Васила Каримова оила психологияси
Оиланинг чегараси ва ҳудуди
Download 263.96 Kb.
|
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эр-хотин тизими
Оиланинг чегараси ва ҳудуди дейилганда, одатда оиланинг бошқа социомаданий муҳит вакиллари билан алоқаси, уларга боғлиқлиги даражаси назарда тутилади. Сатирнинг фикрича, шундай оилалар ҳам бўладики, улар бошқалар билан деярли мулоқотга кирмайди, бу оилага дарвозадан ҳам, деворидан ошиб ҳам кириб бўлмайди, у гўёки ўз қобиғига ўралиб олгандай, ўз навбатида у бошқа оилаларга ҳам қизиқмайди, оилавий тантаналарга яқин қўшниларни ҳам чақирмайди, ўқиши ёки ишхонасини ҳисобга олмаганда, бошқа ижтимоий муассасаларга, масалан, театр, кино, клубларга ҳам бормайди. Одатда бундай “ёпиқ” турдаги оилалар унчалик иноқ-иттифоқ ҳам яшамайди. Бизнинг шароитимизда маҳалла-куйнинг тадбирлари ҳам уларсиз ўтади. Шунинг учун очиқ турдаги, кенг мулоқотларга асосланган оила бахтли ва мустаҳкам ҳисобланади. Бу оилаларнинг даҳлсизлигига ҳам зарар етказмайди.
Таниқли америкалик оилавий психотерапевт Сальвадор Минухин ҳам ўзига хос концепциянинг асосчисидир. (Минухин С., Фишман Ч., 1998). Унинг фикрича, оила – мураккаб тузилишга эга бўлиб, таркибига айрим алоҳида индивидларни, бир қатор тизимларни қамраб олади. Ички тузилмалар коалицияларга бирлашиб, оила доирасида турли ҳодиса ва жараёнларни келтириб чиқаради. Бундан ташқари, ҳар қандай оила бошқа ўзига ўхшаш тузилмалар билан мураккаб муносабатларни ўрнатадики, бу ташқи тизимлар баъзан оилани қўллаб-қувватлаш вазифасини ҳам бажаради. Оила – энг аввало ривожланувчи тузилма бўлиб, унга ёшга оид қонуниятлар хосдир. Чунки оила аъзолари йиллар ўтгани сари ривожланади, етукликка эришади, қарийди, шу боис ҳам оила доимий ўзгариш ва ривожланишларни бошидан кечиради. Оиланинг таркибий тузилмаси ҳам илмий жиҳатдан муҳим бўлиб, уни энг аввало алоҳида индивидлар ташкил этади. Алоҳида индивид ўз хоҳиш-истаклари, эҳтиёжлари, мотивацияси, ҳаётий мақсад-муддаоларига эга дастлабки автоном бирликдир. Оила аъзолари эса оилага киришиб, қўшилиб кетганлиги нуқтаи назаридан бир-биридан фарқ қилади. Оиланинг айрим аъзолари бутун вужуди, борлиғи билан оилавий ҳаётга уйғунлашга кетган бўлса, бошқалари унинг таркибига бошқа ташқи тузилмалар ҳисобидан қўшилади. Масалан, уй бекаси оиланинг биринчиси бўлса, янги тушган келинчак иккинчи хил оила аъзосини ташкил этади. Лекин барча оила аъзолари унинг психологик муҳитини, ундаги самимиятни барқарор этишга ўз ҳиссасини қўшади, фақат биринчиси оила манфаатларини ичкаридан туриб, фақат яхшиликни, барқарорликни ўйлаб иш тутса, бошқалари ташқаридан турли маълумотлар, “ўзига хос ҳаво” олиб кириш йўли билан оила муҳитини мувофиқлаштиради. Эр-хотин тизими оиладаги эр ва хотиндан иборат бўлади. Эркак ва аёл қовишувидан бошланадиган бу тузилма аслида бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи қадриятлар, қарашлар, кутишлар ва эътиқодлардан таркиб топадики, агар уларнинг ҳар бири ўзаро мулоқот жараёнида бир-бирларини билгани сари ўз қарашлари, хатти-ҳаракат меъёрлари, одат ва қилиқларидан қисман бўлса-да, воз кечмас экан, оилавий бирлик рўй бермайди. Бу жуда катта психологик жараён ҳисобланиб, унинг натижаси ўлароқ оилада эр-хотиннинг бир-бирига адаптацияси, мослашуви рўй бериши мумкин. Янгича “қовишув”, бир-бирини идентификация қилиш, ўхшашликлар жараёни адаптациянинг муҳим натижаси ўлароқ, бундай бир-бирига яқинлашиш, “ўхшашлик ва уйғунликнинг” пайдо бўлиши йиллар давомида сайқал топиб боради. Лазарев ва Раге деган олимларнинг қайд этишларича, одам бошидан кечириши мумкин бўлган стрессор ғамлардан энг кучлиси турмуш ўртоғидан жудо бўлиш ҳисобланади, чунки улар йиллар мобайнида бир-бирларига жуда кўникиб, киришиб кетган бўлади. Айни шу тузилмадаги ҳар қандай эврилишлар, низолар ва қийинчиликлар яхлит оиланинг барча аъзоларига бирдай таъсир этади. Download 263.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling