2. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот базаси.
Ҳозирги шароитда иқтисодий таҳлилнинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқасини кўриб чиқиш зарурати шунга боғлиқки, ривожланаётган ва амалий талаб юқори бўлган фан сифатида таҳлил “Молия назарияси”, “Молия”, “ Молиявий менежмент” каби турли молиявий фанларнинг асосий инструменти ва мазмунига айланди. Лекин профессионал даражада иқтисодий таҳлил ўтказиш учун таҳлилнинг аниқ мақсадларига мутаносиб жавоб берувчи услубиёт билан бирга ахборот базасини чуқур англаш ҳам талаб етилади. Таҳлилда фойдаланиладиган ахборотларнинг салмоқли қисми бухгалтерия ҳисоби тизимида шаклланади. Иқтисодий таҳлилни ўтказиш учун бухгалтерия ҳисобидан ташқари бошқарув ва молиявий ҳисоботлар ҳам ахборот базаси ҳисобланади.
ВAРИAНТ-25
1. Иқтисодий таҳлилнинг расмий ва норасмий асослари бўйича ўрганиладиган масалалар ва уламинг мазмуни
2. Иқтисодий таҳлилнинг предмети, обйекти, мақсади, вазифалари, принсиплари.
Ихтиёрий фан асосини унинг предмети ташкил қилади. Фан предмети мазкур фан нимани ўрганишини, методи еса – қандай ўрганишини, яъни ушбу тадқиқот предметини ўрганишда қандай услублардан фойдаланилишини кўрсатади. Иқтисодий таҳлил фан сифатида қуйидагилар билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради:
– обйектив иқтисодий қонунлар ва субйектив тусдаги омиллар таъсири остида юзага келувчи ўзаро алоқадорликдаги иқтисодий жараёнлар тадқиқи;
– бизнес-режаларни илмий асослаш ва уларнинг бажарилишини обйектив баҳолаш;
– ижобий ва салбий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг таъсирини миқдорий ўлчаш;
– хўжалик тараққиёти тенденсиялари ва пропорсияларини ойдинлаштириш, фойдаланилмаган ички хўжалик захираларини аниқлаш;
– илғор тажрибани умумлаштириш, оптимал қарорлар қабул қилиш.
Иқтисодий таҳлил корхоналардаги иқтисодий ишлардан иборат иқтисодий фанларнинг муҳим қисми ҳисобланади. У ўз предмети, обйекти ва иқтисодий жараёнлар, ҳодисалар, вазиятларни тадқиқ қилиш усулларига ега.
Ихтиёрий фан, жумладан иқтисодий таҳлил предметини таърифлаш мураккаб вазифа. Мазкур муаммо ўн йиллар давомида ишлаб чиқилмоқда, лекин предметни таърифлаш бўйича ягона ва якуний нуқтайи назар ҳозирча мавжуд емас. Иқтисодий таҳлил предметининг адабиётларда тез-тез учрайдиган ва озми-кўпми унинг моҳиятига мутаносиб бўлган мавжуд таърифларини олимлар қуйидагича гуруҳлайди:
– корхоналарнинг хўжалик фаолияти;
– хўжалик жараёнлари ва ҳодисалари
Do'stlaringiz bilan baham: |