Вахабова дилрабо бахтияровна психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари
Психология ва спорт психологияси дарсларида инновацион технологиялар ва интерфаол усуллари қўллаш
Download 2.78 Mb.
|
Психология ва спорт психологияси дарсларида инновацион технологиялар ва интерфаол усуллари қўллаш ҳозирги кунда таълим жараёнига инновацион технологиялар ва интерактив методларни қўллашга қизиқиш тобора кенг тус олмоқда. Бундай методларни қўллаш таълим самарадорлиги ва таъсирчанлигини оширади, талабаларнинг ўқиш мотивларини ўстиради.
Инновация (инглизча инноватион) янгилик яратиш, янгиликдир. Демак анъанавий таълимдаги каби бир хил шаблонлар асосида эмас, балки янгиликлар асосида таълим жараёнининг таъсирчанлигини оширишга қаратилган иш шаклидан фойдаланиш инновация демакдир. Таълимда педагогик технологияларга асосланиш ва инновацияга интилиш, талабаларни фаоллаштиришга қаратилган турли интерактив методлардан фойдаланиш таълим мақсадини самарали амалга оширишга ёрдам беради. Бу технологияда коммуникатив методлардан кенг фойдаланилади, уларнингн айрим асосий белгиларини кўриб чиқамиз. Ҳозирги интерфаол машғулотларни олиб боришда маълумки, асосан интерфаол усуллар қўлланилмоқда. Келгусида эса бу усуллар маълум даражада интерфаол технологиясига ўсиб ўтиши мақсадга мувофиқ. Бу интерфаол усул ҳамда технология тушунчаларининг ўзаро фарқини бизнингча, шундай таърифлаш мумкин. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир талаба ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради. Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча талабалар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир талаба ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради. Интерфаол машғулотларни амалда қўллаш бўйича айрим тажрибаларни ўрганиш асосида бу машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга таъсир этувчи айрим омилларни кўрсатишимиз мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий-педагогик, илмий-методик ҳамда ўқитувчига, талабаларга, таълим воситаларига боғлиқ омиллар деб аташ мумкин. Улар ўз моҳиятига кўра ижобий ёки салбий таъсир кўрсатишини назарда тутишимиз лозим. Ташкилий-педагогик омилларга қуйидагилар киради: ўқитувчилардан интерфаол машғулотлар олиб борувчи тренерлар гуруҳини тайёрлаш; - ўқитувчиларга интерфаол усулларни ўргатишни ташкил қилиш; - ўқув хонасида интерфаол машғулот учун зарур бўлган шароитларни яратиш; - маърузачининг ҳамда иштирокчиларнинг иш жойи қулай бўлишини таъминлаш; - санитария-гигиена меъёрлари бузилишининг олдини олиш; - хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни таъминлаш; - давоматни ва интизомни сақлаш; - назорат олиб боришни ташкил қилиш ва бошқалар. Илмий-методик омилларга қуйидагилар киради: - ДТС талабларининг бажарилишини ҳамда дарсдан кўзда тутилган мақсадга тўлиқ эришишни таъминлаш учун мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол усулларни тўғри танлаш; - интерфаол машғулот ишланмасини сифатли тайёрлаш; - интерфаол машғулотнинг ҳар бир элементи ўрганилаётган мавзу билан боғлиқ бўлишини таъминлаш; - машғулотлар мавзуси ва мазмунини сўнгги илмий-назарий маълумотлар асосида белгилаш; - замонавий юқори самарали методларни қўллаш; - курсантларнинг тайёргарлик даражасини олдиндан аниқлаш ва шунга мос даражадаги интерфаол машғулотларни ўтказиш; - интерфаол машғулот учун етарлича вақт ажрата билиш ва бошқалар. Таълим жараёнини иннновацион методлардан фойдаланиб ташкил этиш учун аввало дарснинг режаси ва лойиҳаси аниқ ишлаб чиқилиши зарур. Дарс лойиҳасини тузишда ўқитувчи ўзининг иш шакллари ва талабаларнинг кўникмани эгаллаш жараёнидаги ишлари доирасини аниқ белгилаб олиши лозим. Шунингдек, у қандай ўқитиш методларидан фойдаланиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Метод танлашда кўпроқ интерактив методларга эътиборни қаратиш таълим самарадорлигини