ВAРИAНТ-23
1. Иқтисодий таҳлилнинг шаклланиши ва бошқа иқтисодий фанлар билан алоқаси.
2. Молиявий ҳисобот таркиби.
Молиявий таҳлил иқтисодий таҳлилнинг енг муҳим йўналишларидан бирини ўзида намоён қилади. Бунинг устига, сўнгги йилларда бу бўлим мустақил фан даражасигача кўтарилди. Рақобатдош иқтисодиёт шаклланиши таъсирида тобора кўпроқ фойдаланувчилар бевосита ёки молиявий ҳисобот маълумотларидан муайян ҳисоблашлар натижасида олиш мумкин бўлган тўлиқ ва ишончли ахборотлар олишга қизиқиши ортиб бормоқда. Бундай фойдаланувчилар сирасига аввало корхонанинг ўзидаги манфаатдор хизматларни (масалан, бухгалтерия бўлими, бизнес-режа бўлими), шунингдек, аксиядорлар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқаларни киритиш мумкин. Таҳлил методологиясида турли фойдаланувчилар учун туб фарқлар йўқ, бироқ аналитиклар учун рухсат етилган ахборот базасида фарқ мавжуд. Ташқи фойдаланувчи қўлида фақатгина бухгалтерия ҳисоботининг расмий маълумотлари бўлади, ички фойдаланувчи еса оператив, статистик ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг барча маълумотлари, ҳатто бирламчи ҳужжатлардан ҳам фойдаланиши мумкин.
ВAРИAНТ-24
1. Иқтисодий таҳлилнинг режалаштириш босқичи ва унда амалга ошириладига ишлар.
Режалаштириш замонавий корхоналарда молиявий ресурслар, биринчи навбатда, пул маблағлари билан боғлиқ, улар охир-оқибатда моддий, меҳнат ва бошқа ресурс турларига ўзгаради. Корхоналарнинг муваффақиятли фаолият юритиши улардан самарали фойдаланишга боғлиқ бўлади. Шунинг учун ишлаб чиқариш, сотиш ва инвестицион режаларни профессионал даражада тайёрлаш бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг муваффақиятли фаолият юритиши учун енг муҳим омил ҳисобланади.
Режалар ва бошқарув қарорлари бажарилиши, ресурслардан тежамли фойдаланиш устидан назорат корхона учун муҳим аҳамият касб етади ва таҳлилнинг асоси й функсияларидан бири саналади. Режалар бажарилишини баҳолаш режада кўзда тутилган хўжалик операцияларини бажариш муддати тугаши бўйича амалга оширилади. Еришилган натижаларни баҳолашда камчилик ва хатолар аниқланади, уларни бартараф етиш бўйича тезкор қарорлар қабул қилинади. Иқтисодий таҳлил реал фойда келтирганда ўзини оқлайди. Иқтисодий таҳлилнинг ҳақиқий нафи ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида фойдаланилмаган захираларни аниқлашдан ҳам иборат
Do'stlaringiz bilan baham: |