Вахабова дилрабо бахтияровна психология ва спорт психологияси фанидан спортчиларни техник тайёрлашнинг психологик асослари


Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар


Download 2.78 Mb.
bet34/42
Sana07.10.2023
Hajmi2.78 Mb.
#1694815
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42
Ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар:

  • волейбол спорт тури ҳақида тушунча бериш;

  • волейболни долзарб масалалари ва унга ўргатишни психологик асосларини ёритиб бериш;

  • муаммоли вазифаларни ечишда назарий психологик билимларни амалий қўллаш кўникмасини шакллантириш;

  • муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда психологик ечим топиш.

Ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан талабалар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари зарур:
Талаба билиши керак:
- Спортчиларни техник тайёрлаш психологик асосларни очиб бериш учун волейбол спорт турининг жисмоний тарбия тизимидаги аҳамияти, спорт турининг жаҳонда ва республикамизда ривожланиш тарихи; машғулот жараёнининг тузилиши; шуғулланувчиларнинг жинси, ёши, жисмоний тайёргарлик хусусиятига қараб машғулотларни режалаштириш, ўтказиш ва юкламаларни меъёрлаш талабларини билиши керак;
- волейболчини техник тайёлашнинг психологик ассларини, волейбол техникаси ва тактикасини бажаришга ўргатиш; волейбол бўйича турли лавозимларда хакамлик қилиш, волейбол спорт турида илмий-тадқиқот ишларни олиб бориш; волейбол спорт турининг психологик воситалари ва услубларидан фойдаланиш, волейбол спорт турига спортчиларни психологик тайёргарлига қараб саралаш кўникмаларига эга бўлиши керак;
- машғулот жараёнини ва мусобақаларни ташкил этиш, ўтказиш; машғулот юкламаларни оптимал режалаштириш; спортчилар устидан педагогик назорат қилиш; спортчилар билан маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар олиб бориш, волейбол моделлаштриш ва башорат қилиш малакаларига эга бўлиши керак.
Саф машқлари, саф усуллари, сафланиш ва қайта сафланишлар, жойдан-жойга кўчиш, орани очиш ва яқинлаштириш, саф, зич саф, ораси очиқ саф, «САФЛАН!», «ТУГРИ!», «КАДАМ БОС!», «ГУРУХ— ТУХТА!», «КИСКА — КАДАМ!», «ЖОЙДА», Орани очиш ва яқинлаштириш.
Талаба амалга ошириши керак:
- мавзуни мустақил ўрганади; муаммонинг моҳиятини аниқлаштиради; маълумотларни танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, мустақил қарор қабул қилишни ўрганади; ўз нуқтаи назарига эга бўлиб, мантиқий хулоса чиқаради; ўқув маълумотлар билан мустақил ишлайди; маълумотларни таққослайди, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Талаба эга бўлмоғи керак:

  • коммуникатив кўникмаларга; тақдимот кўникмаларига; ҳамкорликдаги ишлар кўникмаларига; муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш кўникмаларига.




Download 2.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling