Васила Каримова оила психологияси


-боб. Ака-укалик ва опа-сингиллик муносабатлари психологияси


Download 263.96 Kb.
bet61/73
Sana17.06.2023
Hajmi263.96 Kb.
#1553327
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73
Bog'liq
Karimova V.M. Oila psixologiyasi-2007

8-боб. Ака-укалик ва опа-сингиллик муносабатлари психологияси


8.1. Сиблинг мақомининг бола ва катталар муносабатига таъсири


А.Адлер оилашунослик фанида илк маротаба бола шахсининг шаклланиши ва ривожланиши унинг оиласидаги ака-укалар ва опа-сингилларнинг борлигига боғлиқлиги ғоясини илгари сурган. Афсуски, бу омил Шарқ халқлари, хусусан, Ўзбекистон учун ўта муҳим бўлишига қарамай, бизда ҳам, кичик оилалар хос бўлган Ғарбда ҳам жуда кам ўрганилган.
Психологик адабиётда сиблинг мақоми аслида (инглизча sibling, sibs – бир оиладаги акалар ва опалар маъносини билдиради) – муайян инсоннинг муайян оилада туғилиши, жинси ва туғруқлар орасидаги расмий фарқни ифодаловчи тушунчани билдиради. Боланинг сиблинг мақоми ва унинг шахсий кўрсаткичлар билан боғлиқлиги масаласига хали аниқлик киритилмаган, яъни аниқ илмий далиллар етарли эмас. Шунга қарамай, кўпгина тадқиқотчилар (Ричардсон Р., 1994; Дрисколл Р., Икстейн Д., 2003; Бразингтон Р., 2003 ва бошқалар) шахснинг сиблинг мақоми унинг шахсига, эр-хотинлик ва ота-оналик мақомларига, дўстлар билан муомаласига, ишда раҳбарият ва ҳамкасблар билан ўрнатадиган мулоқотларининг характерига таъсир этишини ўрганишган. Эмпирик маълумотлар бундай боғлиқликларнинг тўрт тури мавжудлигини таъкидлайди.

  • Тўнғич бола, оиладаги фарзандларнинг каттаси, одатда ота-онасининг умиди бўлиб, ота-оналар ундан кўп нарсаларни кутади ва одатда у бу умидларни оқлайди ҳам. Ундаги муваффақиятларга бўлган интилиш, ўқиш ва касб-ҳунар эгаллаш йўналишидаги ютуқлари ва унга эришиш имкониятлари ҳам одатда юқори бўлади. Унинг муваффақиятлари нафақат ота-онанинг кутишларига боғлиқ, балки маълум вақт эркалатилган боланинг, кейинчалик “тахтдан тушиши”, мавқенинг бирдан ўзгариши ва кутишлар тизимининг ҳам шунга яраша бошқача бўлиб қолиши билан боғлиқдир. Буни Адлер ибораси билан айтганда, “детронизация”, яъни тахтдан айрилиши деб аташ мумкин. Чунки укаси ёки синглиси пайдо бўлгандан сўнг, ота-онасининг эътибори бирдан бошқа болага қаратилиб, унга муносабат ўзгариб қолганлигини бола ўзига хос қайғуриш билан ҳис қилади. Лекин ота-онанинг эътибори ва меҳрига қайтадан эришиш мақсадида у ҳаракат қила бошлайди.

Агар тўнғич фарзанднинг ука кўргандан сўнг пайдо бўладиган депривацияси кучли бўлса-да, ўзини кўрсатиш учун ички имкониятлари, лаёқати етарли бўлмаса (баъзан тўнғич фарзанд нимжонроқ бўлади), унда боланинг хулқида кескин салбий ўзгаришлар рўй бера бошлайди, масалан, укасини ёмон кўриб, унга зиён етказишга ҳаракат қилади, инжиқлиги билан ота-онасини хафа қилади, овқат емайдиган, ўзи мустақил равишда ухламайдиган, ҳатто, ҳожатга чиқмайдиган, айтилганларни бажармайдиган ўжар бўлиб боради. Ҳаётда шундай воқеалар ҳам кузатилганки, энди тетапоя бўлиб, мустақил ҳаракатлар қила бошлаган тўнғич фарзанд укасини итариб юбориши, оғзига ёмон нарсаларни солиб қўйиши, бешикда ухлаб ётган болани йиқитиш ҳолатлари бўлган. Яъни, ота-онанинг домимий меҳри етишмаётганлигини ҳис қилган болада рашк ҳисси уйғонади, унинг сабабчиси эса янги дунёга келган укасидир.
Шунга қарамай, аксарият тўнғич фарзандлар ота-онасининг зийраклиги, ўзида пайдо бўлган кўникма туфайли янги шароитга мослашади, секин-аста укасига меҳр қўяди, унга ғамхўрлик қилишдан роҳатланадиган ҳам бўлиб қолади. Бу унга фойда келтиради ҳам: келажакда у турли тоифа инсонлар, жумладан, катталар, обрўли инсонлар билан келишиб ишлашга ҳаракат қиладиган, уларнинг кўнглига қарайдиган, уйида кўрганлари кўчада қайтарилмаслигига ҳаракат қиладиган, мослашувчан бўлиб ўсади. Одатда бундай боланинг тенгқурлари орасида ўзига хос мавқеи бўлади. Ёшлигидан ота-онанинг юзи-кўзига қараб, уларнинг муносабатини ҳис қилишга ўрганган бола келажакда ўқитувчиси ёки раҳбарининг ҳам юзи-кўзига қараб, муомала қилишга ўрганади. Ота-оналик мақомига алоқадор муносабатларни ташқарида бошқаларга ҳам қўллашга кўникиб боради. Шунинг учун тўнғичларда киришимлилик, кичикларга ғамхўрлик, мустақил қарорлар қабул қилишга, масъулиятни бўйнига олиш ва лидерликка мойиллик ривожланиб боради. Шунинг учун ҳам жамиятда раҳбар лавозимларда ишлаётган, сиёсий ва жамоатчилик идораларини бошқараётганларнинг аксарияти оилада тўнғич фарзанд эканлиги ўрганилган. Масалан, Америка Президентларининг ярми, 20 нафардан ортиқ австронавтлар оилада тўнғич фарзандлар бўлишган. Одатда оилада ўсаётган ўғил болаларнинг тўнғичи эркаклар жамоасини (масалан, ҳарбий, халқаро, сиёсий ташкилотлар), сингиллари бўлган акалар хотин-қизлар жамоасини (мактаб, шифохона), ва шунга ўхшаш опалар ҳам мантиқан мос равишда жамоаларни муваффақиятли бошқарадиган раҳбарлар бўлиб етишади. Никоҳ борасида эса ўртанча фарзанд анча келишиб, бахтли яшашга мойил бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим ҳолатларда айнан тўнғич фарзандлар баъзан жамиятда муаммоли, тарбияси оғирлар категориясига тушиб қолади. Бунга ё ота-онанинг катта фарзандидан умидларининг ҳаддан зиёд оғирлиги ёки “детронизация” жараёнининг бола томонидан салбий идрок этилиши сабаб бўлади.
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling