Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги


Download 370.9 Kb.
bet1/13
Sana31.01.2024
Hajmi370.9 Kb.
#1830752
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Тавсиянома бериш Низоми


Mudofaa vazirligi, va O‘zbekiston Respublikasi
Xalq ta’limi vazirligining 2022 yil
“___” iyundagi___________________”-sonli
qaroriga ilova
Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги
ПҚ-150-сон «“Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ “Ватан таянчи” болалар
ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати (бундан буён “Ватан таянчи” ҳаракати деб юритилади) аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (бундан буён матнда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Тавсияномалар “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда давлат умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир “Ватан таянчи” отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган танлаб олиш тартибига мувофиқ берилади.
2. “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг тавсияномага эга бўлган аъзолари республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар.
3. “Ватан таянчи” ҳаракати томонидан республика олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.
2-боб. “Ватан таянчи” ҳаракати аъзосини Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган танлаб олиш тартибига мувофиқ баҳолаш мезонлари

5. “Ватан таянчи” ҳаракати аъзолари давлат умумтаълим макатабларидаги ўқув фанларини ўзлаштириш даражаси, бунда жисмоний тарбия ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фанлари алоҳида кўрсаткич бўйича, фан ва спорт олимпиадаларида эришган натижалари, китобхонлик даражаси ва танловлардаги иштироки, “Ватан таянчи” ҳаракати фаолиятиги фаоллиги, яъни “Ватан таянчи” ҳаракати фаолияти доирасида ташкил этиладиган танловлар, мусобақалар, амалий ва техник йўналишдаги тўгараклардаги иштироки, конференциялар, семинарлардаги фаоллиги, “Ватан таянчи” ҳаракатининг махсус тадбирларидаги иштироки, оммавий ва ватанпарварлик тадбирларидаги иштироки ҳамда интизом кўрсаткичлари бўйича баҳоланиб борилади.


6. “Ватан таянчи” отрядлари раҳбарлари отряднинг ҳар бир аъзосини Рейтинг кўрсаткичларини шакллантириб боради.
“Ватан таянчи” отряди аъзоларининг баҳолаш мезонлари қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Download 370.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling