Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

3-босқич. Бола оиладан ташқаридаги ижтимоий институтлар – 
мактабгача таълим муассасалари, айниқса, узлуксиз таълимнинг бошланғич 
ўчоғи ҳисобланган мактабга бора бошлайди. Мактаб шундай масканки, у 
ерда ҳар бир боланинг қай даражада ва қандай ижтимоийлашгани синовдан 
ўтади. Чунки у энди нафақат ўзи тенгқур болалар билан, балки катталар, 
бегоналар, кўчадаги турли тоифали инсонлар билан муомалага кириша 
бошлайди. Бу муомала жараёнида унинг қанчалик ҳаётга тайёрлиги, 
оиласида қандай аҳлоқий ва маънавий ўгитларни олганлиги, кимнинг боласи 
О 


20 
эканлиги, оилавий муҳити қандайлиги билина бошлайди. Энг муҳими – 
мактабга келгач, боланинг ақлий ва интеллектуал салоҳияти, интизоми 
текширувдан ўтади. Яъни, боласини мактабга берар эканлар, ота-оналар ҳам 
жамоатчилик олдида ўзига хос синов ва текширувдан ўтаётгандай ҳис 
қиладилар ўзларини. Яхши ёки ёмон ота-оналик роллари мактаб йилларининг 
дастлабки ой ва йилларида билингани сабабли, кўпгина ота-оналар айни шу 
даврларда кучли стрессни бошидан кечирадилар. 

4-босқич. Бола ўсмирлик даврига қадам босганда, у ота-онасидан 
мустақилликни, ҳадеб таъқиб қилавермасликни даъво қила бошлайди. Ота-
онанинг фарзанд олдидаги обрўси, кераклиги даражаси пастлай бошлайди. 
Бу даврга келиб ота ҳам, она ҳам ўзининг фарзандига нисбатан 
муносабатларини ўзгартиришга мажбур бўлади, чунки болада янгича талаб 
ва истаклар, янгича фикрлаш, урф-одатлар, мусиқага ҳавас, турли хил 
гуруҳлар билан мулоқотда бўлишга интилишлар пайдо бўлади. Бу давр ота-
онанинг боласида пайдо бўлаётган ўзгаришларга, ёшга оид янгиликларга 
қанчалик фаҳм ва фаросат билан, сабр-қаноат билан туриб беришларини 
синовдан ўтказади. Синовдан яхши ўтган ота-онанинг боласи кейинги 
босқичга эсон-омон яхшилик билан, очиқ зиддиятларсиз ўтиб олади, акс 
ҳолда ўсмирлик даврининг ўзига хос зиддиятлари гирдобида ота-она – бола 
муносабатлари жиддий ёмонлашади, айрим болалар уйдан кетиб қолиш 
ҳолатларигача боради. 


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling