Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

зиддиятлар пайдо бўлади. Бу одатда кутилмаганда рўй берадиган 
ҳолатларнинг оқибати бўлиб, оила аъзолари буни кутмайдилар. Масалан, эр-
хотинларлардан бирининг хиёнати ва унинг ошкор бўлиб қолиши, ўғилнинг 
ноқобил бўлиб гиёҳванд моддалар истеъмол қилишини катталар билиб 
қолишлари, оила аъзоларидан бирининг бошқа жиноят йўлига кириб қолиши, 
фалокатлар ва шунга ўхшашлар оилавий муносабатларнинг тўсатдан 
ўзгариши, муносабатларни қайта кўриб чиқишни тақозо этади. Бунда ҳам 
оиладаги катталарнинг оқиллиги, маҳалланинг ҳамжиҳатлиги ижобий рол 
ўйнаши мумкин. 
1.5. Оиланинг турмуш тарзи олимлар талқинида 
илавий ҳаётни тизимли тарзда тасаввур этиб, унинг психологик 
хусусиятларини ўрганишга жазм этган олимлардан бири америкалик 
тадқиқотчи Виржиния Сатир (1992, 2000) ҳисобланади. У оилавий 
ҳаётни тавсифлаш учун қуйидаги тушунчаларни ишлатади: оила 
энергетикаси, оила тизими, чегараси ва функционал хусусиятлари. Бу билан 
у келиб чиқиши нуқтаи назаридан биологик ҳисобланган ижтимоий 
институтга технологик методологияни тадбиқ этишга уринади. Бундай 
ёндошув ХХ аср ўрталарига хос бўлиб, у туфайли олим оилани тушуниш 
борасида нафақат янги йўналишга асос солди, балки уни даволаш, бу 
борадаги тиббий муаммоларни ҳам ўрганишни бошлаб берди. 
Оила энергетикаси тушунчаси ўз ичига кўплаб жабҳаларни хусусан, 
оиланинг тиббий-биологик хусусиятларидан тортиб, унинг психологик 
мавжудлигини белгиловчи омиллар, экологик шарт-шароитлардан бошлаб, 
тирикликнинг мезонлари бўлмиш овқатланиш ҳамда ҳар бир оила 
аъзосининг хатти-ҳаракатларининг намоён бўлишигача қамраб олди. 
Оилавий ҳаётнинг психологик энергетикасини тавсифлаш учун Сатир 
“оиланинг эмоционал қозони” тушунчасини ишлатади, яъни, оила 
аъзоларининг кундалик мулоқот, муомала жараёнларини у гўёки “бир 
О 


24 
қозонда қайновчиларнинг биргаликда яшашида намоён бўладиган ҳиссиётлар 
кўзгусидай” тасаввур этади. Бу “қозонда”ги ҳис-кечинмалар ҳаётнинг муайян 
даврларида ўта жўшқин ва бой бўлса, бошқа бир даврда мазмунан тор ёки 
таранг ҳам бўлиши мумкин. Оила аъзоларининг бир бирларига меҳр-
муҳаббати, яқинлиги, ҳамкорлиги маълум даврларда кучли ижобий бўлса, 
бошқа даврда кимнидир кимдандир тобелиги боис ёки кимнингдир 
қаттиққўллиги боис торроқ, мазмунсизроқ бўлиши ҳам кўзатилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling