Variant №1 Ekologiyani mustakil fan sifatida shaklllanishi,maqsadi va vazifalari
Download 176.58 Kb.
|
ekologiya yakuniy
- Bu sahifa navigatsiya:
- ХХI асрда
Variant № 10
1. Tuproq resurslar va ulardan oqilona foydalanish(tuproq , eroziya, gummus, tuproq xosil bo‘lishi, qishloq xo‘jaligi, foydali qazilmalar, mikroorganizmlar.) Ер ёки ер ресурслари дейилганда,қуруқликнинг ҳар қандай юзаси(майдони)ни тушунилади. Аммо бир қатор илмий адабиётларда, жумладан, экологияда ҳам ер ва тупроқ бир- бирига яқин маънодош атама тарзида қўлланилади. Сайёрамизнинг ер ресурслари захираси турли тоифадаги ерларни ўз ичига олиб, умумий майдони 149 млн км2 ни ташкил этади. Ернинг муз қопламаган қуруқлик сатҳи 133,4 млн км2 бўлиб, унинг 55.7 млн кмг и тропик, 24,3 млн км2 и субтропик, 22,5 млн км2 и мўътадил, 21.2 млн км2 и қутб минтақаларига тўғри келади. Сайёрамиздаги ерларнинг 3/4 қисми иссиқлик ёки намлик билан етарлича таъминланмаганлиги оқибатида унумдорлиги паст ерлар ҳисобланади. 10-11% и деҳқончилик 20% и яйловлар 2 % ҳар хил иншоотлар қуришда фойдаланилади БМТ маълумотларига кўра, дунёда фақат шаҳар ва йуллар қурилиши учун йилига 300 минг гектар (ҳайдалма ердан фойдаланилади). Мутаҳасисларнинг фикрича ХХI асрда қуруқликниг 1/6 қисми кон,йўл ва ҳар хил иншоатлар билан банд бўлади. Tупроқлap ва уларнинг биосфера ҳамда инсон ҳаётида тутган ўрни. Тупроқ - қуруқликнинг табиий-тарихий жараёнларда ўзгарган юза, ғовак, унумдор қатламига тупроқ дейилади. Тупроқга табиатнинг муҳим таркибий қисми сифатида, тоғ жинслари, иқлим, ўсимлик ва ҳайвонот, рельеф, вақт, инсон фаолияти каби омилларнинг ўзаро мураккаб таъсирлашуви натижасида вужудга келади. Тупроқ ҳосил бўлиши ўта мураккаб ва узок, давом этадиган жараён ҳисобланади. Ўрта ҳисобда 1,5-2 см қалинликдаги тупроқ қатламининг хосил бўлиши учун 100 йил вақт зарур бўлади. Тупроқларнинг ўртача қалинлиги 18-20 см ни ташкил этади. Баъзи худудларда бир неча миллиметрлардан 1,45-2,0 метргача етиши ҳам мумкин. Litosferaning ustki qavati tuprоqdan tashkil topgan bo’lib, tuproq insonlarning hayotini ta’minlashda muxim rol o’ynaydi, chunki oziq-ovqat maxsulotlarini ishlab chiqаrishni asosiy xajmi sifatiga bog’liqdir. Tuproq uzoqyillar davomida atmosfera, gidrosfera, o’simlik va xayvonot olamining o’zaro bir-biriga uzviy bog’liq bo’lgаn holda litosferaning ustki qavatlarining uzgarishi natijasida shakllanib kelgan. Tuproqning holatiga omillar bilan birgalikda, inson faoliyatiham ta’sir ko’rsatadi. Tabiatda doimo tuprоq qavatining suv, shamol, sel oqimlari va x.k. ta’siri natijasida buzib yuborilishi jarayonlari amalga oshib kelgan. Ammo lekin, tuprоq holatining global buzilishi paydo bulishi, asosan insonlarning turli xil xarakatlariga bog’liqdir. Тупроқ қатламининг қалинлиги тахминан 1-3 метр бўлиб, у А, В, С қаватлардан иборат булади. Юқорида жойлашган чириндига бой бўлган энг унумдор кисми А-гумусли қават ҳисобланади. Унинг остида тепадан ювилиб тушган карбонат тузли В-иллювиал кават жойлашган бўлиб, 1,5-2 метр чуқурликгача кам ўзгарган. Энг қуйида С-она жинсли қават ётади. Download 176.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling