Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўп фарзандли оила
- Дистант оила ёки “аккордеон”
Муаммоли оилалар деб, Минухин оила ичидаги мавжуд тузилмалар
ўртасидаги муносабатларнинг бузилишини тушунади. Масалан, “pa-de-de” типидаги оила (французча pas de deux – икки киши рақси маъносини билдиради) одатда фақат икки кишидан иборат бўлиб, бундай оилада фарзанд бўлмайди. Ёки фарзандлари аллақачон “учирма” қилинган бўлиб, ота-она хонадонини тарк этган бўлади. Бу каби оилалардаги ўзаро муносабатлар анчагина таранг бўлиб, аксарият ҳолатларда бундай кечинмалар вақтинча характерга эгадир. Унда наслни давом эттириш, бола тарбияси каби муаммоларнинг мавжудлиги эр-хотин муносабатларига раҳна солади. Кўп фарзандли оила (“чориқ” типли оила) муносабатлар тизими серқирра бўлган оиладир, унда баъзан, фарзандларнинг тўнғичи ота- оналардай юқори поғонага ҳам кўтарилиб қолади. Бундай оиладаги муносабатларнинг яхши бўлиши учун ота-она ҳар бир оила аъзосининг вазифалари ва оиладаги мақомларини аниқ тасаввур қилиб, бўлиб бериши, тўнғич бола билан кичиклар ўртасидаги муомала қоидаларини болаликдан бир маромда йўлга қўйилган бўлиши талаб этилади. Бу ерда ота-она тузилмаси, яъни, ота-онанинг мавқеи, обрўси кучли ва етакчи бўлиши шарт. Дистант оила ёки “аккордеон” типидаги оилада аъзолардан кимдир, бу кўп ҳолларда ота – у ёки бу сабабга кўра оила аъзолари билан кам кўришади (узоқ муддатли сафардаги денгизчи, ҳарбий хизматчи, геолог, нефт қазувчи каби). Ота бундай ҳолатларда ўзаро муомала жараёнларида ё жисмонан мавжуд шахс сифатида ёки рамзий тарздаги ота сифатида иштирок этади. Оилада эр-хотинлик алоқалари ҳам, ота ва бола муносабатлари ҳам болалар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳам азият чекиб туради. Гоҳида 28 оилада гўёки яширин қолипда ажрим тургандай бўлади. Лекин айни шу ҳолат кўпинча дистант оиланинг ажрим бўлган оиладан афзал эканлигини кўрсатади. Беқарор оила таркибан ҳам, турар-жой, яшаш жойи масаласида ҳам ўзгарувчан бўлади. Масалан, айрим аёллар биринчи никоҳидан ажралганидан сўнг тез-тез эркакларни алмаштиради, токи кўнглига маъқул бўлган инсонни топмагунича турлича муносабатлар тизимида бўлади. Бу фарзандлар томонидан яхши қабул қилинмайди, она билан болалар муносабатлари ҳамиша таран туради. Шунга ўхшаш ҳолатлар тез-тез турар жойини алмаштиришга мойил оилага ҳам хосдир. Муносабатлар таранглиги нафақат шу оиланинг ичида, балки янги турар жойга келиб янги тенгдош ўртоқлар ва синфдошлар орттирадиган болаларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши табиийдир Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling