Вaриaнт-1 Иқтисодий таҳлилнинг замонавий бошқаравдаги роли, ўрни ва аҳамияти


Иқтисодий таҳлилни ташкил етиш шакллари


Download 48.93 Kb.
bet13/25
Sana22.12.2022
Hajmi48.93 Kb.
#1043171
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25
Bog'liq
Иктисодий тахлил якуний

1. Иқтисодий таҳлилни ташкил етиш шакллари.
Иқтисодий таҳлилни ташкил етиш шакллари

2. Таҳлил ишларини якунлаш ва расмийлаштириш тартиби.
Иқтисодий таҳлилининг охирги босқичи – таҳлил натижаларини якуний хулосаларини чиқариш ва расмийлаштириш ҳисобланади.Якуний хулосада, корхонанинг мулкий ҳолати, уларнинг манбаланиши, иқтисодий ва молиявий салоҳияти, тўловга қобиллиги, ликвидлилиги, молиявий мустаҳкамлик ва барқарорлигини ташхиси қўйилади. Бу ташхис асосида унинг иқтисодий рейтинг баҳосини ҳам бериш мумкин. Иқтисодий таҳлил натижалари таҳлилий мавзулар ёки хўжаликник йиллик ҳисоботига
илова қилинқдиган баённома кўринишида ифода етилади.
Таҳлил натижаларини умумлаштириш ва якунлаш қайси турдаги таҳлилни ўтказганлигига қараб бажарилади. Мисол учун, корхоналарнинг йиллик ҳисоботи асосида ўтказилган жорий таҳлилнинг якуни, умумий хулосалар ва юқори ташкилотларга тушунтириш хати ёзиш орқали якунланади. Aйрим турдаги бошқа таҳлил турларининг натижалари еса мутахассисларни маърузаси, корхона раҳбарининг буйруғи, жамоанинг мажлис баёни, аудит хулосалари орқали умумлаштирилиши мумкин.
Таҳлил натижаларини умумлаштирганда албатта еришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиши лозим. Ютуқлар аниқ рақамларда ва фактлар билан кўрсатилган бўлиши талаб етилади. Шунингдек, йўл қўйилган камчиликларни тузатиш чоратадбирлари, яъни таклифлар ҳам кўрсатилади. Иқтисодий таҳлил натижаларини расмийлаштириш ва умумлаштиришга корхонанинг умум мажлис материаллари, турли хил диаграмма, жадвал ва графиклар тузилади. Чунки, ҳисобот маълумотларини таҳлилий жиҳатдан қайта ишлаш усулларидан бири таҳлилий жадвалларни тузиш ҳисобланади. Жадвалга таҳлил қилинадиган кўрсаткичларнинг база ва амалдаги даражаси киритилади, мутлақ фарқ аниқланади, кўрсаткичларнинг ўсиш суръати аниқланади ҳамда тегишли хулоса ёзилади. Таҳлилий жадвалларнинг устунлиги ва афзаллиги шундан иборатки, у ҳам бўлса, кўрсаткичларнинг ўзаро боғланиши жуда ҳам аниқ ва кўргазмали тарзда намоён бўлади.

Download 48.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling