Васила Каримова оила психологияси
Download 263.96 Kb.
|
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007
Болани асраб олиш. Айрим ҳолатларда бола бегона шахслар томонидан асраб олинади ва қонуний рўйхатдан ўтказилади. Бундай ҳолатларда ота-она – бола муносабатларида сунъийлик элементлари кўп бўлади, чунки агар болани чақалоқлигидан асраб олган бўлса, бола уларни табиий идрок этаверади. Лекин ота-она учун унга кўникиш муаммоси юзага келади. Шу сабабли ҳам бундай оилалардаги шахслараро муносабатлар кўп ҳолларда яширин ёки очиқ равишда таранг бўлади.
Болани сақлаб олган эр-хотиндаги ота-оналик мотивацияси аслида бошқа тоифалардан қолишмайди. Баъзан ҳаттоки, кучли ҳам бўлади. Чунки асраб олишга мажбур қилган мотивлар бепуштлик, кеч турмуш қуриш ёки ўз фарзандининг нобуд бўлганлиги бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай оилалардаги ота-онанинг тарбия услуби гиперпротекцияга, ҳаттоки, ҳаддан зиёд гиперпротекцияга ўхшайди ва шунга яраша салбий оқибатларга эга. Яна бир сабаб – одатда бола асраб олишга ахд қилган эр-хотинлар болани кутадилар, кутишлар мутивацияси қанчалик кучли бўлса, болани эркалатиб юбориш ёки унга нисбатан талабалар қўйиш шунчалик катта бўлади. Учинчидан, бола бошқа инсонлардан дунёга келгани учун унинг генларида ўша ҳақиқий, табиий ота-онанинг сифатлари бўлиб, у баъзан асраб олган ота-онага ўхшамайди. Техасс штатида 10 йил мобайнида ўтказилган тадқиқотлар натижасини таҳлил қилган рус олимаси Равич-Шербо И.В. (2002) бундай болалардаги шахсий ва интеллектуал кўрсаткичлар табиий ота-оналар сифатларига асраб олган ижтимоий ота-оналарникига нисбатан анча яқин бўлишини исботлади. Яъни, қанчалик уринмасин, асранди болада ўша туққан онаси ва отанинг сифатлари кўринаверади. Айрим кўникмалар, одатлар, характер хусусиятлари асраб олганларга яқин бўлиши мумкин. Шу боис ҳам баъзи асраб олувчи ота-оналар муайян муддатдан кейин асрандини етимхоналарга қайтарадилар, бу билан улар боланинг келгуси тақдирига янада мураккаб чизгиларни белгилайди, дилини оғритадилар. Асранди болалар муаммоси Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Бизда ҳозирги пайтда 7 мингдан зиёд бола яқин қариндошлар ёки маҳалладаги олийжаноб инсонлар тарбиясидадир. Улар сони Меҳрибонлик уйларидаги чин етимлар сонидан ортиқлиги халқимизнинг асл табиатидаги одамийлик, олийжаноблик хислатлари билан боғлиқ. Лекин нима бўлганда ҳам бизда болани ўз ота-онаси тарбиясига бериш анъанага айланган. Оилавий етимхоналарда ҳам яқинларнинг етим болалари ва турли сабабларга кўра ота-онадан жудо бўлган қўшни болалар тарбияланадилар. Download 263.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling