Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати аъзоларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги


Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш учун балларни ҳисоблаш


Download 370.9 Kb.
bet2/13
Sana31.01.2024
Hajmi370.9 Kb.
#1830752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Тавсиянома бериш Низоми

Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш учун балларни ҳисоблаш. “Ватан таянчи” отрядлари аъзоларининг умумтаълим фанларини ўзлаштириш натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари уларга ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш орқали аниқланади.
Давлат умумтаълим мактабларидаги синф журналлари ва Kundalik.com рақамли таълим платформасида “Ватан таянчи” ортядлари аъзоларига ўқув фанларидан қўйилган баҳолар унинг якуний ўртача кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади.
синф журналлари ва Kundalik.com рақамли таълим платформасида қайд қилинган баҳолар “Ватан таянчи” отрядлари раҳбарлари томонидан алоҳида жадвалига киритилади ҳамда ўқув фанларининг қўйилган баҳонинг ойлик ёки йиллик (якуний) ўртача кўрсаткичи ҳисоблаб чиқарилади.
Бунда, барча ўқув фанларидан қўйилган баҳолар йиғиндиси ўтилган ўқув фанларининг сонига бўлинади. Масалан, агар ўқувчи ой давомида тарих фанидан 4 баҳо, жисмоний тайёргарлик фанидан 5 баҳо, география фанидан 4 баҳо олган бўлса, ўртача кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади: 4+5+4=13; 13:3=4,3.
Ўқув йили якунида тест синовлари ўтказилишидан олдин “Ватан таянчи” отряди таркиби рўйхатида бўлган ҳамда ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган ўқувчиларга балл берилади.
Бунда, ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган ўқувчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:
4,0 дан 4,3 гача — 10 балл;
4,4 дан 4,7 гача — 15 балл;
4,8 дан 5,0 гача — 20 балл.
Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан паст бўлган ўқувчига балл берилмайди.
Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган баллар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Рейтинг натижаларининг йиғма жадвалига киритилади.
Ой якунлари бўйича ҳар ойда ўқувчиларнинг ўқув фанларидан қайд этган кўрсаткичлари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пасайиб бориш тартибида тузиладиган Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали расмийлаштирилади ҳамда ўқувчиларнинг синф раҳбарлари ва давлат умумтаълим мактаби директори билан келишилган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанба куни “Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмасига тақдим этилади. Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали ўқувчилар давлат умумтаълим мактабини тамомлаганидан кейин уч йил давомида сақланади.
“Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмаси бошлиқлари томонидан тақдим қилинган ўқувчиларнинг рейтинги ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ташкиллаштириб, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвалини расмийлаштиради ва ҳар ойнинг тўртинчи жума куни “Ватан таянчи” ҳаракатининг вилоят бўлимига тақдим этади. Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвали ўқувчилар давлат умумтаълим мактабини тамомлаганидан кейин уч йил давомида сақланади.
“Ватан таянчи” отряд раҳбари, ҳаракатининг туман бўлинмаси, вилоят бўлими бошлиқлари бутун ўқув йили давомида ўқувчилар рейтинг натижаларининг ойлик мониторинги олиб борилишини таъминлаши лозим.
Синф журналлари ва Kundalik.com рақамли таълим платформаси ўқувчиларнинг баҳолари қайд этиб бориладиган асосий манбаа (ҳужжат) ҳисобланади ҳамда уларга ўзгартиришлар киритилмаслиги ва бут ҳолатда сақланиши учун отряд раҳбари (“Ватан таянчи” ҳаракатининг туман бўлинмаси, вилоят бўлими бошлиқлари) масъул бўлади.
Ушбу журналларнинг тўғри юритилиши ва баҳоларнинг ҳаққонийлигини текшириб бориш мақсадида ҳар ойда бир марта Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги таълим сифатини назорати худудий бўлимлари билан ҳамкорликда ўрганиш тадбирлари ўтказилади. Ўрганиш натижалари унда иштирок этган шахслар томонидан имзоланган ҳолда тегишли журналларга қайд этиб борилади.

Download 370.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling