Васила Каримова
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
5-босқич. Болалар катта бўлиб, балоғат ёшига етадилар, ўқишларни
тугатиб, мустақил касб-ҳунар эгаллаш босқичига қадам босганда, айрим ёшлар мустақил оилавий ҳаёт қуришга ҳам улгурадилар. Шу даврга келиб, “Бола – ота-она” муносабатлари деярли тугайди. Айниқса, бу ҳолат европа халқларига мос, балоғат ёшига етгач, деярли барча ҳаётий масалаларни ёшлар ўзларича, ўз билганларича хал қила бошлайдилар. Ота-оналар уларнинг хато қилиб қўйишларидан хавотир олмай қўяди. Бизда, Шарқ халқларида бу ҳолат бироз бошқача: ота-она фарзанди касб-ҳунарли бўлиб, мустақил профессионал йўлдан кетаётган бўлса ҳам, уларнинг келажаги, оиласи, молиявий аҳволи борасида хавотирга тушаверади, ўғил уйланиши, қизларнинг турмуш чиқишларида ота-она ва уларнинг ота-оналари – момолар ва бувалар бош-қош бўладилар. Турмуш ўртоғи танлаш масаласи ҳам бизда жуда кам ҳолатларда бўйига етган қиз ёки йигит ихтиёрига ҳавола этилади. Яъни, кўчадан бирдан нотаниш қизни “Танишинг, бу менинг бўлғуси қаллиғим, турмуш ўртоғим” дейишлар бизда деярли учрамайди, чунки бунга бизнинг асрий урф-одатларимиз, оилавий тарбия мезонларимиз йўл қўймайди. Айрим бўлинмаган оилаларда ўғил уйлангандан кейин ҳам, қиз фарзандли бўлганда ҳам ота-оналар уларнинг ғамини еб, ҳаётда қоқилмасликлари учун ҳаракат қилаверади. Ҳаттоки, мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида шундай одатлар борки, она кўзи ёриган қизининг озиқ-овқати, емиши учун тўла ўзини жавобгар, деб ҳисоблайди. Чунки бунга икки сабаб бор: биринчиси – янги кўзи ёриган аёл организмида шундай янгиланиш рўй берадики, уни ўзига келтириш учун айнан йиллар мобайнида 21 ўз оиласида еган-ичганлари адаптация жараёнларини тезлаштиради; иккинчидан – ўз онасининг меҳрибонлик кўрсатаётганлиги ёш онанинг яқинда бошидан кечирган –ийинчиликларини унутиш, ўзини чинакам она сифатида онасидай ҳис қилишини таъминлайди. Ушбу психологик ҳолат ўта муҳим бўлиб, айнан ўзбекларда бу оила мустаҳкамлигининг омилларидан ҳисобланади. Қайнона ҳам она, у ҳам келинига ачинади, туғруқнинг азобларини унутиши учун қўлидан келганини қилади, лекин ўз туққан онасининг хабар олиши, ёнида бўлиши кўплаб кузатишларда ёш онанинг оналик ролига тезроқ кириб кетишига, кўкрак сути билан боласини эмизиб катта қилишида катта роль ўйнайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, айрим ҳолларда ота-онанинг ёшлар ҳаётига аралашуви шу қадар бевосита характерли бўладики, бу ёшлар билан ота-оналар ўртасидаги низоларга ҳам сабаб бўлади, қайнона ва келин, қайнота ва куёв ўртассида низолар ҳам ана шундай аралашувнинг кўплигидан келиб чиқади. Яъни, ота-онанинг фарзанди балоғат ёшига етиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгандаги аралашувлари, ғамхўрликлари ҳам ижобий, ҳам салбий оқибатларни олиб келиши мумкин. Фарзандларнинг мустақил иқтисодий мақомга эга бўлишлари, ўз оиласига эга бўлиши ота ва онага бошқа яна қўшимча ролларни бажаришни тақозо этади – келин, куёв, қайнона, қайнота ва бошқалар Бундан ташқари, янги пайдо бўлган ёш оиланинг қариндош-уруғлари ўртасидаги муносабатлар, масалан, қуда-андачилик муносабатлари ҳам ёш оила ва унинг ота-оналари мақомларининг ўзгаришига олиб келади. Масалан, “энди қудаликмиз”, “куёвим бор”, “буви ёки бува бўлдим” каби эътирофлар шахс онгида ва хулқида жиддий ўзгаришларни келтириб чиқаради. Айрим аёллар айни шу дақиқалардан бошлаб, ташқи кўринишидан тортиб, ҳаёт тарзида ҳам жиддий ўзгаришларни бошлайди, масалан, тез-тез ичадиган ота бу салбий қилиғини ташлайди, чунки келиндан уялади; намоз ўқимайдиган она қуда-андалар олдида уяламан деб, намоз ўқишга киришади, маҳалла-куйга кўпроқ аралашадиган бўлиб қолади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling