пахта толаси учун: ип газламаси учун: Иккинчи тартибли парабола кўринишидаги тренд тенгламаси Қатор кўрсаткичлари ўртасидаги иккинчи тартибли фарқлар, яъни биринчи даражалардан ҳисобланган иккинчи фарқлар деярлик бирдай ёки унга яқин даражада бўлса, вақт функсияси сифатида уларни иккинчи тартибли парабола кўринишида талқин этиш мумкин. Бу ҳолда қатор даражалари дастлаб жадал суратлар билан ортиб, маълум вақтдан сўнг ўсиш суратлари сусайиб боради ва охирги даврларда мутлақ камайиш кузатилади. Натижада, тренд тенгламаси қуйидаги шаклда Уt а0 а1t а1t 2 ифодаланади. Унинг номаълум кўрсаткичлари а0, а1 ва а2 кичик квадратлар усулига биноан нормал тенгламалар тизими орқали аниқланади, яъни Даврий тебранишларни ўрганиш Цикл грекча куклос сўзидан келиб чиқиб, доира деган луғавий маънога эга. цикл - бу узоқ вақт ичида такрорланиб турадиган ҳодиса ва жараёнларнинг ҳар бир даврасидир. Демак, доиралар ясаб ўзгарувчи кўрсаткичлар қатори даврали қаторлар бўлиб, уларнинг тебраниши даврий тебранишлар ёки тебранишларнинг даврийлиги деб юритилади. Даврали тебранишларни Фуре қатори ёрдамида аниқлаш мумкин. Бу усул қуйидаги тригонометрик тенгламани тузишга асосланади. Мавсумий тебранишларни ўрганиш усуллари Мавсумийлик деганда, айрим фасл ва ойларда ҳодиса ва жараёнларнинг кўп йиллик динамикасида мунтазам равишда юзага чиқадиган барқарор тебранувчанлик тушунилади. Статистикада мавсумий тебранишларни ўрганиш қуйидаги мақсадларни кўзлайди: -қатор даражаларида кузатиладиган мавсумий тебранишларини яққоллаштириб тасвирлаш ва ўлчаш; -мавсумийлик таъсиридан кўрсаткичларни тозалаб, уларнинг ойма-ой, даврма-давр ўзгаришларини соф ҳолда ўлчаш ва амалий масалаларини ечишда фойдаланиш; -иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилашда мавсумий тебранишларни ҳисобга олиб тегишли кўрсаткичларни аниқлаш Мавсумий тўлқинни аниқлаш ва ўлчаш учун статистика бисотида бир нечта усуллар мавжуд. Улар ичида энг соддаси мавсумлик индексларини тузишдир. Бунинг учун йиллик ўртача даража ҳисоблаб, у билан айрим ой ёки чорак йил даражалари таққосланади, яъни
Do'stlaringiz bilan baham: |