Васила Каримова оила психологияси


-боб. Оила психологияси фан сифатида


Download 263.96 Kb.
bet24/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

2-боб. Оила психологияси фан сифатида

2.1. Оилавий ҳаёт психологиясининг фанлар тизимида тутган ўрни

Оила психологияси ижтимоий психологиянинг бир тармоғи сифатида ХХ асрнинг охирларига келиб шаклланган. ХХI асрга келиб эса унинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ва жамият маънавиятини барқарорлаштиришдаги роли янада сезила бошлади. Зеро, дунёнинг қатор мамлакатлари, жумладан, ривожланган давлатларда ҳам оила ва никоҳ муносабатларидаги бўҳрон, психотерапевтлар ёрдамига муҳтожлик каби ҳолатлар ушбу масканнинг муаммоларини ўрганиш ва шу йўналишда мақсадли тадқиқотлар, илмий-амалий тадбирларни амалга ошириш лозимлигини уқтирмоқда.
Оилавий муносабатлар психологияси ва ушбу масалага қарашлар тарихидан шу нарса аён бўлдики, инсон, унинг ким билан ва қандай яшаши муаммосига қизиқиш қанчалик узоқ ўтмишга бориб тақалса, оила психологиясининг фан тармоғи сифатида шаклланиши шунчалик навқирон ва ёш бўлиб, унинг шаклланиши янги даврга тўғри келади.
Оила психологияси фан сифатида оиланинг ижтимоий институт мақомидаги фаолиятининг объектив қонуниятларини, оила-никоҳ ҳамда қариндош-уруғчилик муносабатларининг механизмлари ва турмуш тарзига оид конкрет вазиятларда оила аъзолари ижтимоий хулқининг намоён бўлишини ўрганади. Ижтимоий психологиянинг амалий тармоғи сифатида у никоҳга оид установкаларни, оила аъзолари ўртасидаги муносабатларнинг – меҳрибонлик, ғамхўрлик, ҳамдардлик, ҳамжиҳатлик, тобелик, бўйсуниш, етакчилик каби ўзига хос қирраларини, оилавий роллар тақсиомтива ва ўзаро таъсирнинг жинсга оид қонуниятларини, ота-она ва фарзандлар, яқин қариндош уруғлар ўртасидаги ҳиссий-эмоционал боғлиқликни, оилавий рўзғор юритиш ва турмуш тарзини ташкил этишга боғлиқ бўлган психологик жараёнларнинг кечишини тадқиқ этади, ўрганади. Оилавий ҳаёт психологияси, шундай қилиб, инсонларнинг қандай қилиб ўзаро қовушишлари, биргаликда яхши ният билан оила – рўзғор юритишлари, баҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришларини ўрганувчи фан тармоғидир. Ҳар бир оила конкрет давр, вақт, замон ва маконда мавжуд бўлганлиги сабабли, у авлодлараро боғлиқлик, маънавий мерос, миллий анъаналар, урф-одатлар ва расм-русмларни сақловчи ноёб иносний уюшмадир. Шу институт бўлгани сабабли, ҳар бир миллат, элат ва халқларнинг ноёб удумлари асрлар оша сақланиб келмоқда. Умуман, никоҳ деб аталмиш қадриятнинг мавжудлиги ва унга авлодларнинг эътиқод қилиши ҳам оиланинг муҳим вазифасидир.
Ижтимоий психология оила психологиясини ўрганганда, унга жамиятнинг бир бўғини, кичик ижтимоий гуруҳ сифатида қарайди. Шу сабабли ҳам конкрет изланишларда унинг пайдо бўлиши, мавжудлигига асос бўлувчи омилларни ва тугаши билан боғлиқ ҳолатларга эътиборни қаратади. Зеро, оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар бир қарашда эмоционал ҳиссиётларга асосланганга ўхшаса-да, аслида бир инсоннинг иккинчисига кўнгил қўйиши, танлаши, биргаликда умр кечириши жараёни ижтимоий-психологик қонуниятларга тўла бўйсунади. Айрим олимлар, масалан, француз тадқиқотчиси Ле Пле ўз вақтида оилада соф психологик қонуниятлардан ташқари, рўзғорни бошқариш, фарзандлар сони ва таркибига кўра оила бюджетининг ўзгаришларини инобатга олиб, уни ижтимоий иқтисодий қонуниятлар маскани деб аташни ҳам таклиф этган. Унинг фикрича, оилавий ўзаро муносабатлар ниҳоятда ўзгарувчан бўлиб, улар замон ва давр таъсирида, оила аъзоларининг сони ва сифатига боғлиқ тарзда тинимсиз сифат ўзгаришларини бошдан кечиришини, ҳаттоки, эр-хотин ўртасидаги одатий муносабатлар йиллар тазйиқи, жамият нормалари, саноатнинг ривожи ёки маънавиятнинг таназзули таъсири остида бошқача тус олиши мумкинлигини, ота-она – бола муносабатлари тизими, бунда ҳаттоки, отанинг авторитети ҳам ўзгариб бориши, яқин қариндошлар ўртасидаги психологик масофа йиллар ўтиши муносабати билан узоқлашиб кетишини таъкидлайди.
Хориж мамлакатларида оилавий муносабатларга қизиқиш ўтган асрнинг бошларида кескин ошди. Таниқли тадқиқотчи олимлар У.Жемс, Ч.Кули, У.Томас, Ф.Знанецкий, Ж.Пиаже, З.Фрейд кабилар оиланинг даврасида рўй берадиган шахслараро муносабатларнинг характерига алоҳида эътибор беришиб, бир шахснинг бошқа бир шахс таъсирида қандай қилиб, ўз сифатларини такомиллаштириши, ўзгартириши, тарбияланиши каби қатор масалаларни ўргандилар. Натижада, бу борада олиб борилажак илмий изланишларнинг нақадар муҳимлиги ўз навбатида жамоатчиликнинг диққат-эътиборини тортди. Олимлар оила борасида ўтказиладиган тадқиқотлар ва унда қўлланиладиган усулларнинг ноёблигини таъкидлашиб, оила тадқиқотларида риоя этилиши зарур бўлган одоб нормалари ҳақида ҳам фикр юритганлар. Масалан, америкалик социолог Р.Хилл ва бошқалар оила ва никоҳ муаммосини ўрганишнинг сермашаққат иш эканлигини таъкидлаб, усулларни танлаш ва респондентлар билан ишлаганда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ эканлиги тўғрисида ёзган:

  • тадқиқот учун шундай методикаларни, изланиш воситаларини топиш лозимки, токи у билан респондентларга мурожаат қилинганда, оилавий ҳаётга зиён этмасин, тадқиқотчи кетгач, эр-хотин муносабатлари бузилмасин;

  • тадқиқотда оила аъзолари бевосита қатнашиши ҳисобга олинса, ушбу жараён уларнинг нафақат ўзаро муносабатларига, балки психологик ҳолатлари ва кайфиятларига ҳам салбий таъсир этмасин;

  • тадқиқотчи ҳам тирик инсон бўлгани сабабли, унинг оилага кириб келиши, уйдаги турмуш тарзига, одатлар, ўзаро яқинлик алоқаларига путур етказмасин.

Дарҳақиқат, барчамиз учун жуда яқин ва танишдек туюлган оила ва никоҳ масалалари билан шуғулланадиган олимларга, оила психологи ёки педагоги бўлиб фаолият юритувчиларга ташқаридан кузатувчилар улар ишини осондай тасаввур қилишади. Лекин минг афсуски, ундай эмас. Чунки мактабда таълим олаётган боланинг хулқу-одоби ҳақида ота-она билан суҳбатлашиш ҳам осон эмас, зеро, ота-она ишдан чарчаб келгач, хонадонида биринчидан, боласининг ўқитувчисини кутмайди, қолаверса, минг меҳмоннавоз, сертакаллуф инсон бўлса ҳам ўқитувчининг кутилмаган ташрифидан чўчиш, норизолик, “нима деркин болам ҳақида” деган шубҳа, ҳадик бўлиши табиий. Худди шундай, оилавий муносабатларга тааллуқли илмий изланиш олиб бораётган тадқиқотчининг ҳар қандай оилага ташрифи хонадон эгаларига ёқавермайди. Қолаверса, агар респондентларга тақдим этилаётган сўровнома ёки тест ўзаро муносабатларга, айниқса, Ўзбекистон шароитида қайнона-келин муносабатларига ёки эр-хотиннинг яқин муносабатларига оид бўлса, тадқиқотчи кетгач, оила аъзолари ўртасида “ким таклиф этди, нима мақсадда?” қабиладаги сўровлар, “терговлар”нинг бўлмаслигига ким кафолат беради. Шу боис ҳам ҳамиша бизнинг шароитимизда оилавий муносабатларга оилада тадқиқотлар ўта одоб нормаларига бўйсундирилиши, муаммонинг нимада эканлигини аниқ, самимий иборалар воситасида тушунтира олиш маданияти катта аҳамият касб этади. Бунда тадқиқотчининг қўлидаги илмий “қуроли” – методикалари ҳам катта аҳамият касб этади.



Download 263.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling