Васила Каримова оила психологияси


Оиланинг турмуш тарзи олимлар талқинида


Download 263.96 Kb.
bet19/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

1.5. Оиланинг турмуш тарзи олимлар талқинида


Оилавий ҳаётни тизимли тарзда тасаввур этиб, унинг психологик хусусиятларини ўрганишга жазм этган олимлардан бири америкалик тадқиқотчи Виржиния Сатир (1992, 2000) ҳисобланади. У оилавий ҳаётни тавсифлаш учун қуйидаги тушунчаларни ишлатади: оила энергетикаси, оила тизими, чегараси ва функционал хусусиятлари. Бу билан у келиб чиқиши нуқтаи назаридан биологик ҳисобланган ижтимоий институтга технологик методологияни тадбиқ этишга уринади. Бундай ёндошув ХХ аср ўрталарига хос бўлиб, у туфайли олим оилани тушуниш борасида нафақат янги йўналишга асос солди, балки уни даволаш, бу борадаги тиббий муаммоларни ҳам ўрганишни бошлаб берди.
Оила энергетикаси тушунчаси ўз ичига кўплаб жабҳаларни хусусан, оиланинг тиббий-биологик хусусиятларидан тортиб, унинг психологик мавжудлигини белгиловчи омиллар, экологик шарт-шароитлардан бошлаб, тирикликнинг мезонлари бўлмиш овқатланиш ҳамда ҳар бир оила аъзосининг хатти-ҳаракатларининг намоён бўлишигача қамраб олди. Оилавий ҳаётнинг психологик энергетикасини тавсифлаш учун Сатир “оиланинг эмоционал қозони” тушунчасини ишлатади, яъни, оила аъзоларининг кундалик мулоқот, муомала жараёнларини у гўёки “бир қозонда қайновчиларнинг биргаликда яшашида намоён бўладиган ҳиссиётлар кўзгусидай” тасаввур этади. Бу “қозонда”ги ҳис-кечинмалар ҳаётнинг муайян даврларида ўта жўшқин ва бой бўлса, бошқа бир даврда мазмунан тор ёки таранг ҳам бўлиши мумкин. Оила аъзоларининг бир бирларига меҳр-муҳаббати, яқинлиги, ҳамкорлиги маълум даврларда кучли ижобий бўлса, бошқа даврда кимнидир кимдандир тобелиги боис ёки кимнингдир қаттиққўллиги боис торроқ, мазмунсизроқ бўлиши ҳам кўзатилади.
Оилавий муносабатлар тизимиСатир таърифида оила аъзоларининг муайян роллар доирасида у ёки бу ҳолатларда ўзлигини намоён этиши ёки ижроси эмас, балки, бу ҳар бир оилага хос бўлган ўзаро муносабатлар “харитаси”дир. Масалан, бирор оилага ёрдам бермоқчи бўлган терапевтга айни шу харита керак, чунки у реал аъзоларнинг реал ўзаро муносабатларини бошқачасига тасаввур этиши мушкул. Бу харитага айни шу оила аъзоларидан ташқари, уларнинг яқинларининг таъсири ҳам киради. Масалан, агар эркак киши оилада қандайдир ажраб қолган бўлиб, хотини ва фарзандлари билан яшаган тақдирда ҳам унинг хотинига бўлган реал муносабатларига бошқа уйда яшайдиган онасининг таъсири бўлса, демак, оилавий муносабатлар харитасида қайнонанинг таъсири ҳам албатта назарда тутилиши шарт. Ёки биринчи никоҳидан ажралган аёл собиқ эрининг фарзанди билан бирга яшаётганлиги боис, ҳамиша уни эслаб туриши, боласининг истагига кўра, собиқ эри билан кўришиб туриши, ҳаттоки, молиявий жиҳатдан унга тобе ҳам бўлиши мумкин. Бу, табиий, айни пайтда реал оилавий муносабатларга таъсир этмай қолмайди.

Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling