Васила Каримова оила психологияси
Download 263.96 Kb.
|
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш
- Репродуктив
Жинсий-ҳирсий мулоқот функцияси – эр ва хотин ўртасидаги иккаласигагина тааллуқли бўлган сексуал эҳтиёжларни қондириш, шу орқали авлодлар бардавомлигини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу функциянинг бажарилиши эр-хотин муносабатларига бевосита таъсир қилади, уларнинг бир-бирларига вафо-садоқатда бўлишларини, саломатликлари ва тўғри турмуш тарзини барқарор этишларига хизмат қилади.
Бахт ва тинчлик-хотиржамликни барқарорлаштириш функцияси ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан оила ҳар бир аъзосининг муаммоларини ечиш, уни ташқи турли таъсиротлардан ҳимоялаш, керак бўлса, унда ҳимоя иммунитетини шакллантиришга ёрдам беради. Ўзбекларда “Ўз уйим – ўлан тўшагим” деган ибора бор, ҳар ким ўз уйида чинакам хотиржам бўлиши мумкин. Узоқ сафарларда, юксак сервис мавжуд меҳмонхоналарда дам олиб келгач, ўз уйида, оёғини узатиб, “шукур” дейиши унинг энг катта бахтидир. Шу нуқтаи назардан фарзандларнинг ҳам соғ-омон катта бўлиши, улар онгини турли ташқи таъсиротлардан, ёт ғоялардан ҳимоя қилишда ҳам оиланинг роли беназирдир. Оила тинч ва хавфсиз бўлса, демак, жамият ҳам, давлат ҳам тинч ва ундаги осойишталик барқарор бўлади. Репродуктив функция – бу оиланинг нафақат авлодлар, ворисларни яратишга алоқадор вазифаси, балки, шу орқали ота ва она бўлишдек бахтга муяссар бўлиш, давлатнинг эса туб аҳоли сонини муайян миқдорда ушлаб туришига ҳам хизмат қилади. Айниқса, ўзбекларда никоҳнинг дастлабки онлариданоқ, “ували-жували бўлинглар, қўша қаринглар” деб дуо қилинади ва келинчакнинг ҳомиладор бўлиши интиқлик билан кутилади. Чунки айнан шу омил ёш оиланинг мустаҳкамлигида катта аҳамиятга молик бўлади. “Фарзандли оила” тушунчаси оила психологиясида ҳам, оила социологиясида ҳам муҳим бўлиб, у оилада турмуш тарзининг деярли барча жабҳаларидаги кўрсаткичларнинг мезонидир. Чунончи, ўзбекларда “Болали уй – бозор, боласиз уй – мозор” деган наклнинг маъноси ҳам фарзанд туғилган уйга фаришталар ёғилади, яхшилик ва хурсандчиликлар, тўйлар учун йўл очилади, демакдир. Оила социологияси ва демографиясида оиладаги фарзандлар сонига кўра гуруҳларга бўлинади. Масалан, ижтимоий-психологик нуқтаи назардан “кам сонли оила” – бу 1-2 нафар бола бор оиладир. Бу рақам умуман демографик жиҳатдан баҳоланса, аҳолининг ўсиши ва табиий йўқотишларнинг урнини қоплаш учун камдир. Социолог А.Антоновнинг фикрича (2005), жамиятда аҳоли балансини сақлаш учун ўртача фарзандлар сони 2,5 нафардан кам бўлмаслиги лозим. Ёки жами оилаларнинг тўртдан бири иккита, учдан бири учта, 14 % – бефарзанд ёки ёлғиз, 7 %и кўп болали, яъни бештагача боласи бор оилалардан иборат бўлса, авлодлар ворислиги таъминланади. Лекин Россия мисолида бу масалага эътибор бериладиган бўлса, аҳолининг репродуктив ўсишида жиддий пастлашиш кузатилмоқда. У ерда жами оилалар нисбатида кам болалилар, яъни, 1та ёки 2та болага эга бўлган оилалар сони кескин ошиб, бугун уларнинг улуши 95 %ни ташкил этмоқда. Халқаро ЮНИСЕФ ташкилотининг 2004 йили эълон қилган мониторинги натижаларига кўра, Европа мамлакатларида ҳам Марказий Осиё давлатларида ҳам туғилишнинг камайиши ҳолатлари кузатилмоқда (1.1-жадвал). 1.1-жадвал. Download 263.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling