онамни ҳам қўйган қалбин яралаб.

Булар ўша зотдир тоқати тоққан,


Чачвонлар остида бугунга боққан.
Қатағон йиллардан мардона ўтиб,
Зхулматда озодлик машъалин ёққан.

Улар менинг онамдир Ўзбек онаси,


Меҳрини улашган мисоли зам зам.
Бугун элга бек ўз жигари боласи,
Шиори ҳеч кимдан бўлмасликдир кам.

Онам қўлидаги қувноқ ва ўктам,


Балки менам балки у ёҳуд сенсан.
Ўн беш баҳоримданда янада кўркам,
Баҳорлар келажак бир айтди дерсан.

У менинг азизамдир муқаддас она,


Қучоғида ўсдик аҳил ва бир тан.
Маконим сўрсалар юрт Ўзбекона,
Бу менинг ватанимдир энг бахтли она.

ТОШ САНАМ


Сен кетдинг аламдан мен тўлиб кетдим,
Тақдир йўлларимда тополмай чора.
Ҳижронни англабоқ чорасин етдим,
Чеҳрангни ҳаёлда эслаб минг бора.

Эслаб табассуминг қўнган юзингни,


Тинмайин узу-кун йўндим харсанг тош.
Ҳаёлдан қўймайин шаҳло кўзингни,
Сиймойинг яратдим сенинг қаламқош.

Гавдаланди улкан маъбуд тош санам,


Сукутлар сўнгдирган совуқ бир тошдан.
Ҳижронингдан етук аламларим жам,
Тошларга из солган кўзим ёшидан.

Чарбоғим сатҳидан боқиб мен томон,


Ҳануз боқиб турар ул соҳибжамол.
Қанча йиллар ўтиб келиб бир замон,
Кўнглимни силайди ўзга бир шамол.

Хаёл эмас булар тушдадай бари,


Баҳорлар дардимни енгиб ўтдилар.
Йиллар бир бирини қувлашган сари,
Юзимга ажинлар чизиб кетдилар.

Бугун мендан сўрар дадаси бу ким,


Ўзим кутган сўзга қиларман тоқат.
Қалбимнинг тўрида армонларим жим,
Менман тош санамга сиғинган фақат.

Айтолмам тунларимнинг оромин олган,


Севгидан ёдгорим хотира мангу.
Юрагим туб тубида сурати қолган,
Ёшлигим ўғирлаган маъбудамдир у.
САДО КЕЛДИ
Нурларин кўрдим залвор дунё қошида,
Ўз соям ўзимни шерик этмади.
Ёнда бахтни кўриб қувонч шаштида,
Талпиндим умримдан бири етмади.

Кулиб кўрдим кулгусига ён босиб,


Бахтимни қувончлар қамрасин учун.
Мен сари юзланиб бастимга боқиб,
Ўзимдан кулди у билмадим ничун.

Йиғлаганин кўриб овутмоқ этдим,


Бахтингдан фахрлан дия бўлмасидан кеч.
Деди йиғламаслик чорасин топдим,
Фақат сен ёнимга йўлламагин ҳеч.

Кетдим бир кимсасиз хилватни кўзлаб,


Борликдан топмайин ўзимга қўним.
Шунда садо келди исмимни излаб,
Ерни босмай турсанг бўлмасми иним.
Сўнги лаҳзам узра қалқиб кўк томон,
Беминнат осмонин кездим қатма қат.
Бундан нохушлик кутсамки ҳамон,
Биргина шу осмон сукутда фақфат.

НИМА ҚИЛАЙ


Ичда ёқмасимни сезаман баъзан,
Ёнимда юришган баъзи бирларга.
Нима қилай кўнглим бўлса енгилчан,
Талпингач у қаламу қоғозларга.

Яқинлар кўнглини овлай билмаган,


Ҳар фурсатим ўз ўзимла басман ман.
Ҳатто муҳаббатни илғай олмаган,
Балки бир ёввойи далли касман ман.

Нима қилай менинг борим шу бўлса,


Худбиндирман балки чиндан дидсизман.
Севгидан бўй тараб қай гуллар сўлса,
Мен бепарво ёҳуд далли ҳиссизман.

Ғанимим сўз тергар яқиним безар,


Кечмишим меровдил алфозда улса.
Иштиёқ шунчалар ўзимдан ўжар,
Нима қилай менинг борим шу бўлса.

Қаламга ошуфта айлатиб мани,


Шу қисматим қийнайди гўёки атай.
Бир сўзла тушунтириб бўлсайдим қани,
Мени тушунмайсиз мен нима қилай.

Қаламла қоғозлар мени хуш этгач,


Ё овсарман ё бир восвосиман ман.
Дилимда қисматнинг шамоли эсгач,
Ҳилпироқ кўнглимдир нидосиман ман.

Кечмишим шу алфоз кунларим харки,


Дашномлар эшитарман яна кимдан ман.
Сепкилсиз қоғозга ишқим тушганки,
Қайгаям қочардим қисматимдан ман.

Берилмиш имконлар беш кун харқалай,


Билдимки пўртана қисмидаман ман.
Кимдир ёқтирмаса нима ҳам қилай,
Ёзғирли қисматнинг измидаман ман.

Тор хонам қўйнида толиқиб кўзим,


Онларим кечсаки қоғозла ҳар дам.
Бедаъво дардамнга йўйманг азизам,
Нима қилай шундай туғилган бўлсам.

Download 95.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling