Вaриaнт-6 Таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий кўрсаткичламинг таснифи ва тавсифини очиб


ВAРИAНТ-7 1. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар


Download 35.9 Kb.
bet2/6
Sana02.04.2023
Hajmi35.9 Kb.
#1321585
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
6-10

ВAРИAНТ-7
1. Иқтисодий таҳлилда қўлланиладиган иқтисодий-математик усуллар.
Иқтисодий таҳлилни такомиллаштиришнинг муҳим ё‗налишларидан бири корхоналар фаолиятида иқтисодий-математик усуллардан ҳамда бу борадаги илғор ахборот технологияларидаги янгиликлардан самарали фойдаланишдир. Ушбу тадбирларни муваффақиятли амалга татбиқ етилиши, иқтисодий таҳлил имкониятларини ошириб, янада кўпроқ турдаги ва мураккаб тавсифдаги масалаларни қисқа муддатда тўғри ҳал қилиш имконини беради. Натижада, корхона иқтисодий фаолиятидаги жуда кўплаб омиллар топилади, ҳамда ўрганилади, иқтисодий ресурслардан фойдаланишнинг енг мақбул йўллари танланади, қабул қилинадиган бошқарув қарорлари илмий жиҳатдан асосланади ҳамда фаолият самарадорлигини оширувчи захиралар аниқланиб, улар мақсадга мувофиқ йўналтирилади.
Иқтисодий-математик усулларни иқтисодий таҳлилда қўллаш қуйидагилардан келиб чиққан:
1. Корхоналар сони кун сайин ошиб бормоқда.
2. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатураси 10 млн. тур, уларнинг хилмахиллиги еса 1 млрд. турни ташкил етади.
3. Иқтисодиёт жуда ҳам мураккаб иерархик (бў йсуниш) тизимига ега.
4. Иқтисодиётнинг барча тармоқлари жуда юқори параметрларда ишламоқдалар, яъни ишлаб чиқариладиган маҳсулот хилма-хиллиги ва таркибининг ўзгариши тез суръатлар билан бормоқда.
Иқтисодий-математик усулларни таҳлилда қўллаш босқичлари

  • Масака шарти брлгиланади

  • Таъсир етувчи омиллар аниқланади

  • Математик ҳисоблаш усули белгаланади

  • Експеримент модел тузилади

  • Бевосита ҳисоблашлар бажарилади

  • Aниқ йечимлар топилади

2. Иқтисодий таҳлил объекти ва субъекти.
Обйектив ва субйектив, ички ва ташқи омилларнинг хўжалик фаолиятига таъсирини ўрганиш.
Иқтисодий таҳлил фан сифатида обйектив иқтисодий қонуниятлар ҳамда обйектив ва субйектив омиллар таъсирида юзага келган иқтисодий жара ёнларни тадқиқ қилиш билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради.
Иқтисодий таҳлил фан сифатида қуйидагилар билан боғлиқ махсус билимлар тизимини ўзида акс еттиради:
– обйектив иқтисодий қонунлар ва субйектив тусдаги омиллар таъсири остида юзага келувчи ўзаро алоқадорликдаги иқтисодий жараёнлар тадқиқи;
– бизнес-режаларни илмий асослаш ва уларнинг бажарилишини обйектив баҳолаш;
– ижобий ва салбий омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг таъсирини миқдорий ўлчаш;
– хўжалик тараққиёти тенденсиялари ва пропорсияларини ойдинлаштириш, фойдаланилмаган ички хўжалик захираларини аниқлаш;
– илғор тажрибани умумлаштириш, оптимал қарорлар қабул қилиш.
Иқтисодий таҳлил корхоналардаги иқтисодий ишлардан иборат иқтисодий фанларнинг муҳим қисми ҳисобланади. У ўз предмети, обйекти ва иқтисодий жараёнлар, ҳодисалар, вазиятларни тадқиқ қилиш усулларига ега.
Профессор М.Пардайев нуқтайи назарига мувофиқ, иқтисодий таҳлил предмети обйектив ва субйектив омиллар таъсирида вужудга келувчи хўжалик фаолияти, корхоналар иқтисодий аҳволи кўрсаткичларини юксалтириш йўлларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Мазкур муаммони кўриб чиқишга якун ясаган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, иқтисодий таҳлил ўз предмети сифатида хўжалик субйектларида обйектив ва субйектив омиллар таъсирида содир бўлган ҳамда маълум ахборот тизимларида акс етган иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ҳамда уларнинг якуний натижаларини ўрганади.
Қуйидагилар иқтисодий таҳлилнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
1. Иқтисодий қонунлар таъсир характерини ўрганиш, корхонанинг конкрет шарт-шароитида иқтисодий ҳодисалар ва жараёнларнинг қонуниятлари ва тенденсияларини аниқлаш.
2.Жорий ва истиқболдаги режаларни илмий асослаш: ўтган 5-10 йил учун корхона фаолият натижаларини чуқур иқтисодий таҳлил қилмасдан, истиқбол учун асосланган прогнозларсиз, корхона иқтисодиёти ривожланишидаги қонуниятларни ўрганмай туриб, хато ва камчиликларни аниқламасдан илмий асосланган режани ишлаб чиқиш, бошқарув қарорларининг оптимал вариантини танлаш мумкин емас.
3. Режа ва бошқарув қарорлари бажарилиши, ресурслардан тежамли фойдаланиш устидан назорат қилиш ва еришилган натижаларни баҳолаш мақсадида таҳлил нафақат далиллар келтириш, балки хато ва камчиликларни аниқлаш ҳамда иқтисодий жараёнларга тезкор таъсир қилиш мақсадида олиб борилиши лозим. Aйнан шу сабабга кўра таҳлил тезкорлиги ва амалийлигини ошириш зарур.
4. Обйектив ва субйектив, ички ва ташқи омилларнинг хўжалик фаолиятига таъсирини ўрганиш.
5. Самарадорликни юксалтириш захираларини излаш, корхонанинг илғор тажриба, фан ва амалиёт ютуқларини ўрганиш асосида фаолият юритиши.
6. Иқтисодиётнинг еришилган даражаси, режалар бажарилиши ва кўрсаткичлар динамикаси асосида корхона фаолияти натижаларини баҳолаш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш ва маҳсулот ҳамда хизматлар бозорида унинг ўрнини аниқлаш.
7. Молиявий ва операцион рисклар даражасини баҳолаш ҳамда ички бошқарув механизмларини ишлаб чиқиш, корхонанинг бозор позициясини мустаҳкамлаш мақсадида бизнес даромадлилигини юксалтириш.
8. Aниқланган захиралардан фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш
3.


Download 35.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling