Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- – Статистик методлар.
– Эксперимент. Ушбу усул ёрдамида бир омил таъсирининг бошқа бир
омил ёки ҳолатнинг келиб чиқишига туртки бўлишини аниқлаш мумкин. Одатда оилавий муносабатлар динамикасини ўрганишда, у ёки бу ҳодисалар ёки омиллар ўртасидаги боғлиқликни аниқлашда эксперимент усулидан фойдаланилади. Бунда бир неча хонадон экспериментал, яъни синов ўтказилаётган гуруҳ ҳисобланса, бошқалари назорат гуруҳи сифатида сақланади, экспериментдан сўнг, олинган натижалар иккала гуруҳ мисолида қиёсланади. Чунки бундай таққослаш ўтказилмаса, эксперимент ўтказилган гуруҳдаги ўзгаришларнинг салмоғини қайд этиш мушкул бўлади. Республика “Оила” илмий-амалий маркази олимлари 2006 йилда мамлакатимизнинг айрим худудларида танлаб олинган гуруҳларда ўзига хос эксперимент ўтказишган: маҳаллада “Оила университетлари” ёки “Ота-оналар университетлари” ташкил этиб, эксперимент олдидан университет тингловчиларининг қатор масалаларда оилавий установкаларини қайд этганлар, сўнгра аниқ дастур асосида 6 ой мобайнида машғулотлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлардан сўнг яна ўша сўровнома орқали улар фикрлари ўрганилиб, натижалари мониторинг қилинганда, тарғибот- ташвиқот ишларининг самарадорлиги қайд этилган. Бу ҳам ўзига хос эксперимент бўлиб, муайян мақсад ва натижани кўзлайди. – Статистик методлар. Математик статистиканинг қатор усуллари эмпирик изланишлар давомида қўлга киритилган маълумотларнинг қай даражада илмий жиҳатдан асосланганлигини исботлдаш мақсадида қўлланилади. Айниқса, бир ҳодиса ёки ҳолатнинг биошқа бир ҳолат ёки ҳодисанинг оқибати, сабаби эканлигини исбот этиш учун статистик методларни қўллаш барча тадқиқотларнинг талабларидан биридир. Масалан, оила аъзоларининг бирор қадриятларга нисбатан муносабатларида яқинлик, ўхшашлик борлигини исботлаш учун кореляцион методлардан фойдаланилади. Масалан, Спирменнинг ёки Кэндаллнинг корреляция коэффициентларини ҳисоблаш усуллари бундай шароитларда жуда қўл келади. Ёки олинган эмпирик рақамларнинг ишончлилиги ва математик жиҳатдан тўғрилигини исботлаш мақсадида тадқиқотчилар Стьюдентнинг t – мезонини қўллайдилар. Бундай ёндашув олимнинг меҳнати асосланган, маълумотлари ишончли эканлигини тасдиқлайди. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling