Vaqt sayohatchisining qo'lida ushlab turgan narsa yaltiroq metall edi
Download 37.77 Kb.
|
Asliyat o`zbekcha
Masalan, bir voqeani juda yorqin eslayotgan bo‘lsam, uning sodir bo‘lgan lahzasiga qaytaman: siz aytgandek, g‘oyibona bo‘lib qolaman. Vaqt sayohatchisining qo'lida ushlab turgan narsa yaltiroq metall edi ramka, kichik soatdan deyarli kattaroq va juda nozik tarzda yaratilgan. U yerda unda fil suyagi va qandaydir shaffof kristalli modda bor edi. Шундай қилиб, Руҳшуноснинг ўзи Вақт машинасини келажак томон абадий саёҳатга жўнатди. Барчамизни дастакнинг ишга тушганлигига гувоҳ бўлдик. Бу ерда хеч кандай кузбойлоғичлик йўқ эканлигига мутлако аминман. Озроқ шамол кўтарилди, стол устидаги лампада ёниб турган олов липиллади. Камин устидаги токчада турган шамлардан бири учди, митти ускуна эса гир айлана бошлади, хиралашиб қолди, бир неча сония худди арвох тусига кирди - хира рангдаги мис ва фил суягидан иборат шарпага айланди, сўнгра бутунлай кўздан ғойиб бўлди! Бугун соат тўртда лабораториямда эдим, шундан бери саккиз кун яшадим шундай кунларки, бунакаси хали хеч бир инсон зотининг бошига тушмаган! Бир лахза аклим панд бераётгандек туюлди. Кейин соатим ёдимга тушди. Бир дакика олдин у соат ўн бир бўлганди, энди эса соат миллари тахминан ун олти яримни кўрсатиб турарди! Чукур нафас олдим, тишимни тишимга босиб ўт олдириш дастагини ҳар иккала қўлларим билан махкам чангалладим-да, бир силташ билан машинани ишга туширдим. Лаборатория дастлаб хиралашиб, кейин буткул коронгилик оғушида колди. Уотчет хоним кириб келди, мени пайқамай бокка очилувчи эшик томон юриб кетди. чар Менимча, унинг учун лабораторияни кесиб ўтиш бирор дакика олган бўлса, менга у худди укдек учиб ўтиб кетгандек туюлди. Лаборатория эса тобора хиралашиб борарди. Кейинги тун ва тонг ҳам шундай липиллаб ўтиб кетди, ундан кейин кейингилари, тобора тезроқ ўта бошлади. Кандайдир шовқиндан кулокларим битиб қолди. Тезликни бир карра оширганимда тун ва кун худди кора қанотларнинг коки- лиши каби алмаша бошлади. Хира лаборатория манза- раси кўздан ғойиб бўлди ва осмон бўйлаб учиб ўтаётган куёшга кўзим тушди, у ҳар дақиқада осмонни бир кесиб тари ўтар ва бир кун ўтганидан дарак берарди. Лаборатория вайрон бўлган ва очиқ осмон остига чикиб колганман, деб тахмин килдим. Ўзимни худди осиш олдидан жиноятчилар тизиладиган майдондагидек хис килдим, лекин атрофимда бирор нарсани пайкаш имкони йук эди, чунки жуда ҳам тез ҳаракатланаётган эдим. Бутун ер юзи ўзгаргандек эди - у кўз ўнгимда эриб, ока бошлади. Машина тезлигини кўрсатувчи кичик кўрсаткичлар тезликнинг тобо ра ошиб бораётганидан дарак берар эди. Кейин куёш тасмасининг ҳар дақиқада шимолдан жанубга бориб келаётганини кўрдим, бу фасл алмашинувидан далолат берар эди, ўша пайтда тезлигим минутига бир йил эканлигини англадим. Ҳар дакикада олам оппок корга бурканар, ундан кейин эса киска ва чарогон бахор ва ёз фасллари келар эди. Бунинг устига ақлим ҳам у ҳақида бош қотирадиган аҳволда эмасди, шундай телбаларча тарзда келажак сари ихтиёрсиз учиб борар эдим. Аввалига тўхташ ҳақида ҳам, бошка нарса тўғрисида ҳам ўйламадим, ўзимни мазкур Янги кечинмалар оғушига отдим. Кейин менда ўзига хос таассуротлар пайдо бўла бошлади, улардан кейин муайян кизикишлар ва шу билан бирга дахшат ҳислари - булар охири мени буткул чулғаб олди. Зеро, мен ўзим тушиб қолган 802000 йил одамлари биздан кўра санъатда ҳам, илм-фанда хам ва бошқа соҳаларда ҳам тасаввур қилиб бўлмас даражада олдинда бўлишса керак деб ўйлагандим Бугунги кунда аёллар ва эркаклар орасида мавжуд фарклар - хох у либосда бўлсин, хоҳ тана тузилишида, ёки сўзлаш ёки тана харакатларида у даврга бориб икки жинс вакилларини бир-биридан ажратмай куйган эди. Кейин бу вазиятнинг кулгили томони хам хаёлимга келди: келажакка саёхат килиш учун йиллаб тадкикот ўтказгандим ва мехнат килгандим, энди эса ҳиссиёт ларга берилган ҳолда жаҳлдорлик билан ўз давримга 7 кайтиш учун уриняпман. Мен ўз қўлларим билан ўзим учун инсон ясаган тузокларнинг ичида энг мушкул ва умидсизини ясаган эдим. Гарчи ўзимнинг устимдан бўлса-да, тошиб келган кулгудан тийилиб тура олма- дим ва хандон отиб кулиб юбордим. Миттивойлар тилини ўрганишда хам анча илгариладим, бунинг устига бир-икки жойга саёхат хам уюштирдим. Уларни тилига келади- ган булса - ё мен ниманидир тушунмаётган эдим, ёки уларнинг тили ҳаддан ташкари содда - шунчаки конкрет отлар ва феъллардан иборат эди. Мавхум атамалар деярли мавжуд эмас, сўзлар кўчма маънода ишлатилмасди. Уларнинг гаплари оддий бўлиб, икки сўздан иборат эди, мураккаброқ гапларни на етказа олардим ва на тушуна олардим. Хеч каерда крематорийлар", кабрлар, ёки бошка Улим ва дафн билан боғлиқ нарсаларга кўзим тушмади. Бирок менинг кўздан кечирган ва саёхат қилган жойларим доирасидан ташкарида қабристон ёки крематорийлар мавжуд бўлиши эхтимолдан холи эмас. Бу ҳал килиш учун олдимга кўйган дастлабки масалалардан бири булиб, ушбу тилсимга шу вактнинг ўзидаёк жавоб топишга қодир эмасдим. Қабристонлар ва қабрлар нинг йўқлиги мени ажаблантирди ва бу янада купра ажаблантирган ҳодисага эътибор қаратишимга олиб келди: келажак одамлари орасида хасталар ва қариялар хам йук эди. Тан олишим керакки, менинг автоматлаштири ган цивилизация ва кулаб бораётган инсоният туғрисидаги дастлабки назариялардан қониқишим йўқола борди. Лекин улардан бошка тахминлар хам йук эди. Мени кийнаган нарсаларни келтириб ўтсам: кузатганим улкан қасру саройлар шунчаки овкатланиш ва тунаш уйлари бўлиб, бирор жойда машиналар ёки шунга ўхшаш ишлаб чиқариш воситаларига кўзим тушмади. Бу орада миттивойларнинг барчаси башанг либосларда бўлиб, бу либослар қанчадир вактдан кейин эскирарди ва янгиланишга муҳтож эди, ва уларнинг шиппаклари, гарчи турли безаклардан холи бўлса-да, барибир, анчагина мураккаб тузилишга эга бўлиб, металлдан ишланган эди. Саккиз юз икки минг етти юз биринчи йилга қилган саёҳатимнинг учинчи куни менда шундай таассурот уйғотаётган эди. Ўша куни ўзимга дўст ҳам орттириб олдим. Вокеа шундай булди: миттивойларнинг дарёнинг саёз жойи- да чўмилишини кузатиб тургандим. Улардан бирининг томири тортишиб колди ва оким бўйлаб қуйига ока бошлади. Асосий оким анча тез бўлса-да, лекин хат- то ўртача сузувчи ҳам унда бемалол сузиши мумкин эди. Бундан мазкур миттивойларнинг қанчалар ожиз ва нокобиллиги ҳақида хулоса қилишингиз мумкин. Уларнинг бирортаси ҳам кўзларининг олдида чинки- риб ғарқ бўлаётган шеригини куткариш учун уриниб хам курмади. Буни англашим билан дарров кийимла- римни ечдим, дарё ёкаси бўйлаб қуйироққа югуриб бордим, сувга тушдим ва бечора миттивойни тутиб, киргокка олиб чикдим. Кул оёкларини озгина ишқалаб, Ўзига келтирдим, у буткул ўзига келиб, хушини йиғиб олгандан кейин йўлимда давом этдим. Миттивойларни шунчалар паст кўргандимки, ҳатто унинг миннатдор- чилик билдиришини ҳам кутиб ўтирмабман. Бирок бу сафар адашган эдим.) Менимча, уни куткарган куним тонг ёришмасдан олдинрок уйгониб кетдим. Тун жуда нотинч ўтган бўлиб, тушимда чўкиб кетган эдим ва актиниялар юзларимни ўзларининг юмшок парлари билан пайпасларди. . Бир экранда кунлар, иккинчисида минглик кун- лар, учинчисида миллионлик кунлар ва тўртинчисида миллиардлик кунлар кўринарди. Кейин машинага ўти- риб, уни вактда ортга юргизиш ўрнига олдинга караб юргизган эканман, энди эса экранда минглик кунлар- ни кўрсатувчи хонада рақамлар сония миллари каби тез ўтаётганди, мен эса янада олисроқ келажак томон яшин тезлигида учиб бормокда эдим. Download 37.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling