Маънавий-маърифий тайёргарлик. Бу йўналиш ҳаракат аъзосининг умумий маънавий ва маърифий даражасини белгилайди. Бунда ҳаракат аъзосининг Ватан тарихи, умуминсоний ва маънавий қадриятларни билиши, давлатимизнинг миллий рамзларини, географиясини, тарихини, маданияти ва анъаналарини билиши, санъаткорлик ёки шоирлик маҳорати, Ватанимизнинг муқаддас қадамжоларига, музей ва санъат кўргазмаларига ташрифлари ўрганиб чиқилади.
Жамият ҳаётидаги иштироки ва фуқаро ҳимояси. Кундалик ҳаёт сабоқлари. Муомала маданияти ва қоидалари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тез ёрдамга мурожаат қилиш тартиби, ёнғин ёки бошқа фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, шаҳар ва аҳоли пунктларида ҳаракатлана олиш (ориентирование), хайрия тадбирлари ва ижтимоий фойдали дастурларда иштирок этиш ҳолатлари ўрганилади.
Табиатдаги ҳаёт. Бу махсус билим ва кўникма ҳисобланади. Бу бўйича қуйидаги билим ва тушунчалар синовдан ўтказилади:
табиат қўйнида хавфсиз ва қулай ҳаёт кечириш, нафақат ўзи учун қулай ва хавфсиз, табиатни ҳимоя қилиш бўйича тушунчалар;
мамлакат ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси бўйича билими, хавфли ҳайвонлар ва ўсимликлар ҳақида маълумотлар;
саёҳатда вақтинчалик жойлашуви ва тунаш учун шароитларни яратиш, дала шароитида овқат тайёрлаш тартиби бўйича билимлар;
табиий воситалардан хўжалик анжомлари ва жойлашув капаларини ясай олиш кўникмалари;
картография, ориентирлаш, тўсиқлардан ўтиш, экстремал вазиятлардаги ўзини тутиш бўйича махсус билимлар.
Бундан ташқари, синовларда алоҳида жисмоний тайёргарлик, дала машғулотларида, саёҳатларда ва бошқа бошланғич ҳарбий тайёргарлик машғулотларида ўзлаштирган кўникмалари бўйича меъёрлар топшириш пунктлари ҳам ташкил қилинади.
Бунда, “Ватан таянчи” ҳаракатининг махсус синови (тести)дан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган ўқувчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:
4,6-5,0 учун - 20 балл;
4,0-4,5 учун - 15 балл;
Do'stlaringiz bilan baham: |