оширади. (Интерактив сўзи инглизча – интераcтион, яъни, интер – аро, ўзаро, аcт – ҳаракат маъносини англатади.) Интерактив усуллар – бу ўзаро ҳаракат, яъни ҳамкорлик асосида ўқитиш демакдир. Интерактив усулларнинг 4 асосий тури мавжуд. Булар: - когнитив усуллар; - ўйинлар, экспериментал фаолият; - ишбилармонлик ўйинлари, моделлаштириш; - амалиёт орқали ўқитиш, бевосита фаолият. Интерактив усулларнинг барчасида ҳам ўқитувчи ва талаба фаолияти ўртасидаги ҳамкорлик, талабанинг таълим жараёнидаги фаол ҳаракати кўзда тутилади. Масалан, бирор бир мавзуни ўргатишда уни моделлаштириш қисмида ўқитувчи талабаларга моделни намойиш қилиш олдида “Ақлий ҳужум” методидан фойдаланиши мумкин. Аъни талабалар қўйилган муаммони қандай тушунишлари ва кўникмани қандай эгаллашлари мумкинлиги улардан сўралиб, уларнинг фикрлари умумлаштирилади. Бунда талабалар фикри мутлақо танқид қилинмайди. Амалий бошқарув қисмида ўқитувчи “Ҳамроҳингга ўргат” методидан фойдаланиши мумкин. Бу метод дарсни оптимал ташкил этишга имконият яратиб, талабаларнинг ўз фаолиятини танқидий назорат қилиш ва хатоларни бартараф этишга ўргатади. Уни қўллаш қуйидагича: Синф биринчи ва иккинчи ҳамкор қисмларга бўлинади. Дарсни ўтиш моделидан фойдаланиб биринчи ҳамкор иккинчисига, иккинчи ҳамкор эса биринчисига моделдаги қисмларни ўргатади. Ўқитувчи хоҳловчиларга таълим методлари воситасида модел қисмларини аввал тушунтиради кейин кўрсатади. Талабалар ўқитувчи айтган ва кўрсатганларини такрорлайдилар ва бажарадилар. Ўқитувчи синфни назорат қилиш учун ўзига ихтиёрий 2 нафар ҳамкорни танлайди. Ўқитувчи ўз ҳамкорларига моделни босқичма-босқич бажартириб кўради. Тушунмаганларини тушуниб ўрганишларига ёрдам беради. Ўқитувчи синфдаги ҳамкорларга биринчи қисмни бир-бирларига ўргатишлари ва бажаришларини айтади. Уларни ишларини назорат қилиб, камчиликларни бартараф этишга ёрдамлашади. Шундан кейингина навбатдаги босқичга ўтилади. Ўқитувчининг ҳамкорлари эса синфни назорат қилишга ўқитувчига ёрдамлашадилар. Бу иш усули моделнинг бошқа қисмларини ҳам бажаришда давом этади. Бу талабаларни бир-бирига ва ўзига талабчан бўлишга, хатоларни ўз вақтида бартараф этишга, ишни танқидий баҳолай билишга ўргатади. Тушунчаларни текширишда ўқитувчи турли интерактив методлар (“Бумеранг”, “Чархпалак”, “Ақл чархи” ва бошқалар)дан фойдаланиши мумкин. Масалан, “Чархпалак методи”. талабалар гуруҳларга бўлиниб, уларга топшириқлар ёзилган варақа тарқатилади. Талабалар топшириқни бажарганларидан кейин уларнинг ишлари гуруҳдаги бошқа талабаларга тарқатилди. Улар тегишли ўзгартишлар киритганларидан кейин яна бошқа талабаларга берилади ва шу тарзда талабаларнинг ҳар бирининг иши гуруҳдаги барча талабалар қўлидан ўтади ва охири ўзига қайтади. Ҳар бирлари ўзлари нуқтаи назаридан ишга ўзгартиришлар киритишлари мумкин. Кейин ўқитувчи тўғри жавобни кўрсатади. Бу усулда талабалар ижодий фикрлашга, ўз фикрларини эркин баён этишга ва ўз камчиликларини билиш имкониятига эга бўладилар. “Ақл чархи” усулида талабаларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятлари ривожланади, нутқ равонлашади, тез ва тўғри жавоб бериш малакаси шаклланади. Бу ўйинда икки ёки учта талабадан иборат гуруҳчалар иштирок этилади. Биринчи талаба мавзуга доир терминлардан бирини айтади. Иккинчи талаба биринчи талаба айтган терминни қайтаради ва ўзи ҳам битта термин айтади. Учинчи талаба аввалги иккита терминни қайтаради ва битта термин қўшиб айтади. Яна биринчи талабага навбат келади, у ҳам аввалги учта терминни қайтаради ва ўзи битта термин қўшиб айтади. Қайси талаба адашиб кетса ёки айтилган терминлардан қайтариб ўйиндан чиқади. Шу тариқа талабалар гуруҳи давом этади. Бу ўйинни ташкил этишда мақсад аниқ бўлиши ва талабаларнинг қайси билим, кўникма ва малакаларни эгаллашларига эътибор қаратилиши муҳим. Download 2.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling