Битирув лойиҳа ишининг мақсади: Психология ва спорт психологияси фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масаларини тадқиқ этиш фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмаси орқали спортчиларни ҳаракат малакаларини шакллантиришда “ПСИ-10” дастурини афзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш.
Бизнинг тадқиқотимиз асосида ишлаб чиқилган концепцияси: Психология ва спорт психологияси фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масаларини тадқиқ этиш, фан юзасидан электрон ўқув модули ишланмаси орқали спортчиларни ҳаракат малакаларини шакллантиришда “ПСИ-10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида такомиллаштириш ва талабаларни спортга бўлган мотивасиясини ривожлантириш ва уларнинг фанни ўзлаштиришга қизиқиш ва эҳтиёжини тарбиялашдан иборатдир.
Битирув лойиҳа ишининг вазифалари:
- Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитиладиган Психология ва спорт психологияси фанининг назарий ва амалий маслаларини таҳлил этиш;
- психология ва спорт психологияси фани дастурига мувофиқ ўқитиладиган Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари мавзуси мисолида ўқитишнинг инновацион технологияларини қўллашнинг моҳиятини ёритиб бериш;
- психология ва спорт психологияси фанидан электрон ўқув модули ишланмасининг схемасини яратиш;
- психология ва спорт психологияси фани дастурига мувофиқ ўқитиладиган Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари мавзусида “ПСИ-10” дастурини авзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида тақдимот ишлаб чиқиш.
Битирув лойиҳа ишининг предмети: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитиладиган “Психология ва спорт психологияси” фанининг назарий ва амалий маслаларини таҳлили этиш.
Битирув лойиҳа ишининг обекти: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитиладиган “Психология ва спорт психологияси” фани ўқитиш жараёни.
Битирув лойиҳа ишининг амалий аҳамияти шундан иборатки, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида ўқитиладиган Психология ва спорт психологияси фани дастурига мувофиқ ўқитиладиган Спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари мавзусини ўқитишда инновацион технологияларини қўллашнинг моҳиятини ёритиб берилади ва мазкур мавзуда “ПСИ-10” дастурини афзаллигини инновацион педагогик технологиялар асосида ишлаб чиқилган тақдимот орқали дарс самарадорлигига эришиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |