Васила Каримова оила психологияси
Download 263.96 Kb.
|
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007
Сиблинглар рақобати ҳодисаси Г.Т. Хоментаускас томонидан фанга киритилган ва ўрганилган. Бунда болаларнинг ўзаро муносабатлари, қачон бир-бирига рақиб, қачон бирлашишлари ўрганилган. Масалан, оилавий инқирозлар пайтида, ота-она қазо қилганда ёки хасталаниб қолганда улар албатта бир-бирига мурувват қилади, жипслашади. Аксарият ҳолларда эса, айниқса, ривожланган мамлакатларда кўпинча битта ота-онанинг фарзандлари ўртасида ўзига хос таранг муносабатлар кузатилган. Бу нарса ўша жамиятлардаги шахсий автономия феномени билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир инсон илк ёшликдан фақат ўз манфаати учун яшайди ва курашади. Бундай шароитда сиблинг муносабатларининг фақат ижобий бўлишига эришиш анча мушкул.
Ўзига хос демократия муҳити оилаларда барқарор бўлган ўзбекистонликлар миллати, ирқи, келиб чиқиши ва иқтисодий мақомидан қатъий назар, албатта, оилада икки ва ундан ортиқ фарзанд бўлишига интилади ва болалар ўртасидаги муносабатларни ижобий тарзда йўлга қўйиш, оилавий роллар тақсимоти борасидаги ишларга алоҳида масъулият билан қарайди. Бунда эр-хотин момолар ва боболар ўгитларидан, асрий анъаналар самарасидан ўринли фойдаланишга интилади. Ҳукуматнинг бу борадаги демографик сиёсати ҳам оилалар манфаатига ҳамоҳанг, ягона фарзанд мамлакат иқтисоди ва унинг истиқболи учун етарли эмас эканлигини бизда ҳамма тушунади. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматнинг оилада соғлом турмуш тарзини барқарорлаштириш, миллий генофондни яхшилаш сиёсатининг туб маъноси мамлакатмизда дунёга келган ва келаётган фарзандлар, аввало, тўрт муччаси соғ туғилсин, соғ-саломат катта бўлсин ва уларни дунёга келтирган она оналик бахтидан тўла бахраманд бўлиб, турмуш ўртоғи билан биргаликда бахтиёр соғлом турмуш тарзини оиласида барқарор этсин. Юртимизнинг барча йирик шаҳарларида ташкил этилган скрининг марказлари, петенатал шифо масканларининг асосий вазифаси соғлом фарзандлар туғилишини олдиндан аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олишдир. Зеро, “Соғлом она – соғлом насл” шиори ҳар бир ўзбекистонликнинг қалбига сингиб кетган нақлдир. Download 263.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling