Ватан маҳалладан бошланади. ҚАрду ўқитувчиси: А. Рўзиев


Download 56.05 Kb.
Sana07.08.2023
Hajmi56.05 Kb.
#1665610
Bog'liq
А. Рўзиев Мақола


ВАТАН МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ.
ҚАРДУ ўқитувчиси: А.Рўзиев
Инсоннинг бутун умри утадиган маҳалланинг хусусияти шундаки, унда яшовчи хар бир оила, шахс шу ахил жамоа куз унгида шаклланади, хар бир фуқаронинг хаёт тарзи , унинг нимага қодир ёки мухтожлигини махалладан кўпроқ биладиган идора йуқ. Хар бир киши унинг оиласи учун қўшнилари ва маҳалласи берадиган боҳо енг ҳалис баҳодир. Турмуш билан боғлиқ хар қандай тадбир маҳалласиз ўтмайди.
Айниқса, ёш авлод тарбиясида маҳалланинг ўрни катта, ўсмирлар обруйли маҳалла оқсоқолларидан ҳайқиб турадилар, улар салобати таъсирида ўзларини ножуя хатти-ҳаракатларидан тиядилар. Катталардан дакки эшитмай деб очиқ сочиқ кўча-кўйда чиқавермайдилар. Булажак келин ва куёвларнинг кимлигини ота-оналар маҳалласи катталардан суриштирадилар. Совчилар ҳам келин бўлмишнинг, куёв бўлмишнинг уйига қадам ражида қилишдан аввал қўшниланинг хоноданига қадам қўядилар, уларнинг берган ҳолис баҳосига қараб иш тутадилар. Шунинг учун ҳам “Бир болага етти қўшни ота-онадир” деган нақл бор. Шариат бўйича хар бир оила учун унг, сул , орқа ва олдин томонидаги қирқтадан хонадон , ҳажми бир юз олтмиш хонадон қўшни мақомидадир. Қўшнининг қўшнига шаръий ҳаққи бор. Қўшни мусулмон бўладими ёки ғайридин бўладими, қўшничиликда бунинг ахамияти йўқ.
Маҳалла- куй, қўшнилар яхши – ёмон кунларда қувончли туйларда мусибатли дамларда кунингизга биринчи бўлиб ярайдилар.
Маълумки, ўзбек халқи турмушининг асосий хусусиятларидан бири шарқ халқларига хос бўлган рухий психологик хаёт тарзидир. Халқимиз хаётида одоб ахлоқ меъёрлари асосида расм-русмлар, анъаналар ва одамларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шарқона турмуш-тарзининг ўзи ниҳоятда эъзозли бўлиб, бунга инсонлардаги қаноат ва шукроналиклар, сермулоҳазалик ва андишали она табиат билан яқинлик, инсонийликка хос садоқат, қадр-қиммат, ор-номус каби олийжаноб хислатлар киради. Бу хислатларни такомиллашуви ва унга садоқат маҳаллада киши умргузаронлик қилувчи жамоада юзага келади. Халқимиз азалдан жамоа бўлиб яшаб қуни-қўшничилик удумларига қатъий риоя қилган Хуллас, маҳаллани ва умуман, жамоа турмуш-тарзини комил инсонни вояга етказишнинг ўзига хос тарбия мактабига қиёс қилиш жоиздир. Мана шу хусусиятни хисобга олиб, жойларда хокимликлар маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари турли жамоат ташкилотлари хамкорлигида аҳоли ва ёшлар ўртасида улкан ижтимоий- маърифий, маънавий-тарбиявий ишларни олиб боришда самарали меҳнат қилмоқдалар.
Аммо муайян ютуқларга қарамасдан маҳалла олдида халқимиз маънавиятини бойитиш, улардаги миллий ифтихор ва ватанпарварлик рухини кучайтириш, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, комил инсонни тарбиялаш, айниқса, ёшлар тарбияси каби ечимини кутаётган долзарб масалалар турганини эътироф этмогимиз лозим.
Маҳалла ёшлари онгида маънавият, ахлоқ имон-этиқод каби одамийлик фазилатларини юксалтириш назаримизда бир оз четда қолаётганга ўхшайди. Айрим ёшларимиз онгидаги ғурурининг етишмаслиги миллий маънавиятимизга мутлақо ётдир.
Маҳаллалар хаётидаги мана шу ва шунга ўхшаш бошқа камчиликларга чек қуйиш ёшларни жамиятимиз тараққиётига ғов бўлган турли сиёсий оқимлар диний оқидапарастлик таъсирига тушиб қолишдан сақлаш ҳам фуқароларни ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан бир қатор муҳим тадбирлар ишлаб чиқилиб хаётга жорий этилди.
Кўпқаватли бинолар жойлашган худудларда ҳам янги-янги маҳаллалар тузилаётгани, республикамизда яшовчи бошқа халқлар орасида ҳам маҳаллани тарбия мактаби деб тушунувчилар сафи тобора кенгайиб бораётганми, мазкур фармонларнинг халқчилигини яна бир бор тасдиқлади. Эндиликда илғор фикрлар кишилар бошчилик қилаётган маҳаллалардаги жамоачилик фикри муаййан маънавий куч бўлиб қолмоқда.Бинобарин, оила-инсоннинг ўзини яратган муқаддас макон. У инсон зотини, авлодини давом эттириш манбаи.
Оила ёшларни маънавий ва жисмоний шакллантиришнинг муҳим бугини айнан оилада ўзаро хурмат, мехр оқибат, халоллик меҳнатсеварлик инсонпарварлик каби олий даражадаги аҳлоқий-маънавий сифатлар шаклланади авлоддан-авлодга етказилади.
Ўзбекистонда оиланинг ўзига хос томонлардан бири уни ташкил этадиган аъзоларнинг кўп сонли эканлигидадир. Уларнинг турли авлод вакиллари бирга яшайди. Шундай оилалар борки, ўз таркибига 7-8 хатто 10 дан ортиқ фарзандларни олади, унинг бағирида бир неча кичик оилалар истиқомат қилади. Бу эса болаларни тарбиялаш, уларни умуминсоний маънавий қадриятлар анъаналардан бахрамат қилиш, билим даражасини ошириш учун қўлай шароит яратади.
Оилавий муносабатлар нисбатан мустақил ходиса бўлиб, оиланинг ички ишларига хеч ким худа-бехуда аралашишига ҳаққи йўқ. Шу сабабли оила муқаддас ва дахлсиз ҳисобланади.
Рамий қилиб айтсак оила ўзига хос кичик бир мухтож давлатдир, лекин оила осмондан тушмайди, оила жамият ташқарисида эмас, унинг таркибидадир. Оилавий муносабатлар жамиятдаги мовжуд ижтимоий иқтисодий, мафкуравий ва маънавий муносабатлар билан белгиланади ва уларнинг таъсирида ўзгариб бораверади. Жамиятдаги хар бир оиланинг муқаддас вазифаси эса – қобилятли фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук қилиб ота онасига, ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат. Шунинг учун ҳам мустақил Ўзбекистонмизнинг биринчи конституциясида оила- жамиятнинг асосий буғуни, оилали ва болали давлат томонидан химояланади, вояга етмаган, меҳнатга яроқли болалар ўзларининг тоа оналарига ғамҳўрлик шарт деб кўрсатилган.Бу ишончли ҳуқуқий кафолатларда халқимиз босиб ўтган узоқ ва ёрқин йўлнинг ўлмас мерослари ётибди. Аҳир ота онасига , бир бирига мурувват хурмат-иззат-бўларнинг барчаси асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, бизгача етиб келган ва қон қонимизга сингган энг ардоқли инсоний хусусиятдир.
Шуни алоҳида такидлаш жоизки, оиланинг гўзаллиги файзи камолини таминловчи устуни-бу аёл кишидир. Эркак барча хулқу тарбия хусусида аёл киши малахатига аксарият кўп холларда бўйсунадилар,зотан улар ҳам аввало, она мехри ва тарбиясидан бахраманд бўлганлар.
Зотан, тарбияли аёлнинг аввало ўз ота-онаси қайнота-қайнона эр ҳамда фарзандларни, бутун оила ҳуқуқини, оилага муносабатли бўлган дўсти биродар, қўни қўшниларни инсоний фазилати, хулқи ҳамда жозибаси билан мамнун қилади.
Маънавий ва жисмоний жиҳатдан соғлом, баркамол инсон фақат соғлом оилада шаклланиш мумкин. Шу билан бирга ёш авлодни тарбиялашда аёлларнинг роли нихоятда каттадир. Манашу жиҳатдан олиб қараганда жамиятда аёлларга нисбатан фақат ишчи кучи сифатда қамарамаслиги керак. Акс холда бундай қарам оилада фарзанд тарбиясида путур етказиши мумкин. Шуннинг учун ҳам мустақиллика эришгач, давлатимиз ижтимоий сиёсатини мезони оналик ва болаликни, хотин қизларни ижтимоий химоя қилишни такомиллаштира бориш деб ҳисобланади.
Оила – жамият асоси зеро, хар бир инсонинг, хар бир оиланинг ижтимоий мухофазалаш, оилада қобилиятли фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний ва маънавий томонидан етук қилиб тарбиялаш бугунги кунда халқимиз ва жамиятимиз олдида турган энг мухим вазифаларидан бирига айланган.
Бу вазифаларни бажаришда оила алохида аҳамият касб этади.
Ҳаётида ўз меъёрида тинч-тотув яшаш оилага ва унинг аъзоларига бахт саодат келтиради,оила бошлиғлари бўлган ота-она тарбияли ширин сўз андишалий бўлса уларнинг фарзандлари ҳам ўз ота онасидаги яхши фазилатларни ўзларига сингдириб оладилар. Баъзи олилаларда эса аҳамиятсиз кичик масалалар устидан бошланган жанжаллар оила илдизини қирб, ажралишган олиб келиши мумкин.
Шуни ҳисобга олган холда Республикамизда маҳалланинг ташаббуси билан “Ўз маҳаллам-ўз уйим,” “Ибратли хонадон,” “Оила ва обод аҳлоқ,” “Қайнона ва келин,” “Тотувлик уйнинг давлати ” ва бошқа шунга ўхшаш қуруқ танловлар сухбатлар ўтказиш яхши одатга айланган. Шуни таъкидлаш керакки инсондаги ёқимли фазилатлар ўткир дид билан ақл идрок, фахм- фаросат уйғунлашгандагина инсон баркамол инсонга айланиши мумкин. Нозик дид ва фаросат, хулқ-атвор, одамлар билан муносабати номоён бўлади.
Шахс, миллат, инсоният маънавиятнинг холати ва даражаси жамият тараққиётига турлича таъсир этиши мумкинлиги қадим –қадим замонлардан бери маълум.
Зеро кишилар онги қандай бўлса, мамлакат келажаги ҳам шунга яраша бўлади. Энг катта бойлик рухиятда яширин. Шу маънода маънавият ҳақида гап кетганда унинг узоқ тушунчаси шахс маънавиятига мухталмай иложимиз йўқ. Чунки маънавият асли шахсдан ташқарида бўлмайди. Аммо хар бир шахс муайян маконда туғулади ва ҳаёт кечиради.Унинг рухияти ушбу маконда шаклланади шу улка унга Ватан саналади, кўнгил дунёсида унга маънавий муносабат юзага келади.
Download 56.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling