Васила Каримова оила психологияси


Download 263.96 Kb.
bet15/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

Хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш вазифаси ҳам муҳим бўлиб, у ҳар бир оиланинг ўз жамғармаси бўлишини тақазо этади, шунинг учун ҳам “Эр-хотин – қўш ҳўкиз” бўлиб, тинмай меҳнат қилади, орттирганига тўй ва оилавий тадбирлар ўтказади, уй-жой, томорқаларни фарзандларига мерос сифатида қолдиради. Бу ҳам оила мустаҳкамлигига, ота-оналарнинг обрў-мартабасига хизмат қилади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ҳамда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан оилавий бизнес, хотин-қизлар кичик ва ўрта бизнесини ривожлантириш, аёллар тадбиркорлиги учун банклардан имтиёзли кредитлар бериш сиёсати изчил амалга оширилиши туфайли аёлларнинг оила бюджетига қўшаётган ҳиссаси ҳам ортиб бормоқда. Бунинг натижасида фарзандларда ҳам тадбиркорлик хислатлари ўсишига реал имкониятлар яратилмоқда. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, онаси тадбиркор бўлган қизларда илк ёшликданоқ бошқарув ва лидерлик сифатлари, тадбиркорлик кўникмалари шаклланиб борар экан (В.М.Каримова, 2003).
Юқорида таъкидланган вазифалар ижтимоий-иқтисодий тузумнинг характерига кўра ўзгариши, бири долзарб, бири эса камроқ аҳамиятли бўлиб қолиши мумкин. Лекин ҳар бир оила аъзосининг шу вазифаларга психологик жиҳатдан тайёрлиги – уларнинг инсон сифатида ўзини бахтли ҳис қилишини, оиласининг мустаҳкам бўлиши, фарзандларининг комил бўлиб етишишларини таъминлайди.


1.4. Оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари


Оиланинг ҳаётий тарзи унинг ҳаётий цикли, тутими билан боғлиқ. Айрим олимлар, масалан, В.Сатир замонавий оиланинг бола тарбияси ва унинг манфаатларига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, бу маскандаги ҳаёт мароми ва тутимини бола ривожланишининг босқичлари билан боғлайди. Шунга кўра, қуйидаги босқичлар фарқланади:

  • 1-босқич. Аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки ёшнинг узоқ муддатга аҳду-паймон қилиб никоҳга киришга қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. Бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчиликнинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳланади.


  • Download 263.96 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling