Васила Каримова
Оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-босқич .
1.4. Оиланинг ҳаётий тарзи ва зиддиятлари
иланинг ҳаётий тарзи унинг ҳаётий цикли, тутими билан боғлиқ. Айрим олимлар, масалан, В.Сатир замонавий оиланинг бола тарбияси ва унинг манфаатларига боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, бу маскандаги ҳаёт мароми ва тутимини бола ривожланишининг босқичлари билан боғлайди. Шунга кўра, қуйидаги босқичлар фарқланади: 1-босқич. Аксарият олимлар оиладаги ҳаёт цикли икки ёшнинг узоқ муддатга аҳду-паймон қилиб никоҳга киришга қарор қилган онлариданоқ бошланишини таъкидлайдилар. Бошқа муаллифларнинг фикрича, оиланинг бошланғич нуқтаси икки шахс расман никоҳга кирган вақт, кўпчиликнинг гувоҳлигида ўтказилган тантаналар билан изоҳланади. 2-босқич. Икки ёшнинг интим қовушиши оқибатида зурриёднинг пайдо бўлиши. Сатирнинг фикрича, зурриёднинг пайдо бўлиши, туғилиши эр ва хотиннинг асл муносабатларини синовдан ўтказади ва улар ўзига хос янгича муносабатлар даврини бошдан кечира бошлайдилар. Бу даврга асосий мазмун ва маъно берувчи воқеа – бу эр ва хотинга янги ролларнинг берилиши, анчагина катта ижтимоий масъулиятни ўзига қамраб олган ота- оналик ролларининг бошланишидир. Кўплаб халқларда, айниқса, ўзбекларда боланинг дунёга келиши жуда катта қувончли маросимлар билан бошланиб, улар қадрият сифатида асрлар оша сақлаб келинмоқда. Масалан, бола туғилиши билан боғлиқ суюнчи маросимлари, ақиқа, бешик солди, суннат ва бешик тўйлари кабилар шулар жумласидандир. Шунга қарамай, айрим халқларда, масалан, европа халқларида оилада фарзанднинг туғилиши муайян ташвишлар, руҳий тарангликлар, айниқса, она бошидан кечирадиган эмоционал ҳаяжонлар, яқинларига ижтимоий ва молиявий ташвишларни келтириб чиқарадики, бу ҳам баъзан оилавий муносабатлардаги тарангликларда акс этади. Оила ва фарзанд олдидаги бундай масъулиятлар айрим ҳолларда эр-хотин муносабатларининг дарз кетишига, баъзан ажримларга, бизнинг шароитимизда қуда-андачилик муносабатларидаги келишмовчиликларга ҳам сабаб бўлади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling