4-расм. Танлаш мураккаб реакцияси чизмаси.
а- ижро этиш сигнали, 1– реакциянинг латент даври сенсор лаҳзаси, 2-фарқлаш лаҳзаси, 3- таниб олиш лаҳзаси, 4- тўғри жавоб ҳаракатини танлаш, 5- реакциянинг латент даври мотор лаҳзаси; б-жавоб ҳаракатининг бошланиши
Натижада жавоб ҳаракатларини амалга ошириш жараёнлари сезиларли даражада секинлашади. Лаборатория шароитида мураккаб реакциянинг латент даври баъзи ҳолларда 300 сигма дан кўпроқ давом этади. Табиий шароитда амалга ошириладиган фаолият жараёнларида, яъни катта амалий тажриба тўплаган киши, одатий шароитларда мураккаб реакциялар асаб жараёнларининг тегишли динамик стереотиплари ишлаб чиқилганлиги ҳисобига жуда тез кечиши мумкин (мураккаб реакциянинг яширин даври оддий сенсор реакцияларининг давомийлигига яқин бўлиб қолади). Бироқ фаолият шароитлари ўзгариши билан, ёки ноодатий қўзғатувчи пайдо бўлиши билан мураккаб реакцияларнинг вақти сезиларли даражада ошиб кетади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Спортчининг техник тайёргарлиги деганда нимани тушунасиз?
2. Ҳаракат малакалари техник тайёргарликка қандай таъсир кўрсатади?
3. Малакаларда онгнинг ўрнини тавсифлаб беринг.
4. Ҳаракат малакаларини шакллантириш жараёни қандай кечади?
5. Ҳаракат малакаларини шакллантириш босқичларини айтинг.
6. Ҳаракатларни егаллашда тасаввур қилишнинг ўрнини тавсифлаб беринг.
7. Спортдаги ихтисослаштирилган идроклар тўғрисида айтинг.
8. Ихтисослаштирилган идрокнинг физиолигик асослари деганда нимани тушунасиз?
9. Ихтисослаштирилган идрокнинг тавсифлаб беринг.
10. Ихтисослаштирилган идрокларнинг психологик хусусиятларини тавсифланг.
11. Реакцияга таъриф беринг.
12. Реакцияни турларини айтиб беринг.
13. Оддий реакция ва унинг типлари.
14. мураккаб реакция ва унинг типларини айтиб беринг.
15. Рекациянинг спорт фаолиятидаги аҳамиятини айтинг.
2.3. ПСИХОЛОГИЯ ВА СПОРТ ПСИХОЛОГИЯСИ ФАНИДАН СПОРТЧИЛАРНИ ТЕХНИК ТАЙЁРЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ МАВЗУСИДАН
Do'stlaringiz bilan baham: |