2. Aсосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар;
Aсосий воситаларни янгилаш тезлиги корхоналарнинг ишлаб чиқариш, инвестицион ва инновацион фаоллигига боғлиқ бўлади. Aсосий воситаларни муомаладан чиқаришнинг оптимал муддатлари илғор техникалардан фойдаланиш асосида кенгайтирилган ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга имкон беради. Aсосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини умумий тавсифлашда фонд қайтими, фонд сиғими, фондлар рентабеллиги, маҳсулотлар ўсишининг бир сўмига тўғри келадиган солиштирма капитал қўйилмалар каби кўрсаткичлардан фойдаланилади. Шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши натижасида юзага келувчи нисбий иқтисод (қўшимча еҳтиёж) ҳам ҳисобланади.
Таҳлил жараёнида юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар динамикаси, уларнинг даражаси бўйича режа бажарилиши ўрганилади, корхоналарнинг қиёсий таҳлили амалга оширилади. Aсосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини янада чуқурроқ таҳлил қилиш мақсадида фонд қайтими кўрсаткичи барча асосий воситалар, ишлаб чиқариш йўналишидаги фондлар, уларнинг актив қисми (машина ва ускуналар) бўйича аниқланади.
Фонд қайтими – асосий ишлаб чиқариш фондларининг 1 сўм (1000 сўм)ига тўғри келадиган бир йилда (ёки бошқа давр) ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмидир.
Aсосий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини тавсифловчи кейинги кўрсаткич фонд билан қуролланганлик кўрсаткичи ҳисобланиб, фонд қийматининг ходимлар сонига нисбати сифатида ҳисобланади. Фонд билан қуролланганлик кўрсаткичи ходимларнинг умумий сони бўйича ҳам, асосий ишлаб чиқариш ходимларининг сони ҳисобида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу кўрсаткичларнинг ўсиш суръатларини таққослаш ходимлар сони таркибидаги ўзгаришларни уларнинг ўзгармас миқдорида асосий воситалар билан таъминланганлигига таъсири ҳақида мулоҳаза қилишга имкон беради. Фонд қайтими, фонд билан қуролланганлик ва меҳнат унумдорлиги кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқани кузатиш учун фонд қайтими формуласини ҳосил қилиш лозим (сурат ва махраж ходимлар сонига бўлинади):
ВAРИAНТ-14
Do'stlaringiz bilan baham: |