Васила Каримова


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

Янги давр оиласи
типологияси, тур-
лари, хусусиятлари
 
Оилани турларга бўлганда, турли олимлар 
турлича ёндашадилар. Масалан, Санк-Питербург-
 
лик олим С.И. Голод (1998) фақат эр ва хотин ҳамда уларнинг 
фарзандларидан иборат оилаларни тасаввур этган ҳолда уларнинг оила 
даврасидаги ижтимоий нуфузлари ва роллари нуқтаи назаридан оилани 
тоифаларга бўлиб ўрганишни таклиф этади. Хусусан, у моногам оиладаги 
муносабатларни оилавий табақалар нуқтаи назаридан фарқлашни таклиф 
этган. Ундан ташқари, Голод ўз китобида охирги йилларда Россияда кенг 
тарқаб бораётган ўзига хос табақали оилаларга ҳам илмий жамоатчиликнинг 
диққатини қаратади. 
Патриархал моногам оила – бу ўз моҳиятига кўра оиладаги эркак 
кишининг нуфузи, етакчилик роли, хотиннинг унга, фарзандларнинг ота-
онага тобелигини назарда тутади. Бунданй оилада ўғил болалар отанинг 
оиласини сира тарк этмайди, аксинча, уйланган тақдирда ҳам турмуш 
ўртоғини шу хонадонга олиб келади, қизлар эса кимга турмушга чиқса, унинг 
фамилиясига ўтиб, ўз ота-онасининг уйини тарк этади. Бундай оилада 
уруғнинг аталаши (фамилия), шажара ва мулкка эгалик отанинг йўлидан 
амалга оширилади, оилавий роллар эса эркакларники ёки хотинларники 
тарзида аниқ тафовутланади. Эркаклар оиланинг моддий бойликлари
ресурслари, таъминоти билан шуғуллансалар, аёллар асосан уй ишлари билан 
банд бўладилар. 
Оиланинг ижтимоий нуфузи, обрўси отанинг, эрнинг, ўғилнинг 
иқтисодий мақомидан келиб чиқади, аёлники эса – фарзандлар сони билан 
белгиланиб, унинг профессионал мақоми кўп ҳолларда оиланинг, турмуш 
ўртоғининг ижтимоий мақомига салбий таъсир кўрсатади, фархзандлар кўз 
ўнгида отанинг авторитерти пастлагандай бўлади, айрим ҳолатларда эрнинг 
оила таъминотаидаги улуши тушиб кетиши ҳам аёлнинг оила моддий 
таъминотига бевосита аралашишига сабаб бўлади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling