Васила Каримова


 Оилавий психологиянинг тадқиқот методлари


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/83
Sana30.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1735326
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83
Bog'liq
Оила Каримова

2.2. Оилавий психологиянинг тадқиқот методлари 
ила психологиясининг асосий методларига қуйидагилар киради: 
Кузатиш методи. Оилавий муносабатларни кузатиш деб 
оилавий ва турмуш вазиятларида одамларнинг ташқи хулқ-атворини 
идрок этиш ва мунтазам қайд этиб боришга боғлиқ фаолиятга айтилади. 
Одатда тадқиқот ўтказаётган психологнинг кузатаётганлигини оила аъзолари 
билмасликлари, сезмасликлари керак. Кузатув натижаларини қайд этиш аниқ 
кўрган-кечирганларни қандай бўлса шундайлигича ёзиб бориш ёки эсда 
сақлаб қолиб, кейин ҳеч бир субъектив хулоса ёки таҳлилсиз дафтарига 
белгилаб бориш тарзида кечади. 
Конкрет вазиятларни таҳлил қилиш методи. Оила муҳитида ёки 
ҳаётий шароитларда рўй берган воқеа-ҳодисаларни қайд этиш унга комплекс 
ёндашувни талаб этади. Бунда ўрганаётган шахс тестлар ўтказиши, оила 
аъзоларининг биографик маълумотларини таҳлил этиши ёки аниқ мақсадли 
сўров ўтказиши мумкин. 
 Сўров методи. Одатда психолог бир хонадонга кириб, ҳаммада бирдан 
сўров ўтказа олмайди, у ким билан, қачон ва қандай мақсадда сўров 
ўтказиши лозимлигини аниқ билиши ва олдиндан танловни белгилаб қўйган 
бўлиши лозим. Одамлар танлаб олингач, сўровномага киритилган ҳар бир 
саволнинг ифодаланишига эътиборни қарааатиш лозим. Чунки бир шахсга 
жуда осон ва аниқдай туюлган савол бошқа бир шахс учун қийин, ноқулай, 
мавҳум бўлиб туюлиши мумкин. Масалан, саволнинг мазмунини тушунишда 
О 


34 
уйда ўтирган бека билан оила аъзоси бўлган педагог аёл ўртасида фарқ 
бўлиши мумкин. Сўров одатда бевосита юзма-юз кўришиб ўтказилиши, 
телефон орқали ёки почта орқали юборилган ёзма саволнома тарзида 
ўтказилиши мумкин. Оила психологиясида сўровномалар тарқатиш орқали 
одамларнинг фикрлари, муносабатларини аниқлаш кенг тарқалган. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling