Васила Каримова
Бева бўлиб қолиш, ёки турмуш ўртоғининг вафоти муносабати
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Оила Каримова
- Bu sahifa navigatsiya:
- Никоҳдан ташқари оила
- Альтернатив оила турлари
- Аралаш оилалар
Бева бўлиб қолиш, ёки турмуш ўртоғининг вафоти муносабати
билан нотўлиқ бўлган оила ҳам кўпроқ онанинг фарзанди билан ёлғиз қолишидир. Бундай оилалардаги маънавий муҳит ажрим туфайли пайдо бўлган нотўлиқ оиланикидан фарқ қилади. Ўзбек оналари бундай ҳолатларда отасининг руҳи ҳурматидан фарзандларида юксак инсоний фазилатларни тарбиялашга интилади. Бундай ўзига хослик қатор тадқиқотларда алоҳида қайд этилган (Г. Ядгарова, 2003). Никоҳдан ташқари оила 90-чи йилларда кўпайган оила тури, унда асосан ёлғиз қолган аёл-она оилани тебратади. Бундай оилалар ўша даврда Россияда 20-21 фоизни, Буюк Британияда ва Францияда – 32-35 фоизни ташкил этган бўлиб, кўпроқ ёшгина бўла туриб она бўлганлар (15-19 ёшлилар) ёки аксинча, репродуктив ёшдан ўтиб қолганлар – 40-44 ёшлилар ташкил этади. Бу ўринда иккала ҳолатда хотин-қизларнинг никоҳга кирмасдан туғиш мотивлари турлича бўлади. Россияда ота-оналардан биттасигина бўлган оилаларда 1989 йилда 4,5 млн. бола яшаган бўлса, бу кўрсатгич 1994 йилда 5 миллонга етди (А.Г.Волков, Е.Л.Сороко, 1999). Ўзбекистон шароитида бу каби ҳолатлар фавқулотда ҳолатлар сифатида қаралади, чунки айрим удумлар ва миллий қадриятларимиз фарзанднинг никоҳдан ташқари пайдо бўлишини қоралайди, Шундай бўлса-да, турли сабаблар ва отағоналарнинг вазиятлар қурбони бўлиши натижасида мамлкатаимизда оталикни белгилаш ҳолатлари ортиб бормоқдаки, унда ҳам кўпинча расман оила никоҳсиз оиладай тасаввур этилади. Шаърий никоҳ ўқилгани билан расмий равишда никоҳнинг ўз вақтида қайд этилмаслиги менталитетимизга зид бўлган шу тоифа оилаалрнинг расмийлаштирилиб қолишига сабаб бўлмоқда. Альтернатив оила турлари – кам учрайдиган оила турлари бўлиб, улар айрим жиҳатлари билан бошқалардан фарқланиб туради ва ўз навбатида тоифаларга бўлинади. Масалан, улардан бири – фуқаролик никоҳи деб 13 аталиб, унда эркак ва аёл ўз ихтиёрлари билан расмий никоҳни қайд эмай, яшайверади. Баъзан бундай қарорга улар кутилмаган ҳомиладорлик пайдо бўлганда ҳам келишлари мумкин. Бундай никоҳ бизнинг шароитимизга, мусулмончиликка сира ҳам тўғри келмайди. Алтернатив нкиоҳлар кўпроқ ғарб мамлакатларига хосдир. Лекин Голоднинг таъкидлашича, ҳозирда Россияда мавжуд оилаларнинг 7% шундай никоҳ асосида ташкил топган. Оиланинг муқаддаслигини тинимсиз тарғиб этишимиз азалий қадриятларни ардоқлаб келаётган юртимизда бундай салбий ҳолатларнинг бўлмаслигига хизмат қилади. Альтернатив никоҳнинг яна бир кўриниши қайта никоҳлардир. Одатда бундай никоҳ тури бева ёки тул қолган шахсларда учрайди. Аслида ҳам биринчи қайта никоҳлар XVI асрда Англияда қайд этила бошлаган. Ҳозирда эса бундай никоҳлар одатда бева қолганлар ёки ажрашиб кетганлар ўртасида қайд этилиши мумкин. Бундай оила тури ҳам ажримлар кўпайишига мос тарзда ортиб бормоқда. Аралаш оилалар ёки бегона ота-оналар билан яшайдиганлар оиласи. Бу – етимларни боқиб олиш ҳисобига пайдо бўладиган, оталикка олиш, ўгай ота ёки она билан яшайдиганлар оиласидир. Минг афсуски, турли ҳаётий вазиятлар туфайли шундай оила ҳам бор, улар нисбатан кўп бўлмаса-да, Ўзбекистонда ҳам мавжуд. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling