Васила Каримова
Айрим мамлакатларда туғилиш коэффицентларининг ўзгариши
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тарбия ва назорат
- Хусусий мулкка эга бўлиш
Айрим мамлакатларда туғилиш коэффицентларининг ўзгариши
(1000 нафар аҳоли сонига нисбатан тирик туғилган болалар сони) № Мамлакатлар номи 1989 йил кўрсаткичи 2002 йил кўрсаткичи 1 Россия 14,7 9,7 2 Қозоғистон 23,4 15,3 3 Қирғизистон 30,5 20,3 4 Тожикистон 38,8 27,2 5 Туркманистон 34,8 22,0 6 Ўзбекистон 33,3 21,1 7 Россияда кўп фарзандли оилалар улуши 1%ни ҳам ташкил этмагани ҳолда, ўртача миқдорда болаларга эга оилалар сони 5% гачани ташкил этади. 8 Шуни таъкидлаш жоизки, бизда ҳам кўп фарзандли оилалар сони йил сайин камайиб бормоқда. Тарбия ва назорат функцияси – ота-оналарни зурриёдларини қобил ва ақлли, имон-эътиқодли, соғ-саломат вояга етишини таъминлашларига боғлиқ. Чунки, оила – нафақат эр ва хотинни, уларнинг мақомларидан келиб чиқиб тарбиялайди, балки ёш авлодни ҳам оиласи, ота-онасига муносиб инсонлар бўлиб етишишлари, жамиятга фойдаси тегиши учун қайғуради. Ўзбек оиласида авлодлардан мерос бўлиб қолган тарбия мезонлари ва анъаналари мавжудки, уларнинг ҳаётийлиги ва бардавомлиги боис жамиятда қадр топган барчасида ёш авлод тарбияси масаласи етакчи ҳисобланган удумлар ва урф-одатлар ҳамон сақланмоқда. Хусусий мулкка эга бўлиш ва авлодга мерос қилиб қолдириш вазифаси ҳам муҳим бўлиб, у ҳар бир оиланинг ўз жамғармаси бўлишини тақазо этади, шунинг учун ҳам “Эр-хотин – қўш ҳўкиз” бўлиб, тинмай меҳнат қилади, орттирганига тўй ва оилавий тадбирлар ўтказади, уй-жой, томорқаларни фарзандларига мерос сифатида қолдиради. Бу ҳам оила мустаҳкамлигига, ота-оналарнинг обрў-мартабасига хизмат қилади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси ҳамда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан оилавий бизнес, хотин-қизлар кичик ва ўрта бизнесини ривожлантириш, аёллар тадбиркорлиги учун банклардан имтиёзли кредитлар бериш сиёсати изчил амалга оширилиши туфайли аёлларнинг оила бюджетига қўшаётган ҳиссаси ҳам ортиб бормоқда. Бунинг натижасида фарзандларда ҳам тадбиркорлик хислатлари ўсишига реал имкониятлар яратилмоқда. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, онаси тадбиркор бўлган қизларда илк ёшликданоқ бошқарув ва лидерлик сифатлари, тадбиркорлик кўникмалари шаклланиб борар экан (В.М.Каримова, 2003). Юқорида таъкидланган вазифалар ижтимоий-иқтисодий тузумнинг характерига кўра ўзгариши, бири долзарб, бири эса камроқ аҳамиятли бўлиб 7 Социальный мониторинг. – М.: “Инноченти”, 2004. – С. 62. 8 Социология семьи: Учебник / Под ред проф. А.И. Антонова. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: ИНФРА- М, 2005. – С. 59. 19 қолиши мумкин. Лекин ҳар бир оила аъзосининг шу вазифаларга психологик жиҳатдан тайёрлиги – уларнинг инсон сифатида ўзини бахтли ҳис қилишини, оиласининг мустаҳкам бўлиши, фарзандларининг комил бўлиб етишишларини таъминлайди. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling