Васила Каримова оила психологияси
Оилавий психологиянинг тадқиқот методлари
Download 263.96 Kb.
|
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конкрет вазиятларни таҳлил қилиш методи
- Сўров методи
- Статистик методлар.
2.2. Оилавий психологиянинг тадқиқот методлари
Оила психологиясининг асосий методларига қуйидагилар киради: – Кузатиш методи. Оилавий муносабатларни кузатиш деб оилавий ва турмуш вазиятларида одамларнинг ташқи хулқ-атворини идрок этиш ва мунтазам қайд этиб боришга боғлиқ фаолиятга айтилади. Одатда тадқиқот ўтказаётган психологнинг кузатаётганлигини оила аъзолари билмасликлари, сезмасликлари керак. Кузатув натижаларини қайд этиш аниқ кўрган-кечирганларни қандай бўлса шундайлигича ёзиб бориш ёки эсда сақлаб қолиб, кейин ҳеч бир субъектив хулоса ёки таҳлилсиз дафтарига белгилаб бориш тарзида кечади. – Конкрет вазиятларни таҳлил қилиш методи. Оила муҳитида ёки ҳаётий шароитларда рўй берган воқеа-ҳодисаларни қайд этиш унга комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда ўрганаётган шахс тестлар ўтказиши, оила аъзоларининг биографик маълумотларини таҳлил этиши ёки аниқ мақсадли сўров ўтказиши мумкин. – Сўров методи. Одатда психолог бир хонадонга кириб, ҳаммада бирдан сўров ўтказа олмайди, у ким билан, қачон ва қандай мақсадда сўров ўтказиши лозимлигини аниқ билиши ва олдиндан танловни белгилаб қўйган бўлиши лозим. Одамлар танлаб олингач, сўровномага киритилган ҳар бир саволнинг ифодаланишига эътиборни қарааатиш лозим. Чунки бир шахсга жуда осон ва аниқдай туюлган савол бошқа бир шахс учун қийин, ноқулай, мавҳум бўлиб туюлиши мумкин. Масалан, саволнинг мазмунини тушунишда уйда ўтирган бека билан оила аъзоси бўлган педагог аёл ўртасида фарқ бўлиши мумкин. Сўров одатда бевосита юзма-юз кўришиб ўтказилиши, телефон орқали ёки почта орқали юборилган ёзма саволнома тарзида ўтказилиши мумкин. Оила психологиясида сўровномалар тарқатиш орқали одамларнинг фикрлари, муносабатларини аниқлаш кенг тарқалган. – Эксперимент. Ушбу усул ёрдамида бир омил таъсирининг бошқа бир омил ёки ҳолатнинг келиб чиқишига туртки бўлишини аниқлаш мумкин. Одатда оилавий муносабатлар динамикасини ўрганишда, у ёки бу ҳодисалар ёки омиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашда эксперимент усулидан фойдаланилади. Бунда бир неча хонадон экспериментал, яъни синов ўтказилаётган гуруҳ ҳисобланса, бошқалари назорат гуруҳи сифатида сақланади, экспериментдан сўнг, олинган натижалар иккала гуруҳ мисолида қиёсланади. Чунки бундай таққослаш ўтказилмаса, эксперимент ўтказилган гуруҳдаги ўзгаришларнинг салмоғини қайд этиш мушкул бўлади. Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари 2006 йилда мамлакатимизнинг айрим худудларида танлаб олинган гуруҳларда ўзига хос эксперимент ўтказишган: маҳаллада “Оила университетлари” ёки “Ота-оналар университетлари” ташкил этиб, эксперимент олдидан университет тингловчиларининг қатор масалаларда оилавий установкаларини қайд этганлар, сўнгра аниқ дастур асосида 6 ой мобайнида машғулотлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлардан сўнг яна ўша сўровнома орқали улар фикрлари ўрганилиб, натижалари мониторинг қилинганда, тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги қайд этилган. Бу ҳам ўзига хос эксперимент бўлиб, муайян мақсад ва натижани кўзлайди. – Статистик методлар. Математик статистиканинг қатор усуллари эмпирик изланишлар давомида қўлга киритилган маълумотларнинг қай даражада илмий жиҳатдан асосланганлигини исботлдаш мақсадида қўлланилади. Айниқса, бир ҳодиса ёки ҳолатнинг биошқа бир ҳолат ёки ҳодисанинг оқибати, сабаби эканлигини исбот этиш учун статистик методларни қўллаш барча тадқиқотларнинг талабларидан биридир. Масалан, оила аъзоларининг бирор қадриятларга нисбатан муносабатларида яқинлик, ўхшашлик борлигини исботлаш учун кореляцион методлардан фойдаланилади. Масалан, Спирменнинг ёки Кэндаллнинг корреляция коэффициентларини ҳисоблаш усуллари бундай шароитларда жуда қўл келади. Ёки олинган эмпирик рақамларнинг ишончлилиги ва математик жиҳатдан тўғрилигини исботлаш мақсадида тадқиқотчилар Стьюдентнинг t – мезонини қўллайдилар. Бундай ёндашув олимнинг меҳнати асосланган, маълумотлари ишончли эканлигини тасдиқлайди. Download 263.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling