Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ота-оналар тузилмаси
- Ака-опа-укалар тузилмаси
Эр-хотин тизими оиладаги эр ва хотиндан иборат бўлади. Эркак ва аёл
қовишувидан бошланадиган бу тузилма аслида бутунлай бир-биридан фарқ қилувчи қадриятлар, қарашлар, кутишлар ва эътиқодлардан таркиб топадики, агар уларнинг ҳар бири ўзаро мулоқот жараёнида бир-бирларини билгани сари ўз қарашлари, хатти-ҳаракат меъёрлари, одат ва қилиқларидан қисман бўлса-да, воз кечмас экан, оилавий бирлик рўй бермайди. Бу жуда катта психологик жараён ҳисобланиб, унинг натижаси ўлароқ оилада эр-хотиннинг бир-бирига адаптацияси, мослашуви рўй бериши мумкин. Янгича “қовишув”, бир-бирини идентификация қилиш, ўхшашликлар жараёни адаптациянинг муҳим натижаси ўлароқ, бундай бир-бирига яқинлашиш, “ўхшашлик ва уйғунликнинг” пайдо бўлиши йиллар давомида сайқал топиб боради. 27 Лазарев ва Раге деган олимларнинг қайд этишларича, одам бошидан кечириши мумкин бўлган стрессор ғамлардан энг кучлиси турмуш ўртоғидан жудо бўлиш ҳисобланади, чунки улар йиллар мобайнида бир-бирларига жуда кўникиб, киришиб кетган бўлади. Айни шу тузилмадаги ҳар қандай эврилишлар, низолар ва қийинчиликлар яхлит оиланинг барча аъзоларига бирдай таъсир этади. Ота-оналар тузилмаси ҳар доим ҳам эр-хотинликни назарда тутмайди, зеро, уни ёлғиз момо, хола ёки тўнғич фарзанд ҳам ташкил этиши мумкин. Шунинг учун терапевтик муолажаларда ёки маслаҳатларда ота-оналар тузилмасини айнан ким ташкил этишини билиш аҳамиятлидир. Ота-оналар энг аввало оиланинг хавфсизлиги, унда самимият муҳитининг бўлиши, тарбия жараёнларининг қандай кечишига жавобгардир. Улар шу оиладаги барча фарзандларнинг келажагини, керак бўлса, жуда яхши камол топиши учун ўз билим ва тажрибасини сафарбар этадиган инсонлардир. Ака-опа-укалар тузилмаси – оилада фарзандларнинг ҳаётни ўрганишлари, бир-бирларини тушунишлари баъзан тортишиб, баъзан дўстона муомалани йўлга қўйишлари жуда муҳимдир. Одатда оилада шаклланган ва сайқал топган ака-ука, опа-сингилчилик муносабатлари кейинчалик дўстлар, ҳамкасблар, рақиблар билан бўладиган мураккаб ўзаро муносабатларни йўлга қўйиш учун зарур бўлади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling